4:17

Заифлигингизда Худонинг қудрати

MP3

“Гарчи У заифлик ҳолатида хочга михланган бўлса-да, Худонинг қудрати туфайли тирикдир. Шунга ўхшаб, биз Масиҳнинг заифлигига шерик бўлсак ҳам, сизларни деб Худонинг қудрати туфайли Масиҳнинг ҳаётига ҳам шерикмиз.” 2 Коринфликларга 13:4.

“Аммо Раббим менга шундай деди: “Сенга берган иноятим етар, Менинг қудратим заифликда тугал бўлади.” Шунинг учун, Масиҳнинг қудрати менда амал қилсин деб, янада кўпроқ, бажонидил ўз заифликларим билан мақтанаман.” 2 Коринфликларга 12:9.

Худованд заифларда ишлашни ёқтиради. Ҳаммамизнинг ўз заифликларимиз бор. Аслини олганда ҳар бир киши ўзидаги камчилик ва заифликларни жуда яхши билади. Бир кишида бир пайтнинг ўзида ҳам жисмоний ҳам ақлий ҳам руҳий заифликлари бўлиши мумкин. Инсонга боғлиқ бўлмаган моддий томондан ва муносабатларнинг чекланганлиги каби ҳолатлар ҳам инсонни заифлаштириб қўйиши мумкин. Камчиликларнинг кўплиги ёки камлигидан кўра ўша камчиликларни нима қилиш муҳим.

Одатда ҳар биримиз камчилигимиз йўқ деб инкор этамиз, ёки бўлмаса уларни ҳаспўшлашга ёки сабаб топишга ҳаракат қиламиз. Жуда бўлмаганда камчиликларимизни яширишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг бу ҳаракатларимиз Худога халақит беради. Чунки Худо бизнинг заифликларимиз ва камчиликларимиз орқали ишлашни хоҳлайди. Худо Ишаё пайғамбарнинг китоби 15 боб 9 оятда шундай дейди: “ Менинг ўйларим ва Менинг йўлларим сизникидан анча баланд.” Шунинг учун ҳам у биз кутганимиздан кўра бошқача йўл билан ҳаракат қилади. Биз Худо фақат бизнинг кучли томонларимизни ишлатади деб ўйлаймиз, аммо У Ўзининг улуғворлиги учун бизнинг заифликларимизни ҳам ишлатишни хоҳлайди. 1 Коринфликлар 1:27 оятда: “… Қудратлиларни шарманда қилиш учун У дунёдаги заиф дейилганларни танлади.” , деб ёзилган.

Сизнинг заифликларингиз ҳам тасодиф эмас. Худо сиз орқали Ўз қудратини намоён қилиш учун ҳаётингизда заифликлар бўлишига йўл қўйган. Худо кучлилар ёки ўз ўзидан мамнун бўлган кишилардан кўра ўзининг заифликларини тан ола билган кишиларга яқинроқ бўлади. Исо Масиҳ ҳам биздаги бу тан олишни назарда тутиб Матто 5:3 оятда: “Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир…” деб айтган эди. Бу У марҳаматлаган биринчи муносабатдир. Муқаддас Китобда Худо мукаммал бўлмаган, оддий одамлардаги заифликларга қарамай, ғайриоддий ишлар қилишни ёқитиришига жуда кўп мисоллар бор. Агар Худо фақатгина мукаммал инсонларни ишлатадиган бўлганида, ҳеч нарса амалга ошмаган бўларди. Чунки ҳеч биримиз нуқсонсиз эмасмиз. Худонинг заиф кишиларни қандай ишлатгани ҳақидаги янгилик бошқаларга ҳам далда беради. Заифлик ёки ҳаворий Павел айтганидай “тикон” гуноҳ, айб ёки бўлмаса ўзгартириш мумкин бўлган ҳарактердаги камчилик эмас. Заифлик сизга туғма мерос қолган ва ўзгартириб бўлмайдиган чекланишдир.

Бу тананинг бирор қисми ишламайдиган жисмоний чекланиш бўлиши ёки бўлмаса, табиатан кам қувватлилик, сурункали касаллик ёйинки ногиронлик бўлиши ҳам мумкин. Бу ақлий ва қобилият томонидан чекланиш ҳам бўлиши мункин. Кулолнинг қўлида лой қандай бўлса, биз хам Худованднинг қўлида шундаймиз. Кўза кулолга: “Нега мени бундай ясадинг”, дея олмаганидай, бизнинг хам Худодан нолишга хаққимиз йўқ. Худованд бизни қандай яратган бўлса, шундайлигимиз учун Худога шукур қилишимиз ва шундайлигимизча Унга хизмат қилишимиз керак. Бор нарсага қаноат қилиш хам Худо фарзандларининг сифатларидан биридир. Ўзингизда заифликни хис қилганингизда асло тушкунликка тушманг. Худованд айнан ўша заифлигингиз орқали Ўзига улућворлик келтиради. Шайтон сизни пастга тортишига йўл қўйманг. Биз ҳаммамиз ҳам ўта мукаммал ва қобилиятли эмасмиз. Азиз биродарлар суҳбатимизни шу ерда якунласак. Заифликларимиздаги Худонинг қудрати ҳақидаги суҳбатимизни кейинги эшиттиришларимизда давом эттирамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top