3:27

Худо ҳақидаги баъзи бир ҳақиқатлар

MP3

“Эй сўз билан ифода этиб бўлмайдиган Буюк Зот, мен Сени кўришни истайман. Мен Сенга бир қул сифатида мурожаат қиламан. Бироқ Сендан исмингни сўраган пайтимда, У мен учун сир бўлиб қолаверади. Сен ҳеч бир инсон яқинлаша олмайдиган нурга яширингансан. Сен – фикр билан ҳам сўз билан ҳам ифода этиб бўлмайдиган Зотсан, чунки Сенинг шуҳратинг таърифга сиғмасдир. Сен менга ўргатишни хоҳлаган нарсани излашимга ёрдам бер, чунки шом пайтида самода юлдузлар чарақламайдиган пайтда ва самолар ғойиб бўлиб, ёлғиз Сен қолган пайтингда мен Сен билан ҳаёт бўламан. Омин!”

Худо атрибутларини ўрганиш умуман олганда, зерикарли ва қийин эмас. Билимли масиҳий учун бу нарса ёқимли ва қизиқарли машғулот бўлиб қолиши мумкин. Худога ташна қалбни ҳеч бир нарса етарлича қониқтира олмайди.

Агарда атрибутлар – бу Худо ҳақидаги қандайдир ҳақиқат ҳисобланса, у ҳолда биз учун уларни санаб чиқишнинг ҳожати ҳам йўқ. Бундан ташқари, Худо моҳияти ҳақида мулоҳаза юритиш учун атрибутларнинг сони аҳамиятга эга эмас, чунки бу ҳолда бунда фазилатларнинг фақатгина маълум бир чекланган сони эсга олинади. Худо қанақа У қандай Худо ҳисобланади? У Ўзи яратган мавжудотлари – биз учун ва барча учун кўпроқ нимани ва қай тарзда амалга ошира олади? Бу саволлар яхшилик билан берилса ва уларга мулойимлик билан жавоб қилинса, улар албатта бизнинг Отамизга маъқул келади. Худо бизнинг саволларимизга жавоб тайёрлаб қўйган, албатта ҳаммасига эмас. Бироқ бизнинг онгимизни қониқтира оладиган ва юрагимизга шодлик бағишлай оладиган даражада етарлидир. Худо бу жавобларни бизга табиатда, Муқаддас Ёзувларда ва Ўз Ўғли орқали берган. Худо Ўзини Ўз яратганлари орқали намоён қилиш ҳақидаги фикрни ҳозирги кун масиҳийлари истамайгина қабул қилишади. Аммо бу фикр Худо Каломида, айниқса Довуд пайғамбар ва Эски Ахддаги Ишаё пайғамбар китобларида, шунингдек, Янги Ахддаги ҳаворий Павлуснинг Римликларга мактубида аниқ ифода қилиб берилган. Бу очиқлик Муқаддас Китобда ёрқинроқ ифода қилинган. Гарчи Худо бизнинг У ҳақидаги саболларимизга бу тарзда жавоб берган бўлсада, жавоблар у даражада кўзга кўринарли эмас. Уларни Муқаддас Ёзувлар ҳақида тиришқоқлик ва тартиб билан мулоҳаза қилган ҳолда, ибодат билан излаш керак. Бу ёруғлик қай даражада ёрқин чарақламасин, уни олишга фақатгина руҳан тайёр бўлганларгина уни кўриши мумкин. Чунки Муқаддас Каломда: «Покдил бўлганлар бахлидир, чунки улар Худони кўрар”, деб ёзилган.

Биз атрибутлар ёрдамида Худо Ўзини намоён қилади ва шу сабабли ҳам биз Худо бор дея оламиз. Илоҳий атрибутлар бу Худо ҳақидаги биз билган ҳақиқатдир. Улар ХУдога Унинг ҳусусиятлари сифатида тегишли эмас, улар орқали ХУдо Ўзи яратган кишиларга Ўзини намоён қилади. У Ягона Худо, Ягона Буюлик. Шу Буюкликни излаб, Унинг жамолини кўришга мушарраф бўлиш учун яшайлик, азизлар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top