Азизлар бизнинг ердаги асосий мақсадимиз ва бизга Худо белгилаган хизмат одамларни Унга олиб келишдир. Бу хизмат ҳамма хизматларимиз орасида энг бирламчисидир. Бу хизмат ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Бу учун хоҳиш, ҳаракат ва ибодат керак бўлади. Ибодатнинг кучи жуда катта. Шунинг учун хушхабар айтишдан олдин кимга хушхабар айтмоқчи бўлсак ўша одамлар учун энг аввало кучли ва тинмай ибодат қилишимиз керак бўлади. бугун хушхабар айтмоқчи бўлган одамларимиз учун эмас, ўзимиз учун яъни самарали хушхабар айта олишимиз учун ХУдодан ёрдам сўраб ибодат қиламиз. Шундай экан келинг хушхабар айтишни ўрганишимиз учун ва самарали бўлиши учун ибодат қилайлик.
“Худовандим. Менинг паноҳим ва Парвардигорим. Муқаддас Китобда: “боринглар барча халқларга хушхабар айтинглар” ёки бўлмаса “барча халқлар олдида Менинг шоҳидларим бўласизлар”, — деб айтгансан. Бу Сенинг менга берган вазифанг. Мен эса жуда кўп вақтдан бери Сен ҳақингда одамларга айтганим йўқ. Сенинг беминнат кечириминг ҳақида, хушхабаринг ҳақида айтишга журъатим етмайди. Шундай имкониятлар туғилганда мени катта қўрқув босади. Ичимда Сенинг Каломнинг суякларимни ёриб чиққудай бўлади-ю, аммо қўрқув бунга йўл қўймайди. Шундай ҳолатларда жуда қийналаман. Кейинроқ эса хушхабар айтиш имконини қўлдан бой берганим учун икки баробар қийналаман. РАббим Исо Масиҳ Сен “Менинг номим билан Отадан нимаики сўрасангизлар Мен уни бажо келтираман”, деган эдинг. Манна ҳозир Сенинг номингдан сўраяпман. Яна 1 Юҳанно 5 боб 14 оятда: “Биз Худо ҳузурига дадиллик билан кирамиз, чунки биламизки, Худонинг иродасига кўра бир нима тиласак, У бизга қулоқ солади. Агар Худо тилакларимизни тинглаётганини билсак, тилакларимиз бажо бўлганини ҳам биламиз.”, — деб ёзилган.
Тангрим менга ёрдаминг керак. Мен Сенинг ёрдамингсиз ҳеч нарса қилолмайман. Илтимос менга хушхабар айтишни ўргат. Мен хушхабар айта оладиган одамларнигина менинг олдимга олиб келгин. Мендаги қўрқув ўрнини севги ва ботирлик билан алмаштиргин. Мен ҳар сафар Сен менга берган ҳокимият ва куч билан хушхабар айтишни хоҳлайман. Шундай хушхабар айтишга ўргатгин. Мен хушхабар айтаётганимда тинглаётган одамларнинг юракларида ишлагин. Муқаддас Руҳинг билан уларнинг юракларига теккин. Мен орқали Сен уларга гапиргин. Хушхабар айтаётганимда менга нималар дейишни ёки бўлмаса қандай бошлашни ўргат.
Мен хушхабар айтишда ва одамларни сенга олиб келишда Сенинг асбобинг бўлишни хоҳлайман. Аммо Сенинг ёрдамингсиз мен ҳеч нарсага қодир эмасман. Сен менинг буюк Тангримсан. Фақат Сенга суянаман. Мендаги заифликларни ишлатиб Ўзингнинг буюклигингни кўрсат. Ҳар доим хушхабар айтаётганимда Сенинг ҳузурингни ҳис қилиб туришни хоҳлайман. Мен билан бирга бўлгин. Раббим Исо номи билан сўрайман. Омин!”