Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бугун хам сизлар билан бирга Муқаддас Китобни ўрганишдаги саёхатимизни давоб эттирамиз. Азизлар сухбатимиз бошида сизларга бизнинг www.najot.com сайтимиздаги итоат этиш хақидаги мавзулар ва Масихийча байрамлар хақида серияли программани ўқиб кўришни маслахат берамиз. Бугунги саёхатимизда биз сизлар билан бирга калит сўзларни қидирамиз. Калит сўзлар қандай сўзлар ўзи? Бу сўзлар такрорланган, мухим саволларга жавоб берадиган ва уларни олиб ташланганда текст ўз маъносини йўқотадиган сўзлардир. Парчани ўқир экансиз, унда такрорланган сўзлар, иборалар, ғоялар хамда ғоялар хақидаги кўрсатмаларни изланг. Бирорта сўз ёки сўз бирикмаси қанча кўп такрорланиб келса , бу сўзларнинг ёки сўз бирикмалар Ушбу парчанинг нима хақида эканлигини аниқлаши эхтимоли кўпроқ. Ўқиётган парчангиздаги мавзу қанча кўп такрорланса, бобнинг асосий мавзуси айни шу хақида эканлигининг эхтимоли кўп. Такрорланган сўз бирикмаларини хамда сўзларни синонимларини олмошлари билан бирга ёзиб олинг. Уларнинг бир-бирларига ва тўла парчага қандай таъсир қилишига ахамият Беринг.
Кўпинча муаллифнинг айтмоқчи бўлган гапини ёки у урғу берган нарсани мана шу калит сўзлар ёки калит сўз бирикмалари орқали билиб оласиз. ХАр бир асосий сўз ёки сўз бирикмаси учун берилган хамма фактларни рўйхат қилиб олинг. Ўқиётган парчангиздан қарама қарши ғояларни, ўхшатувчи ибораларни, хулосани ифодаловчи хамда вақтни ифодаловчи терминларни изланг. Бу парчанинг қаерда бошланиб қаерда тугаганини билиш учун текстда ғояларнинг мантиқий қандай ривожланганини тушуниш зарур. Қарама қарши ғояларда «аммо”, “лекин”, “бироқ” сўзлари ишлатилади. Ўхшатувчи иборалар эса нарсаларнинг қанақа ёки нима эканлигини кўрсатади. Уларда кўпинча “каби”, “ўхшаш” деган сўзлар ишлатилади. Вақтни ифодаловчи сўзлар ёки иборалар: булар бирор нарсанинг қачон содир бўлганини кўрсатувчи сўзлар. “Шундан кейин”, “унгача”, “сўнг”, “қачон” каби сўзлардир. Хулосани ифодаловчи сўзлар эса қуйидагилардир: “шу сабабли”, “чунки”, “зеро”, “шу сабабга кўра”, ва хокозолар.
Ўтган сухбатимизда биз кузатиш давомида парчага қандай саволлар беришни ва шу орқали кузатишни ўрганган Эдик. Саволларга жавоб бераётганингизда парчани ёки ўқиган оятингизни талқин қилишга харакат қилманг деган эдик. Бугун эса талқин қилиш хақида сухбатлашамиз. Аввало талқин қилиш нималигини билиб олсак. Талқин қилишда аввало ўрганилган оятларнинг қайси жанрда ёзилганини аниқлаш лозим. У дидактик жанрда бўлиши мумкин. Дидактик жанр ўз ичига бирор мавзу хақидаги хақиқатни ёки хамма давр масихийлари учун берилган амрларни ўз ичига олади. Дидактик жанр шу билан бирга кўрсатма хамдир. Бу жанрда бирор нарса тушунарли қилиб берилади ёки хамма масихийлар учун насихат йўлланма бўлади. Дидактик жанрдан ташқари хикоя жанри хам бор. Хикоя жанрида воқеалар тасвирланади. Масалан, Исо Масих сувни шаробга айлантирди. Маталлар жанри эса кўпинча хаётга тўғри келадиган бироқ, хамма даврлар учун ваъда қилинмаган донно гаплардир. Уларни башорат ёки таълимот каби талқин қилиш нотўғри.
Шеърий жанрни талқин қилишда адашиш осон. Кўпинча уларда ўхшатиш услуби қўлланилади. Ўқиётган парчангизга Нима ва Нима учун деган саволларни беринг. Ёқуб 1:22-25 оятларда шундай ёзилган: «Каломни эшитиб уни ижро этмасак – ўз ўзимизни алдаган бўламиз.” 2 ТИмўтий 3:16-17 оятлар эса “ХАр бир Муқаддас Ёзув….бизларни хар қандай яхши ишга қобил қилади”, деб айтади. Дидактик жанрни ўранаётган пайтингизда ўзингизга шундай савол Беринг: “Бу парча менга конкрет холда нима қилишни буюрмоқда?” “Қайси муайян хақиқатларга ишонишни буюрмоқда?” “Бу ерда шароитларга боғлиқ бўлган қандай кўрсатмалар хақида гапирилган?” бу саволлар орқали Худо сизга нима деяётганини билиб оласиз. Хикоя жанрида эса Худонинг о дамларга муносабатидан сиз Худонинг кимлиги хақида – унинг табиати хақида кўпроқ ўргана оласиз. Муқаддас Китобда ёзилган қахрамонларнинг хаётига қараб, имон ва бўйсунишнинг оқибати қандай бўлишини билиб оласиз. У ерда ёзилган нарсалар сизга ибрат бўлади. Улардан ўрнак оласиз. Уларнинг хис туйғуларидан, фикрлашларидан, гапларидан ва қилган ишларидан хатоларни ўрганиб оласиз.