3:53

Жаннат деб аталган булоқ

MP3

“Лекин Худди Тавротда ёзилганидек бўлди: Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, инсон ақли бовар қилмайдиган нарсаларни Худо Ўзини севганларга мухайё қилган”. 1 Коринфликларга 2:9-10

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Юқоридаги оят сизга далда берган бўлса эхтимол. Мен ўсмирлик чоғларимда кўпинча ўз-ўзимдан: Хаёт нима ўзи? Нима учун туғилдим? Нима учун яшаяпман? Деб сўрардим. Балки бундай саволлар сизда хам бўлгандир? Мен бу саволларга у қадар кучли берилиб кетмаган эдим. Мен шунчаки ўша саволларга жавоб топишни истардим холос. Катта бўлганимдан сўнг эса гунох хақида кўпроқ билиб олдим. Буни билган пайтимдан бошлаб мен ўз-ўзимни мустахкамлай бошладим. Ўз кучим ўз иродам билан. Аммо шунча харакат қилсам хам бу қўлимдан келмади. Мен Худовандни борлиғим билан севолмасдим, чунки мен ўзимни кўпроқ севардим. Мен бошқаларни хам ўзимни севгандай севолмасдим. Бироқ булар Худованднинг иккита энг буюк амрлари эди.

Мен қанчалик Худованднинг олдида хар бир харакатим, оғзимдан чиқадиган сўзларимни тўғрилашга интилмай, буларнинг бари борган сари мен учун имконсиз бўлиб борди. Мен ўзимни ожиз хис қилдим. Юрагимнинг қаеридадир Худованднинг муқаддаслигини ўзимнигн эса гунохкор эканлигимни хис қилардим. Аммо буни тан ололмасдим. Мен Муқаддас Каломни ўқимас, ш унга кўра Ундан ажралган эдим. Агар мен ўзгармасам, охиригача Ундан узоқда қолаверардим. Кейин эса Исо Масих инсониятнинг гунохлари учун хочда қурбон бўлгани хақида ва Унинг қони хар қандай гунохдан поклаши хақида эшитдим. Аммо хали хам бу хабар менга хам тегишли эканини англаб етмаган эдим. Мен ўз-ўзимча, албатта қўлимдан келганича яхши одам бўлишга, жаннатга лойиқ бўлишга харакат қиламан дедим. Бир хафтадан кейин Худо менга ёрдам бермаганидан хафа бўлганим учун қўлларимни мушт қилиб полга урган холда, кўзларимни осмонга тикиб, Ундан ёрдам сўрадим. Мен Масихга илтижо қилдим.

Ўша захоти бир гап менинг миямга урилди: «Масихнинг қони хар қандай гунохдан озод қилади”. Ўша захоти мен кўрдим. Мен юрагимнинг қоронғи хужраларига илохий нур кирганини кўрдим. Бу Нажоткор эди. Менинг нажоткорим эди. Ха, мен гунохкор эдим. Мен хеч қачон ўз кучим билан Худога маъқул келадиган яхши одам бўлолмасдим. Шунинг учун хам Масих ерга келган экан! У менинг гунохларимни ўз бўйнига олиш ва мен учун тўлов тўлаш учун келган экан. У мени Ўз қони билан оқлаб, Худовандга яқинлаштириш учун келган экан. Ўша захоти кроватим ёнига тиз чўкиб, хаётимга Нажоткорим ва Раббим бўлиб Кириши учун ибодат қилдим. Юрагимни чуқур хотиржамлик ва тинчлик эгаллади. Бошқа бир куни эса мен боғда ўтирган эдим. Шунда осмондан тик тушган қуёш нурини кўрдим. Бу нур жуда ажойиб ва ёрқин эди. Шундагина хаётнинг асл маъносини англадим.

Ха, Бу жаннат сари интилиш эди. Хаётнинг мазмуни хам шу. Бу ердаги хаётимиз жаннатга бориш учун тайёргарликдай гап экан. Худованд хаётимиздаги хар қандай воқеа ва ходисаларни бизни жаннатга тайёрлаш учун ишлатар экан. ЕРдаги хаёт менинг характеримни ўзгартирадиган, имонимни кучайтирадиган ва қилган ишларимга яраша жаннатда мукофотлар хозирлайдиган синов даври экан. ЕРдаги қилган хар бир харакатим мен учун самода ёки мукофот ёки жазо йиғади. Ердаги хаётим давомида кўпроқ Раббимга ўхшаш бўлишим учун катта имконият бор. Хўш, азизлар сизнинг хаётингиз мазмуни нима? Сиз учун хаёт нимага ўхшайди. У нима учун бизларга берилган? Жаннат хақида қандай фикрларингиз бор? Сиз ўзингизни жаннатга киришга лойиқман деб ўйлайсизми? Агар шундай бўлса нима учун? Агар сиз бу мавзуга қизиқиб қолган бўлсангиз бизга ўз фикрларингизни баён этинг. Сиз билан сухбатларимиз янада мароқли ва мазмунли бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top