Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Сизлар билан яна ғойибона учрашиб турганимиздан хурсандмиз. Чунки бизга берилган хар бир вақт сизлар билан яна хам кўпроқ нарсаларни ўрганишимиз учун имкониятдир. Худованд томонга қўйиладиган яна бир қадамдир. Биз ўзимиз хақимизда қандай фикрда эканлигимиздан қатъий назар Худонинг назарида қимматбахо марварид эканимизни ўтга сухбатимиздан билиб олган бўлсангиз керак. ДАрвоқе ўзимиз хақимиздаги нотўғри, бизни пастга урадиган фикрлар фақатгина душманимиздан келади. Худонинг назарида қадрли эканимизни билган холда бугунги сухбатимизни бошлаймиз. Бугун яна севимли эканимиз хақида сухбатлашамиз. Худованд, сен менинг қимматбахо марваридимсан, деган пайтдан бошлаб, қалбимдаги хеч нарсага арзимайман деган фикр йўқолди. Албатта табиатан мен хеч нимага арзимайман.
Мен бузилган ва ёвузликка тўла одамзодман. Бироқ Худованднинг ўзи мени қутқариш учун хаётимга кирди. У менинг ичимда ўрнашиб олиш ва ўша ерда оазис очиш, мени тозалаш учун келди. У менинг хаётимни худди Ўғлининг хаёти каби пок, тоза, ва солих қилиб ўзгартиришни хохлайди. У мендаги янги табиатдан завқланади. Унинг назарида менинг эски ўзлигим Масих билан бирга хочга михланган. Шунинг учун хам У менга: «ХАдеб орқага қарашни бас қил. Мана Мен борман! Сен менинг назаримда жуда қадрли эканлигингга қара. Мана шу хақиқатни махкам тут. ЭСки ўзлигингга боғлиқ бўлган қоронғилик билан боғланишни тўхтат. Аксинча сен билан бирга тирилган хаётимнинг гўзаллигига боғлан. Мен хали галлактикаларни яратмасимдан олдин, сен юрагимнинг бир четида эдинг. ” Ўзимнинг танланган ва шартсиз севилган холда жуда яхши хис қилдим. Юрагимда қониқиш олдим.
Буни билсам хам баъзида хақиқат менинг назаримдан четда қолар, ишларга берилиб кетганимдан бу нарсани эсга келтирмабман. Бироқ йиллар ўтгани сайин, Хдованднинг хақиқати мустахкамлана борди. Шундан сўнг мен ўз-ўзимга: «Мен унинг севиклисиман, У мен билан завқланади”. Худованд хохлаган одам бўлиш жуда орзуим эди. Сизни сиздаги яхши сифатларга қарамай, қандай бўлсангиз шундайлигингизча хохлашса, бу жуда ажойиб. Юракда хеч қандай сув қолмаган. У ўз юрагингизнинг чуқур жойларини билишигизни хохлайди. У хаётнинг сахролари ёки қалб сахроси орқали бизни ўзига яқинлаштиряпти. У – менинг КУёВим. У мени Ўлик Сахродан У билан бирга, Унинг қўлига суяниб юришга таклиф қилади. Масих менинг Куёвим, менинг химоячим, тасалли берадиганим, ёрдамчимдир. ХАммасидан хам У куну-тунда ходиса ва холатлар қандай бўлишидан қатъий назар, мен хаддан ташқари севимли эканлигимни англашимни истарди.
Ундан кейин эса Худованд менга жуда сабр-тоқатли бўлганини, сахрода мен билан бирга юришига тўғри келганини билиб олдим. Гарчи мен бугун нима қилишим хақида режа тузсам, У менинг жанатдаги хаётим хақида режалаштиради. БАъзи-баъзида сахродаги шамол бўрони тингандан сўнг, Мен Унинг мулойим шивирлашини эшитаман: “Жаннат доимо эсингда бўлсин. Сен севимлисан. Биз тўғри йўлдан кетяпмиз.” САхродаги энг қийин ерларида Куёв бизни ўзига боғлайди. Азизлар агар сизлар қалбингиздаги сахрони бошингиздан кечираётган бўлсангиз, бу сахро сиз учун хаддан ташқари азоб ва адолатсизлик бўлиб туюлаётган бўлса, хеч хам хафа бўлманг. Сахро орқали сизни Ўз Ўғли Исо Масихнинг суратига томон ўзгартиради. У хам ўша ерда сиз ва биз билан бирга бўлади. ФАқат қийинчиликлар чоғида Унга суянсангиз ва Ундан умид қилсангиз бас. ХАммасини Худованднинг қўлига топширинг, Унинг Ўзи хаётингизни бошқаради.