3:54

Гунохни ўлдириш 2 қисм

MP3

Қадрли тингловчилар, биродарларимиз. Биз аввалги сухбатимизда сизлар билан муқаддаслик сари интилишда гунохни ўлдириш хақида сухбатлашган эдик. Бугун хам сизлар билан гунохни қандай қилиб ўлдириш мумкинлиги хақидаги мавзумизни давом эттирамиз. Итоаткорлик – муқаддаслик сари йўлдир. Бироқ фақат Худо Қонунларига эга бўлган вақтимиздагина биз уларга итоат қилишимиз мумкин. Худонинг Каломи бўйича ўй-фикрларимиз ва харакатларимизга таъсир ўтказувчи бош омилга айланиши учун онгимизда жуда мустахкам жойлашиши лозим. Онгимизга таъсир ўтказишнинг энг самарали усулларидан бири – бу Муқаддас Ёзув оятларини ёд олишдир. Шох Довуд шундай дейди: «Сенга қариш гунох қилмаслик учун, Каломингни юрагимда сақлайман.”Муқаддас Китобнинг оятларини самарали ёд олишингиз учун сиз маълум бир режага амал қилишингиз керак.

Бунинг учун сизда Муқаддас Китобнинг яхши танланган матнлар тўплами, уларни ёд олиш қоидалари , тартиб билан такрорлашни енгиллаштирадиган қулай усуллар баёни хамда Муқаддас Ёзувни хар доим мустақил равишда ўрганиш учун керак бўладиган осон қоидаларини ўз ичига олубчи қўлланма мақсадга мувофиқ бўлади. Албатта Муқаддас Ёзувни ёд олишдан мақсад уни кундалик хаётга тадбиқ этишдан иборат. Муқаддас Ёзувни маълум бир хаётий холатларга тадбиқ этган холда, биз ўзимизда гунохга олиб келувчи васвасалардан осонгина сақловчи ишончни тарбия қиламиз. Бир куни солиқларни тўлашим кераклиги эсимга тушиб қолди. Мен эса уларни тўлашни истамадим, чунки шундоқ хам ишлаб топган пулим жуда кам эди. Аммо шу пайтда Муқаддас Рух менга бир неча кун аввал ёдлаган оятимни ёдимга солди: «Хар бир кишига ўз хақини беринглар; солиқ йиғувчига солиқ, бож олувчига – бож, қўрқувга лойиқ бўлганга – қўрқув; хурматга лойиқ бўлганга — хурмат”.

Худо ўша куни менга солиқларни тўлаш кераклигини англатди ва ўшандан бери шу фикр мени бошқариб келмоқда. Каломда турли хил гунохлар хақида эслатилган. Бироқ Каломда эсга олинмаган холатларда нима қилишимиз керак? Бундай холда Худонинг иродасини қандай қилиб билиш мумкин ва ўзимизга зарур бўлган ишончни қандай қилиб хосил қилишимиз керак? Кўп йиллар олдин биродарларимдан бири менга ўз ўй-фикрлари ёзилган ва ўзи томонидан «Кўрсатмалар ёки Қандай қилиб хақни нохақликдан ажратиш мумкин”, деб номланган матнни совға қилди. Бу кўрсатмалар Коринфликларга биринчи мактубнинг учта асосий ояти асосида тузилган тўртта саволдан иборат эди:

“Хамма нарса менга жоиз экан, лекин хамма нарса хам фойдали эмас…” 1-чи савол: Бу нарса тана учун, рух учун ёки онг учун фойдалими?

“Хамма нарса менга жоиз экан, лекин хеч бир нарса менга хоким бўлмаслиги керак”. 2 – чи савол: Бу нарса мени ўзига бўйсундириб олаяптими?

“Хулласи калом, агар еяётган овқатим биродаримнинг васвасага тушишига сабаб бўладиган бўлса, мен уни васвасага солмаслик учун умрбод гўшт емайман”. 3 – чи савол: Бу нарса бошқаларга зарар келтирадими?

“Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, хамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар”. 4 – чи савол: Бу нарса Худони улуғлайдими?

Бу каби кўрсатмалар сизга жуда оддий бўлиб туюлиши мумкин, лекин улар маълум бир масала юзасидан ишонч хосил қилишингизга катта ёрдам беради. ШУнинг учун бу кўрсатмаларни доим қўллашингиз керак. Агар биз муқаддасликни хаётимизга татбиқ қилишни хохласак, юқорида келтирилган саволларни ўз олдимизга қўйишимиз керак бўлади. Васвасаларга қарши туришни ўрганганимиздагина, башарий табиатимизнинг ёвуз қилмишларини ўлдира оламиз. Бу одатда секинлик билан юз берадиган, машаққатли, омадсизликларга тўла бўлган жараёндир. Аммо сиз бўш келманг. Шунда ғалаба сизники бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top