3:18

Турли хил маълумотлар

MP3

Замон кундан кунга ўзгармоқда, бугун олимлар бир нарсани кашф этган бўлсалар эртага, яна бошқа бир нарсани топмоқдалар. Улар турли хил кашфиётлар билан ҳаётнинг турли жабҳаларига фойдали бўладиган усулларни ўйлаб топмоқдалар. Яқинда Британиялик олимлар томонидан стресс пайтида ўзидан ёруғлик чиқарадиган ўсимликни яратишди. Бундан олдин олимлар турли хил ўсимликларга турли хил зарарлар етказиб уларни «қийнаб» кўришган. Аммо битта бўлимда олимлар махсус пробиркага ўсимлик тўқималарини қўйиб, бактериялар билан унинг жиғига тегиб кўришди. Бундан қийноқ пайтида ўсимлик тўқимаси ўзидан хира нур чиқарган. Энди эса олимлар бу кашфиёт ёрдамида қишлоқ хўжалигига ёрдам бериш мумкин деб ҳисобламоқдалар.

Энди эса дизайнерлар ва психологларнинг ўйинчоқларга нисбатан қилган янгиликлари ҳақида. БУтун дунёдаги дизайнерлар ва психологлар янги авлодни қайси ўйинчоқлар қизиқтириши мумкинлиги ҳақида бош қотиришмоқда. Бу муаммога яқинда Гонконгда ечим топилди. Дизайнерлик бўйича таълим олаётган йигирмата талабага бугунги кунда машхур бўлган ўйинчоқларга янги қиёфа киритиш вазифаси топширилди. Талабалар бу вазифани икки кун ичида бажаришлари керак эди. Бу илмий тажрибада 42 ёшли Барби “хола” ҳам қатнашди. Аммо Винго Вонганинг қўғирчоғи энг яхши деб топилди. У қўғичоққа оқшомларда кийиладиган қора кўйлак кийдириб, татуировка ҳам босган. Ёш дизайнернинг фикрича замонавий Барби сирли ва кўп қиррали бўлиши керак. Маттел компаниясининг раҳбарлари, бундай дунё гўзали бўлган Барби болалар тарбиясига ёмон таъсир бермаслига ишонтирмоқдалар.

Бутун дунё дизайнерлари қўғирчоқларга янгича кўриниш бериш билан овора бўлган бир пайтда Исроиллик олимлар ҳам тинч ўтиришгани йўқ. Улар ортиқча вазндан азоб чекаётганларга ёрдам бериш мақсадида бир янгиликни кашф қилишмоқда. Улар ҳеч қандай хирургик операцияларсиз ортиқча вазндан қутулиш мумкин демоқдалар. Улар танадаги ортиқча ёғларни ултратовуш тўлқинлари ёрдамида эритиб кишидаги ортиқча вазнни йўқотиш мумкинлигини исбот қилишмоқчи. Ортиқча вазндан қутулишни истовчи кишилар бундай ултратовуш муолажасини бир кунда ярим соатдан ортиқ давом эттирмасликлари керак. Бунда мушак тўқималари камроқ зарар кўради. Аммо ёғ эриши натижасида пайдо бўлган суюқлик организмдан дархол чиқиб кетмайди. У икки уч ҳафта давомида табиий йўл билан чиқиб кетади. Тўғриси бундай процидура ёғ тўқималари липосакциядан кўра камроқ парчаланади. Шунинг учун “ультратовушли озиш” узоқ давом этадиган жараён. Яна шуниси ҳам борки бу тажриба фақат чўчқаларда амалга оширилди ҳолос. Бу тажрибани ҳали бирорта одамда қўллаб кўришгани йўқ. Шундай экан озишни истовчилар бу муолажа ҳақида орзу қилмасалар ҳам бўлади. энг яхши усул камроқ овқат ейиш ва кўпроқ ҳаракатда бўлиш.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top