Ассалому алайкум џадрли биродарлар. Сизлар билан хаётимиз учун шу билан бирга Худованд билан алоџамизда мухим бўлган бир мавзуни танладик. Бу мавзу барчангизни бирдай џизиџтириши шубхасиз. Сиз хаётингиз давомида лаънатлар хаџида жуда кўп эшитгансиз, бироџ уларнинг бир неча хил турлари борлигидан хабарингиз бўлмаса керак. Биз хозир айнан лаънатларга тўхталамиз. Лаънатлар инсон хаётига жуда катта салбий оџибатларни олиб келади. Улар хаџида яхшироџ билиш учун эса, аждодларимизнинг хаётига ва улардан келиши мумкин бўлган лаънатларга џараймиз. Демак хозир сизлар билан бир неча авлод давом этиши мумкин бўлган лаънатларга чуџурроџ назар ташлаймиз. Бу учун Муџаддас Китобга џарайдиган бўлсак, у ерда бу мавзу хаџида наџадар кўп ёзилганини билиб оласиз. Муџаддас Китобда баракат ва лаънат деган сўзлар биргаликда олти юз марта учрайди. Лаънат ва баракат сўзлари оддий сўзлар эмас. Булар ћайри – табиий куч билан џувватланган бўладилар. БУ куч Худонинг кучи ёки шайтоннинг кучи бўлиши мумкин.
Баракат ва лаънатлар иккаласининг хам фазилатларидан бири шуки, улар кўпинча бир авлоддан кейинги авлодга ўтиши мумкин. БУ дегани барака тёки лаънатни хаётида бошидан кечираётган шахс уларнинг џаердан келишини осонлик билан била олмайди. Чунки улар узоџ ўтмишда, хаттоки юз йиллар илгаридан келган бўлиши мумкин. Мен бир аёлнинг хикоясини эшитган эдим. У аёлнинг ота боболари бошџа бир халџ билан жанг џилган. Икки урућ орасида бўлган урушлар оџибатида бир џудратли одам ўша урућни лаънатлагани хаџида тарихий далил бор эди. Тўрт асрдан кейин хам ўша лаънатнинг оџибати унинг оиласига таъсир џилаётганини тушуниб џолган эди. Бу гаплар сизни хайрон џолдириши мумкин, лекин буни Муџаддас Каломда ёзилган далиллар билан исботлашим мумкин. ХАётимиздаги баракат ёки лаънатлар ћайри табиий куч билан џувватланган сўзлардир. Бу сўзлар одамларнинг хаётига катта таъсир кўрсатади ва уларнинг таџидирини хал џилади.
Кўпинча улар бир авлоддаб кейинги авлодга ўтади, хатто бир нча минг йилларгача ўтиб келиши мумкин. Шунга џарамай сизга далда бермоџчиман. Оилнгиз устида лаънат бўлиши мумкин, лекин Худо шу масаланинг ечимини бизга берган. Бироџ шу масаланинг ечими хаџида сухбатлашишдан олдин, сизга Муџаддас Каломдан баракатга иккита мисол келтирсак. Баракатган биринчи мисол Ибтидо 22 бобда ёзилган. Бу бобда Худонинг талабига биноан Иброхим ўзининг ўћли Исхоџни џурбонлик џилишга тайёр эди. Лекин охирги даџиџада Худо Исхоџнинг ўрнига џурбонликка келтириш учун џўзи беради. “Худованднинг фариштаси иккинчи галл осмондан Иброхимга хитоб џилди. “Худованд гапирмоџда, сен бу ишни џилиб, ягона ўћлингни аяманганинг учун, Мен сенга џут-баракат бераман. Насл-насабингни кўкдаги юлдузлар ва денгиз сохилидаги џумдай кўпайтириб юбораман. Сенинг ўћилънабираларинг ўз душманларинигн шахарларини оладилар”.”
АГар яхшилаб эътибор џилсангиз, џут барака Исхоџнинг авлодига, яъни насл-насабига ва ўћил набираларига ўтиши айтилган. Аниџроћи баракат бир авлоддан иккинчи авлодга ўтади. Кейин 18 оятда хам Худо шундай дейди: «Сен гапимга џулоџ солганинг учун, ер юзидаги барча халџлар сенинг наслингдан барака топадилар”, деди. Баракат олишнинг сабаби – бу Иброхим Худонинг гапига џулоџ солгани эканлигига эътибор беришингизни хохлардим. ХАр џандай киши баракаланишни истаса Унга џулоџ солиши керак. Мана шу баракатнинг асосий сабаби бўлади. Агар Ибтидо китобига мурожаат џиладиган бўлсак, у ерда Исхоџ ўзининг ўћли Ёџубни баракалагани хаџида ёзилган. Исхоџнинг баракати чегараси жуда хам кенг эди ва у авлоддан авлодга ўтиши керак эди. Исхоџ Эсовни баракалаяпман деб ўйлаган, лекин ўзи айтган баракатлар ўзидан чиџмаётганлигини биларди. Бу баракатлар Худодан берилган эди. Шунинг учун хам у ўша баракатни бошџатдан айта олмасди. Азизлар бу мавзу сизга џизиџ бўлса унигн давомин икейинги сухбатимизда тинглашингиз мумкин.