4:44

Соғлигимиз ҳақида

MP3

Биз эркаклар оиламизнинг боши ва оиламизга жавобгар шахс эканлигимизни ҳис қилган ҳолда, баъзан ўз соғлигимиз ҳақида ўйлашни унутиб қўямиз. Ҳа, бу борада хотинларимиздан ҳам ўтиб кетамиз, баъзида. Аммо ўз соғлигимизни ўйлаш, худбинликдан нишона эмас. Чунки ҳар бир инсон ўз соғлиги ҳақида қайғуриши лозим. Худо бизга соғлом тана берган экан, бу танани доимо соғлом сақлашимиз керак. Бирор жойимиз безовта қилса, албатта мутахасисга мурожаат қилиш керак. Хотинингиз дадаси докторга кўринишингиз керак. Манна бу дориларни ичиб олинг, каби гапларни гапирганда унинг маслаҳатига юрганмисиз. Орамизда жуда кўп эркаклар, ҳа ўтиб кетади, дорингнинг кераги йўқ,ёки докторга боришим шарт эмас, деб индамай кетаверсак, вақт ўтиб касаллик оғир нуқтасига келиб қолганда, ёки арзимас санаган касаллигингиз бошқа бир жиддий касалликка олиб келганида, сиздан кўра яқинларингизга оғир бўлади. ўйлаб кўринг сиз учун хотинингиз қанча ғам чекади, сиқилади, кўз ёш тўкади. Ёки бўлмаса онангиз ва отангизни ўйланг.

Улар ҳам сизнинг касаллигингизга бегарқ қараб туролмайди-ку! Улар ҳам сиздан ва хотинингиздан кўра кўпроқ азоб чекадилар. Қариганда уларга шундай азобни раво кўрмассиз?! Юқоридаги гапларимиз ичмайдиган чекмайдиган эркакларга тегишли эди. энди эса ичадиган чекадиган эркакларга бир оғиз сўзимиз бор. Ичадиган, чекадиган биродарлар ичиш ва чекишнинг қанчалик зарарли эканини биласиз. Агарда алкогол ва сигаретнинг қанчалик зарарли эканини билмасангиз ва билмоқчи бўлсангиз шу ҳақида китоблардан ўқиб кўринг. Унинг зарарларини ўқиб, ўзингизга ҳам бирорта янгилик олсангиз эҳтимол. Демакки ичкилик ва чекишнинг зарарини билар экансиз унинг соғлиғингизга ҳам қанчалик ёмон таъсир этишини ҳам биласиз. Ҳаётда бирорда бўлса ҳам суюкли инсонингиз борми? Ҳа, деб жавоб бердингизми? Бир эмас бир нечта денг. Ҳа, ўзимиз ҳам шундай деб ўйлаган эдик. Ахир она энг биринчи севимли инсон-кум, ундан кейин рафиқангиз ёки болаларингиз. Энди дўппини олиб қўйиб, бир ўйлаб кўринг.

Ичкилик ва сигарета соғлиғингизга сарар экан, улар сизни узоқ умр кўришингизни исташади. Онангиз менинг орқамда қолиб мени қабргача кузатиб бориб кўмсин, дейди. Болаларингиз отамиз ҳали кўп яшасинлар, улғайиб уйланганимизда ҳам, фарзандли бўлганимизда ҳам ёнимизда бўлсинлар, дейди. Уларга сизнинг маслаҳатларингиз кўмагингиз ҳали кўп керак бўлади. ёки бўлмаса хотинингизни ўйланг. У нима деб ўйлайди? Сизни жондан ортиқ кўрадиган хотинингиз: “Эрим билан бирга қарий, қариб кампир бўлиб қолганимда ҳам ёнимда бўлсин, унинг ўлимини кўрмайин. Жуда бўлмаганда менинг орқамда қолсин.”, — деб ўйлайди. Сиз-чи сиз нима қиляпсиз. Зарарларини билиб туриб, соғлиғингизни кемираётган ўша савилларни ичяпсиз, чекяпсиз. Соғлиги жойида бўлмаган одам кўп яшай олмаслигини жуда яхши биласиз. Сиз уларга ҳозир эмас қариганингизда ҳам кераксиз. Шунинг учун доимо бир ҳақиқатни эсда тутишингиз лозим: “Сиз хотинингизга болаларингизга, ота-онангизга кераксиз. Керак бўлгандаям соғлом кераксиз.” Э, соғ бўлмасам ҳам уларга керакман, деб ўйлашингиз мумкин.

Биз ҳам касал бўлсангиз ҳеч кимга керагингиз йўқ демоқчи эмасмиз. Агар соғлом бўлсангиз оилангиздаги эрлик, оталик, ўғиллик бурчингизни аъло даражада бажаришингиз мумкин. Ундан ташқари оила бошиликни ҳам аъло даражада бажара олишингиздан фахрланасиз.

Шунинг учун бирор жойингиз безовта қилганида энг аввало соғлиғингиз ҳақида ўйланг, бошқа ишлар кутиб туради, соғлик эса кутиб турмайди. Докторга боришдан бош тортганингизда ёки бўлмаса ароқ ичаётганингизда қариганингизда қандай одам бўлишингизни, оилангизнинг аҳволини бир кўз олдингизга келтириб кўринг. Сигаретани оғзингизга олиб бораётганингизда организмингизга қандай зарар келтиришини, эрта ўлиб қолганингизда оилангизнинг аҳволини тасаввур қилинг. Шундай экан зарарли одатларингизни ташланг. Ўз соғлиғингиз ҳақида вақтида қайғуринг. Бу фақат ўзингиз учун эмас, оилангиз ва яқинларингиз учун ҳам фойдалидир. Соғ ва омон бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top