Қадрли тингловчилар бугун биз турмуш қуриш остонасида турган ёшлар учун турмуш қуришдан олдин бир-бирларига мос келиш келмаслигини яхшироқ билиб олишларига ёрдам берадиган мавзуларни эътиборингизга ҳ авола қиламиз, Турмуш қуришдан олдин йигит билан қиз тайёрланиши учун қуйидаги мавзулар диққат билан мухокама қилишниши шарт. Нима учун турмуш қурмоқчисиз? Жамият нормаси бўлгани учунми? Романтик ва ҳаяжонга соладиган бўлгани учунми? Балки ёлғизлигингиз учундир? Балки бойлик ва ҳукмронлик учундир? Фақат шу сабаблар билан қурилган турмуш Худонинг никоҳ ахдини камситади.
Никоҳнинг мустаҳкамлигига ишонасизми? Айрилишлар (ҳали ажралмаган, аммо алоҳида яшаш) ва ажралишлар ҳақида фикрингиз қандай? Никоҳ Худонинг режаси, аммо ажралиш эса лаънатдир, чунки у никоҳнинг “ўлимгача бизларни бирлаштир” деган махсус ахдини бузиш демакдир.
Оилани режалаштириш ҳақида фикрларингиз қандай? Абортга қандай қарайсиз? Бепушт қилишга-чи? Бепуштлик ёки бола асраб олишга қандай қарайсиз?Турмушда вафодорликка ишонасизми? Сиз ўзингизни тута билишга ва пок бўлиб Муқаддас Руҳ билан яшашга мухтожмисиз? Никоҳсиз севги алоқаларига қандай муносабатдасиз? Гетеросексуал яъни бир аёл ёки бир эркак билан турмуш кечиришни хоҳламасангиз бўйдоқ яшанг. Оилавий хўрлашларни қандай қабул қиласиз? Жисмоний, ҳиссий ва жинсий хўрланишларга қандай қарайсиз? Тўлиқ мажбуриятни олишга тайёрмисиз? Оилада ва турмуш ўртоғингиз билан муносабатда очиқчасига гаплашишдаги тўлиқ мажбуриятни бўйнингизга олишга тайёрмисиз? Турмуш романтикадан кўра, ҳурмат ва ишонч орқали фаровон бўлади.
Тенгхуқуқлилик, бўйсуниш ва севги маъноларини қандай тушунасиз? Ҳақиқий севги ўз-ўзини тўлдиради? Қанча кўп берса, шунча кўп ўсади. У ёпишиб оладиган ва турмуш ўртоғини бўғиб қўядиган рашкчи севги эмас. Қачонки икки киши бир-бирисиз яшай олса ҳам ўз хоҳишлари билан бирга яшашга қарор қилса, бу севги бўлади. Мақсад бир-бирини тарбиялаш ва ўстириш. Бўйсуниш бу хизматкорлик ёки тенг хуқуқсизлик ҳам эмас. Оиланинг боши бўлиш бошқариш эмас ғамхўрлик қилиш ва ҳокимлик қилиш эмас жавобгарликдир. Ота-оналик жавобгарлигига муносабатингиз қандай? Болаларни тарбиялаш ҳақида фикрларингиз борми? Аёлнинг бирор жойда ишлаши ҳақида нима дейсиз? Ҳаётингизга ота-онанинг аралашувига қанчагача чидашингиз мумкин? “Қолдириш” – бу буйруқ. Ҳис туйғулар билан, руҳан, ва жисмонан узоқлашиш, муносабатлар ўзгариши. Ота-оналар хоҳишларини фарзандларига ўтказадилар, бу эса янги келин-куёв орасида муаммолар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Руҳий ҳаётингиз қандай? Сиз Худони ҳурмат қилмайдиган киши билан ёки ҳаётий асослари сизникидан бутунлай фарқ қиладиган киши билан бахтли бўла оласизми? Бундай турмушлар баъзида дахшатли хато бўлиб чиқиши мумкин. Ҳар доим умр йўлдошни Худонинг хоҳишига кўра танлаш керак,чунки нотўғри қарорлар оқибатда ёмон натижаларга олиб келиши мумкин. Ўз-ўзингизга баҳо берганмисиз? Сизда дадиллик, сабр-тоқат, беғаразлик ва турмушингизни изига тушиб кетишида асқотадиган чидамлилик каби тўлақонли сифатлар борми? Турмуш ҳар иккала шерикдан ҳам қаттиқ меҳнат қилишни ва жавобгарликни талаб этади. Ҳар бир оиланинг жанжаллари ва паст-баландликлар бўлиб туради. Азиз ёшлар бугунги суҳбатимиз сизларга албатта асқотади, бунга ишонамиз.