2:54

Массаж қилиш қоидалари

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Массаж қилиш ҳақида чуқурроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз, бизнинг суҳбатларимизни тинглаб боринг. Ўтган сафар массаж қилишнинг силаш, ишқалаш каби босқичлари билан танишган эдик. Бугун эса уқалаш, силкитиш, тебратиш ва бошқа маълумотлар билан танишамиз. Уқалаш. Уқалаш тери ва тўқималарга чуқурроқ таъсир этади. Шунинг учун ҳам тиббиётчилар уни “суст бадантарбия” дейишади. Массаж қилинаётган соҳани бир ёки икки қўл билан энига ҳамда бўйига қараб, ярим шар ёки спиралсимон ҳаракат билан уқалаш мумкин. Бунда тери мушаклар иблан бирга ушланиб, тортилади (чимчилагандек).

Бу оғриқсиз, юмшоқлик билан бажарилиши керак. Бундан ташқари, муштум билан хамир қоргандек уқаланади. Уқалашда кафтлар, барча бармоқлар учи, кафтнинг орқа томони, муштум иштирок этади. Бунда таъсир нафақат юзаки, балки чуқурроқ жойлашган мушакларга ҳам етиб боради. Силкитиш. Бу усулнинг мақсади – шиддатли силкиниш ёки туртиш сингари ҳаракат билан чуқур тўқималарга таъсир этиш, ички аъзолар, қон томирлари ва асаб ўрамаларини “қўзғатиш”дир. Тебратиш. Буни вибрация дейиш ҳам мумкин. Тебратиш ҳам силкитишнинг бир тури бўлиб, чуқур жойлашган тўқималарга таъсир этиш учун қўлланилади. Тебраниш усули оғриқсизлантириш хусусиятига эга.

Тебратишни ҳозирда сотувда бўладиган махсус ускуналар ёрдамида мақсадга мувофиқ бўлади. Аммо қўл билан ҳам бу усулни бажариш мумкин. Каф тёки бармоқ учи билан бир нуқтани ёҳуд терининг маълум бир соҳасини титратиш керак. Бунда кафт терига қўйилиб, қўлни бадандан узмаган ҳолда тебратилади. Массаж қилинаётган соҳадан қўлни бир неча сонияга олиб, сўнг яна давом эттириш бўлиб-бўлиб тебратиш дейилади. Ёрдамчи усулларга хаскашсимон, тароқсимон, қисқичсимон ҳаракат билан силаш киради. Ҳар бир усул баданни ўзидан кейинги массаж усулига тайёрлайди. Шунинг учун юқоридаги массаж усулларини худди келтирилган кетма-кетликда бажариш лозим.

Массаж ҳаракатлари доим бир тарафга, яъни лимфа тугунлари томонга қараб бажарилади. Масалан, қўл-оёқни массаж қилганда юқоридан пастга қараб ҳаракатланади, қоринни массаж қилганда қўл қориннинг ўнг пастки қисмидан бошлаб, соат милли йўналишида ҳаракатланиши лозим. Муолажа ҳар бир аъзо учун 10-20 дақиқа давом этади, умуман бир курс 10 кундан 30 кунгача давом этади. Сурункали касалликларда икки ойдан сўнг яна бир курс такрорланади. Ёдингизда бўлсин массаждаги ҳар бир усуллар ўз кетма-кетлиги билан бажарилиши муҳим. Кетма-кетликларни эслаб қолинг. Булар силаш, ишқалаш, уқалаш, тебратишдир. Массажни эса ҳар доим тананинг лимфа тугунлари томонга қараб бажариш лозим. Кейин эса ҳар бир соҳани ўн-йигирма дақиқа массаж қилиш керак. Кейинги суҳбатимизда елка ва бел соҳасини массаж қилиш ҳақида гаплашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top