4:12

Йўтам хукмронлиги даври ва Ишаёнинг танланиши

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Биз сизлар билан Ишаё пайғамбарнинг китоби хақида кўпроқ маълумотга эришиш, шу билан бирга Исроил халқининг асирликка тушишига ва ундан чиқишига нималар сабаб бўлгани хақида ўрганишни мақсад қилганмиз. Биз Худо халқининг хатолари ва муваффақиятларини ўрганиш билан хаётда Худовандга қандай муносабатда бўлишни ўрганамиз. ЭСингизда бўлса Уззиё жанубий шохликка 52 йил хукмронлик қилган эди. У Ишаё таниган биринчи шох эди. Ишаё пайғамбарнинг хизматига таъсир кўрсатган шох хақида эслаш баробарида, бугун иккинчи шох хақида хам сухбатлашамиз. Шох Йўтам Уззиёнинг ўғли эди. Йўтам отасига ўхшаб Худованд назарида тўғри юрди, аммо ундан фарқли равишда маъбадга қадам босмади. Муқаддас Каломда Йўтам қудратли шохга айланди, чунки у Эгаси Худованд назарида тўғри юрди, деб ёзилган. Хўш, нима учун у отасининг хатосини такрорламади. У тахтга ўтирганида 25 ёшда эди.

ТАбиийки шох Уззиё Худога нисбатан хурматсизлик қилиб, жазоланганида у вояга етган йигитча бўлган. У бундай ишлар нималарга олиб келишини ўз кўзи билан кўрган. Йўтам Худованд назарида тўғри юрган бўлса хам, халқ аввалгидай гунохли ишларини тўхтатмаган эди. Шунинг учун хозир Худованд Ишаёни чақириб, пайғамбарликка тайинлаганини кўриб чиқамиз. Ишаё ўзининг китобида Худовандни кўргани хақида ёзган. Худованд атрофида олти қанотли фаришталар турар, иккита қанотлари билан юзларини, иккитаси билан оёқларини тўсиб, қолган иккитаси билан учаётган эди. Улар Худовандни мадхлаётган эди: «Муқаддас, Муқаддас Қудратли Тангри, бутун ер Унинг улуғворлигига тўла.” Уларнинг овозларидан эшик остоналари зир титрар эди. Ўшанда Ишаё ўзининг қанчалик гунохкор эканини хис қилган. У: «Менинг холимга вой, чунки мен нопокман. Мен нопок одамлар орасида яшар эканман. Аммо кўзларим Қудратли Шохни, ТАнгрини кўрди.”

Унинг сўзларидан исроил халқи ўша пайтда қандай яшаётганини билиш мумкин. Улар ўзларининг ёвуз ишларидан воз кечмаган эди. Ишаё ўзининг қанчалик нопок эканлигини хис қилар экан, бир фаришта осмондаги маъбаддан ёнаётган чўғ олиб, унинг лабларини оғзини поклади. Шундан сўнг Ишаё хамма гунохларидан покланди. У Худованднинг: «Кимни жўнатсак экан?”, деган сўзларини эшитиб, “Тангрим, мени жўнат”, — деган эди. Ишаё Худовандни кўрганида ўзидаги бир гунохни англади. Бу қандай гунох эди? Нопок тил! Ишаё Уззиё шох бўлган даврда ўсиб катта бўлди. Унинг атрофидаги одамлар қандай бўлса, у хам ўшалардан фарқ қилмас эди. Каломда ёзилишича халқ гунохли ишлар қилишда давом этарди. Ишаё Уззиёни илохийлаштириб олган эди. У ўз китобида ХУдовандни кўргани хақида шундай деб ёзган: “Мен шох Уззиё ўлган йили Худовандни кўрдим”. У Уззиёнинг оддий одамлигини англаган эди. Баъзида биз хам ўзимиз билмаган холда бошқаларни жуда илохийлаштириб юборамиз. Ўзимиз учун бирортасини идеал одам сифатида кўрамиз. Аммо хаётингизда ўша идеал одамдан ажраб қолган холат бўлганми?

Шу пайтда тушкунликка тушишимиз, бор-йўғимизни йўқотгандай хис қилишимиз мумкин. Шунда бир нарсани яхшилаб ўйлаб кўринг, идеал одамлар ўтиб кетади. Биз хайратланишимиз ва улуғлашимиз мумкин бўлган фақат биргина Зот бор. Биз яна шох Йўтам даври хақида сухбатлашишни давом эттирсак. Шох Йўтам отаси Уззиёнинг хатосини такрорламади. У Худонинг назарида тўғри юрди, аммо унинг даврида халқ гунохли ишларидан қайтмади. Бунда шохнинг хам айби бор эди. Каломда ёзилишича у халқ сиғинаётган тепаликларни бузиб ташламади. Муқаддас Китоб тарихига назар ташлайдиган бўлсак, шох халқни бошқариши, уни Худованд йўлига буриши керак. Афсуски шох Йўтам бундай қилмади. Менимча Худованд айнан шу учун Ишаёни танлаган ва халқ орасига юборган эди. Бугунги сухбатдан тилимизни пок тутиб, ёмон сўзлардан тийилишимиз кераклигини ўргандик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top