4:24

Инсон рухининг муқаддаслиги 2 қисм

MP3

Сизлар билан Худован йўлида ўсиш хақида сухбатлашиш имконига эга бўлиб турганимиздан бенихоя хурсандмиз. Бугун сизлар билан Худо оиласи аъзолар сифатида муқаддаслик, аниқроғи инсон рухиятининг муқаддаслиги хақидаги сухбатимизни давом эттирамиз. Рухий халокатга етакловчи яна бир туйғу – аламдир. Биз хаётимизнинг машаққатли дамларида Худога инонмай, У хаётимизда рўй бераётган барча нарсани назорат қилишига ишонмаганимизда бизда алам туйғуси пайдо бўлади. Бошидан кўп қийинчиликларни ўтказган Юсуф пайғамбарнинг аламзада бўлишига тўлиқ асос бор эди. Хасадгўй акалари уни қул қилиб сотишган, хўжайинининг суюқоёқ хотини уни нохақ айблаган, зиндондаги биродари уни унутиб юборган эди. Бироқ, шуларга қарамай, Худо хама нарсани назорат қилишига Юсуф чин дилдан ишонганди. Шунинг учун хам у ўз акаларига: «ГАрчи сизлар менга ёмонликни ният қилган бўлсаларингиз хам, Худо, худди бугунгидай сон-саноқсиз халқни сақлаб қолиш учун, яхши томонга ўзгартирди”- деб айта олган эди.

Биз Худодан ёки одамлардан хафа бўлишимиз мумкин. Худо менга бойлик бермади, деб Асаф Худодан хафа эди. Аюб пайғамбар эса, Худо тақводорлигимнинг қадрига етмади, деб ўйлаб: «Худони мамнун қилишдан одамга хеч қандай наф йўқ экан”, — деган эди. Аллам туйғуси бировларнинг гунохларини кечирмаслик натижасида пайдо бўлади. Агар кимдир бизни билиб ёки билмай хафа қилиб қўйган бўлса, биз уни кечиришдан бош тортамиз ва ўша одамдан аламзада бўлиб юрамиз. Худо бизнинг бундан хам оғирроқ бўлган гунохларимизни кечирганини тан олишни хохламаганимиз учун хам бошқаларни кечиришни истамаймиз. Биз Матто Хушхабарининг 18 боб 21-35 оятларида тасвирланган кўрнамак қулга ўхшаб қолганмиз. Ўша қул шохга бир неча миллион олтин танга қарз бўлади. Шохнинг унга рахми келиб қарзидан кечиб юборади, яхшиликни билмайдиган бу қул эса шохнинг хузуридан чиқибоқ, унга юз куму штанга қарздор бўлган биродарини зиндонга ташлаттиради. Аламзадалик билан қасоскорлик бир бирига чамбарчас боғлиқдир. Аламидан тўйган одам қасос, ўч олишга харакат қилади. Буни амалга оширмаса хам, хеч бўлмаса шу хақида фикр юритади.

Шох Довуд ўғли Абусалом дастидан Қуддусни тарк этганида Шоул хонадонидан бўлган Шимми исмли бир одам Довудни хақоратлаб тош отади. Шунда Довуднинг хизматкорлари қасос олиш мақсадида Шимини ўлдирмоқчи бўлади, лекин Довуд бунга йўл қўймай шундай дейди: «Қўйинглар уни, майли хақорат қилаверсин, чунки унга шундай қил, деб Эгам буюрган. Балки Эгам кулфатларимни кўриб, бугунги хақоратлар эвазига яхшилик қайтарар”. Римликларга мактубининг 12 боб 19 оятида ПАвлус шундай деб ёзади: “Ўзингиз учун қасос олманглар, балки Худонинг ғазабига йўл қўйинглар. Зеро Тавротда шундай ёзилган: «Қасос Менинг қўлимда, Сазосини Мен бераман, — дейди Худованд”.” Хаворий Бутрус Раббимиз хақида шундай хикоя қилади: «МАсих хақорат қилинганда хеч кимга хақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканида хеч кимга тахдид қилмас эди. ФАқат одилона хукмловчи Худога Ўзини топширар эди.” Қасоскорлик рухидан холи бўлишнинг биргина йўли – ўзимизни одилона хукмловчи Худога топшириб, “қасос Менинг қўлимда, сазосини Мен бераман”, деган Зотга ишонишдир.

Танқид – енгиш жуда қийин бўлган гунохлардан биридир. Унинг негизи манманликдир. Манманлик «хода”си бизни кўр қилиб қўйгани учун биз бошқа кишининг кўзидаги чўпни чиқара олмаймиз. Биз кўпинча ўзининг рухан гадолигини сезмай Худога: «Ё Худо! Мен бошқа одамлардай талончи, жиноятчи, зиногар … бўлмаганим учун Сенга шукр айтаман”, деб ибодат қилган фарзийга ўхшаб қоламиз. Биз бошқа кишиларнинг камчиликларини кўриб гапирамиз, бироқ ўз камчиликларимизни хатто сезмаймиз хам. Бировлар хақидаги миш-мишларни эшитиб, танқид қилишдан завқ оламиз. Аммо танқид орқали “ака-укалар орасига нифоқ солувчи” Эгамиз нафратланадиган олтита нарсанинг таркибига киришини эсимиздан чиқариб қўямиз. Ўзингизга тегишли хулоса олгандирсиз?!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top