3:56

Сукутда кутиш

MP3

“Орангизда ким Худованддан қўрқади, ким Унинг хизматкорига қулоқ солади, қулоқ солади-ю қоронғуликда ќеч қандай нурсиз юради. Бундай одам бор бўлса, у Эгамизнинг номи га ишонсин ва Унга суянсин”. Ишаё 50:10

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Биз ўтган сафар сизлар билан қийин чоғларда, сахрода оғриқли дамларда Худованд бизга далда беришини, Муқаддас Рух доимо биз билан бирга бўлишини айтиб ўтдик. Ўзимиздаги эски одатларни, ўзимиз қўйиб юборишни истамаган, аммо Худога эргашадиган бўлсак, қўйиб юборишимиз керак бўлган нарсаларни англаб қўйиб юбордик. Қийин ва оғриқли дамлар эди. Шу пайт давомида биз хам рухан хам ќиссан толиқдик. Энди эса Худованд бизнинг дам олишимизни хохлайди. Энди хеч нима қилмаймиз. Тўғри биз ортимиздан бизга эргашиб юрган ёмонликларимизни қолдирдик, аммо олдинда бизни нима кутяпти? Бизнинг борар манзилимиз қаерда?

Биз сахрода Худованднинг бошқарувини кўрган ва баъзи бир эски одатларимизни Унинг ёрдами билан қўйиб юборган бўлсак хам, сахродан чиқиб кетмаганмиз. Биз хали хам сахродамиз. Тўғри биз катта бир сабоқни ўзлаштирдик, аммо сахродан чиқиб кетганимиз йўқ. Хали хам диққатимизни жамлай олмаяпмиз. ХАли хам саволлар миямизни тарк этмайди. Мен кимман? Нега бу холга мен тушяпман? Қаерга кетяпман? Худованд туфайли мен ўзимнинг энг севимли режаларим ва орзуларимдан воз кечдим. Турмушим хақидаги режаларимдан, ўз Ишим хақидаги орзуларимдан, келажак учун қилган орзу ва режаларимдан воз кечдим. Мен Худовандга хизмат қилиш хақида орзулар қилардим. Энди эса хозир сахронинг ўртасида буларнинг бари пуч ва ахамиятсиз эканини хис этяпман. Хаёт мен ўйлагандан хам бошқача экан. У бирор бир касбни эгаллаш ёки хар куни етарлича озиқ овқат топишдан, кийинишдан иборат эмас экан. У келажакка у ёки бу нарсаларни қилиш каби режалардан хам иборат эмас экан.

Сахродаги холатим давомида мен бир нарсани чуқур англадим. Мен хаётимдаги арзимас ишлар билан ўралашиб қолган эканман. Пул йиғиб у ёки бу нарса харид қилиш. Хаёт учун керак бўлган нарсаларни харид қилиш, ўз хаётим хақида режалар тузиш. Булар менинг қалбимни қондира олмас экан. Энди эса сахронинг қоқ ўртасида турган холда менинг хаётим бутунлай Худога боғлиқ эканини хис этиб турибман. Фақат бу холат қанча вақт давом этишини билмайман. Ортга қараб бир неча йилларни шамолга совурганимни кўрдим. Энди эса сахрода Уни кутяпман. Унинг бошқарувисиз бир қадам хам юра олмайман. Нега у сахрода шундай чанқоқ холимда ёмғирини ёғдирмаяпти? Нега У жим? У мени унутдими? Ахир мен яқиндагина жуда қийин ва яхши сабоқни ўзлаштирдим-ку? Нахотни яна бир нарса ўрганишим керак бўлса? Шундай пайтларда мен ўзим хаётимни олдинга силжитишга, атрофимдаги нарсаларни олға итаришга харакат қилиб кўраман. Аммо қўлимдан хеч нарса келмайди.

Мен бутунлай сукут сақлаб турган Худовандга боғлиқман. У менинг хаётимдаги нарсаларни олға силжитмаса, бир ўзим ќеч нима қилолмайман. Бу хам оғриқли. Кутиш, шубхаларга ва иккиланишларга тўла холда Худовандни кутиш хам оғриқли. Бундай пайтда Худованднигн сен билан иши йўқдай туюлади. Унда сен учун хеч қандай режа йўқдай туюлади. Бундай пайтда Васваса қилувчи учун хам қулай пайт туғилади. Аммо унинг сўзларига қулоқ солманг. У сизни қўлида кўтариб юрибди. Шунда Довуднинг сўзларини эсланг: “Худо олдида тинчлан қалбим менинг. Фақат Ундандир менинг умидим”. Бундай пайтда биз фақатгина У бизга йўл очиб беришини имон билан кутишимиз керак холос. Умидимиз манбаи бўлган Худовандгина Унинг олдида камтарлик ва сукут сақлаб кутишимиз учун бизга сабр-тоқат, чидам, ва имон беради. Бу нарсани бошингиздан кечирган бўлсангиз, У қийин дамларда хам сизга шу нарсаларни бера олишини биласиз. Кейинги сафар бундай қийинчиликдан ўтиш сиз учун мураккаб бўлмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top