MP3

“Сиз учун нон бўлмаган нарсаларга пул сарфлаш не даркор, сизни қондирмайдиган нарсаларга нечун шунча мехнат қилмоқ? Тингланг, Мени тингланг, яхши бўлган нарсаларни енг ва қалбингиз қонади.” (Ишаё 55:2)

Биз ўтган сафар Худованд бизнинг хаётимизда кўз кўриб қулоқ эшитмаган ва инсон ақли бовар қилмайдиган нарсаларни беришни хохлашини айтган Эдик. Худованд Ўз азизларига бешта имтиёз беришни хохлайди. Улардан биринчиси, Худони билиш ва Унга ишониш, иккинчиси, Уни улуғлаш, учинчиси эса Худода қониқиш топишдир. Юханно 8 боб 32 оятда Исо бизларга шундай дейди: “Сизлар хақиқатни билиб оласизлар, хақиқат эса сизларни озод қилади.” Бутунлай озод бўлишимиз учун нафақат хақиқат балки бизнинг тўғрисўзлигимиз хам мухимдир. Шу иккита нарса – Худонинг хақиқати ва бизнинг тўғрисўзлигимиз бизни мутлақ озодликка етаклайди. Сизларга бир нарсани айтай, жуда кўп Масихийлар Исода қониқиш тополмайдилар.

Баъзиларингиз буни маъқулларсизлар, баъзиларингиз эса йўқ, аммо шу нарсани биламанки, Исода хақиқатда қониқиш топган хар бир имонли худди менга ўхшаб бошқаларнинг хам Унда қониқиш топишига астойдил харакат қилади. Мен шу нарсани биламанки, бирор киши Исони шахсан Нажоткор сифатида қабул қилиши, бир неча ўн йиллаб Унга хизмат қилиши ва У билан юзма юз келиши мумкин. Аммо бу Ундан қониқиш олди дегани эмас.Муқаддас Калом жон сўзини бир неча сўзлар билан ишлатади. Мен хозир қалбан очлик хақида гапирар эканман, бу рухий қониқишга бўлган мухтожлигимизни билдиради. Энди Худонинг олдида ростини айтингчи, сизнинг қалбингиз, рухингиз, ички борлиғингиз, ўша сизнинг хақиқий ўзлигингиз Масихга бутунлай қониққанми? Ишаё 55 боб 1-2 оятларни ўқийлик: «Келинг эй чанқаганлар, сувларга келинг, эй пули йўқлар келингва текинга нон олиб енг. Келинг хеч қандай пулсиз шароб ва сут сотиб олинг.

Нон бўлмаган нарсаларга пул сафрлаш не керак, ёки бўлмаса сизни қониқтирмайдиган нарсаларга куч сарфлаш не керак? Тингланг, Мени тингланг, яхши нарсаларни енг ва қалбингиз рохатланади.” Худованд бу оятларда рухий қониқишни назарда тутган. Бу оятдаги қониқиш сўзи Иброний тилида «собъа” сўзи билан берилган. Бу сўз “бирор нарсага етарлича эга бўлиш, етарлича тўлиш”, каби маъноларини англатади. Шунинг учун хам Худованд бизлардан сўраяпти: «Нима учун сизларни қаноатлантирмайдиган ишларни зўр бериб қиласизлар?” Балки орангизда баъзиларингиз ичингизда кучли бир бўшлиқни хис қилгандирсизлар. Масих анна шу бўшлиқни тўлдиришни хохлайди. Масихга тўла бўлиш ёки Масихда қониқиш олиш бу нажот олишдан бутунлай фарқ қилади. Нажот бизга абадий хаётни таъминлайди, Масихда қониқиш олиш эса бизнинг ердаги хаётимизни фаровон қилади. Худо базида рухий хақиқатларни танавий хақиқатларга параллел равишда ўргатади.

Мен сизга бир иккита жуда оддий саволларни берай: Қорнингиз очганини қандай биласиз? Ёки чанқаганингизни қандай биласиз? ЧАнқаганингизда сувдан бошқа нарсани хохламайсиз. Сиз катта стаканда тўла сувни хохлайсиз. Оч қолганингизда эса овқат ейишни ортга суриб, оч эканлигингизни рад этолмайсиз. Сиз қорнингизни тўйғизадиган нарсаларни қидирасиз. Сиз танангиз бераётган сигналларни осонгина тушунасиз, аммо рухий сигналларни эшитиш учун катта донолик керак бўлади. Забур 62:1 оятда шундай ёзилган: «Эй Худо Сен менинг Тангримсан. Эрта сахардан Сени излайман. Сенга ташнадир жон дилим. Қуриб-чарчаб, сувсиз қолган тупроқдай, вужудим Сени қумсаб қийналмоқда.” Шу бобда яна: “Сенинг иноятинг хаётдан хам афзалдир деб ёзилган. Сиз рухан чанқоқ ва очлигингизни хис қилган бўлсангиз, Унинг каломи билан озиқланинг, Унинг хаётбахш сувидан рохатланинг. Хаёт нонига доимо яқин бўлинг.” Қалб эшикларингизни очинг ва У сизнинг оч қалбингизни тўлдиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top