2:58

Ўз-ўзини уқалаш

MP3

Ассалому алайкум. Елка-бел соҳасини асал билан массаж қилиш учун асални олдиндан музхонага қўйиш лозим. У қотиши билан бармоқда олиб, салгина босган ҳолда елка-бел соҳасига суртинг. Аммо қаттиқ ишқаламанг. Мулажани бошлагандан сўнг бир неча дақиқа ўтгач, терида оқ караш хосил бўлади. Бу ўша бизга керак бўлмаган туздир. Бундай массаж оғриқдан, йиғилиб қолган зарарли моддалардан халос қилибгина қолмай, балки иш кунидан кейинги чарчоқни ҳам тарқатади. Ана энди ўз-ўзини уқалаш ҳақида маълумот беришни бошлаймиз. Ўз-ўзини массаж қилиш албатта, бошқа киши қилган массажга етмайди. Бундан ташқари, буткул бўшашишнинг ҳам иложи йўқ.

Шунга қарамай, бу ёқимли ҳамда самарали муолажа бўлиб, уни барча бажара олиши қулайлик туғдиради. Асосийси ўз-ўзини массаж қилиш вақтни ҳам, пулни ҳам тежайди. Ўз-ўзини массаж қилиш енгилроқ бўлиши учун асбоблардан фойдаланиш мумкин. Одатда, улар ҳар қандай тери турига мос келади. Масалан, табиий мўйли чўткалар терини майинлаштириб, қоннинг айланишини яхшилайди. Бундан ташқари, бундай массаж организмдан шлакларнинг чиқиб кетишига, шунингдек, боғловчи тўқималарнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради. Бу массаждан сўнг терига албатта озиқлантирувчи крем суртишни унутманг. Негаки, массаждан сўнг терининг ҳимояловчи қатлами кетиб, қуруқлашиши мумкин. Ғилдираклар ҳам массаж учун жуда қулай.

Ғилдираклар бир маромда тери бўйлаб юргазилади. Бу массаж қон айланишини яхшилагани учун киши бутун танасига ёқимли илиқлик югурганини ҳис қилади. Шунингдек «саккизоёқли массажчилар”ни айланма ҳаракат билан юргизсангиз, анча енгил тортасиз. Албатта бундай “ёрдамчилар”сиз ҳам ўзингизни массаж қилишингиз мумкин. Сизга фақат массаж учун мой керак бўлади, холос. Сиз ўзингизни фақат икки усулдан фойдаланган ҳолда массаж қилишингиз мумкин. Силаш ва уқалаш. Бу билан сиз мушакларнинг юзаки спазмининг олдини олишингиз мумкин. Бу ерда танани массажга тайёрлаш, озодаликка риоя қилиш зарур. Муолажани бошлашдан аввал қулай жойлашинг. Массажни ўтириб, ёнбошлаб, ётиб ёки туриб бажариш мумкин.

Асосийси, қўлингиз массаж қиладиган соҳага етса бўлди. Ўнг қўл тананинг чап томонини, чап қўл эса ўнг томонини массаж қилади. Бўшашишга урининг, бошингизни массаж қилаётган томонга қаратинг. Масалан ўнг томонингизни уқалаётган бўлсангиз, ўнгга қаранг. Ўз-ўзини массаж қилишда пастдан юқорига, юрак томонга қараб массаж қилинади. Аввал тананинг ўнг томонини, кейин эса чап томонини массаж қилинг. Қўлингиз етадиган ва сизга ноқулайлик туғдирмайдиган жойларни массаж қилиш керак. Мулажа оёқ бармоқларидан бошланади. Сўнг товон, болдир, тизза, сон, думба, бел, орқа, бўйин, бош уқаланади. Кейинги суҳбатимизда мавзумизни яна ҳам кенгроқ ёритамиз. Бизни кутинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top