3:51

Худо назаридаги эр бўлишнинг бешта услуби

MP3

Худованд бизга Ўз каломида: « ўзаро хамфикр, хамдард бўлинглар, бир-бирингизни биродарларча севинглар. Бир-бирингизга мехр-шафқатли ва камтар бўлинглар”, — дейди. Бу бешта буйруқ сизнинг хаётингизни ва турмушингизни ўзгартириши ва Худо сизни кўришни хохлаганидай эр бўлишингизга ёрдам бериши мумкин. Шубхасиз бундай эр бўлиш учун ибодат қилса арзийди.

Услуб. Хамфикр бўлинглар. Эр-хотин ўртасидаги жанг жуда ёмон. Бу жанг хаётимизнинг хар қандай қисмига таъсир этади. Жанг бу дунёнинг ўзидаёқ дўзахга тушишнинг энг қисқа йўли. Агар жанг узоқ давом этса хамма нарса барбод бўлади. Муқаддас Каломда Исо Масих шундай деган эди: “Ўз ичидан бўлиниб кетган хар бир подшохлик хароб бўлади, ўз ичидан бўлиниб кетган хар бир шаха рёки уй абгор бўлади.” Аммо ибодат эр-хотинлик муносабатларини сақлаб туриш учун энг яхши йўл.

Эр-хотин бир-биридан алохида яъни мустақил яшай олмайди. Каломда: «Хар холда Раббимиз назарида Хотин эркакдан мустақил эмас ва эркак хам хотиндан мустақил эмас”, — деб ёзилган. Э-хотин бир-биридан бутунлай бошқача бўлгани учун хам умумий йўлдан оғишиб кетиши жуда осон. Хатто энг идеал оилада хам турмуш ўртоқлар бир-бирларига идеал хамрох бўла олмайдилар. Масалан хотинингиз билан сизнинг касбингиз бир эмас, қизиқишларингиз, севимли машғулотларингиз бошқача. Аммо сиз доимо бир-бирингиз учун ибодат қилсангиз муносабатларингиздаги уйғунликни сақлаб қолган бўласиз. Агар ибодатда бир-бирингиз учун ибодат қилмасангиз, хотинингизнинг ёнингизда эмаслигига осонгина кўникасиз. Аммо юрак қоронғуликка кириб кетса, сиз ёки хотинингиз бир-бирингиздан хаёлан, жисман ва хиссан хам узоқлашиб кетасиз. Э-хотин бир хил эътиқодда бўлиши мухим. Ибодатни айнан шундан бошлаш керак. Агар сиз хотинингиз билан бир имонда бўлмасангиз муносабатларингиз бархам топади.

Масалан сиз Худони улуғлашга борсангиз-у, хотинингиз бормаса бу турмушингизга жиддий таъсир қилади. Худодан хотинингизнинг юрагини ўзгартиришини ва турмушингиз яхшиланишини сўранг. Агар сиз хотинингиз билан хамфикр бўлсангиз турмушингиз мустахкам бўлади.

Услуб. ХАмдард бўлинглар. Хотинингиз қаттиқ қийналган сиз эса нима қилишни билмай қолган пайтларингиз бўлганми? Баъзи эркакларни бундай холат асабийлаштиради, баъзилари эса бундай холатдан қочишни маъқул кўрадилар. Агар шундай холат яна юз берса, Худодан сизга хамдард бўлишни ўргатишини сўранг. Хотинингизга хамдард бўлишингиз сизнинг унга нисбатан эътиборингизни, уни чин дилдан тушунишингизни кўрсатади ва бу унинг оғриқларини енгиллаштиради.

Хамдард бўла олсангиз эшитишни хам биласиз. Унга «Ишларим кўп, фақат тезроқ гапир”, демасдан хотинингизни диққат билан эшитишга харакат қилинг. У хамма муаммоларини сиз хал қилиб беришингизга умид қилмайди, у фақат сиз хотинингизнинг хис-туйғуларига, юрагидаги оғриқларига бефарқ эмаслигингизни билишни истайди. Ибодат қилганингизда Худодан хотинингизга нисбатан хамдард бўлишни ва сабр-тоқат билан уни эшита олишни ўргатишини сўранг. Бу сифатни ўзингизда шакллантиринг. Энг мухими унга керак бўлганида хамдард бўлишни ва эшита олишни ўрганинг. Қадрли эркаклар биз сизлар билан Худо хохлаганидай эр бўла олишингиз учун бешта асосий услубнинг фақат иккитасинигина кўриб чиқа олдик. Қолган учтасини эса кейинги сухбатимизда давом эттирамиз. Унгача мана шу иккитасини хаётингизда синаб кўрасиз деган умиддамиз. Сизнинг харакатларингизни Раббимиз баракатласин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top