Азиз биродарлар, аёлларимиз бизнинг қандай эр бўлишимизни хохлашларини биласизми? Агар билмасангиз эшитинг. Хотинингиз сизнинг Худонинг назаридагидай эр бўлишингизни, хақиқатда уни қандай севиш кераклигини билишингизни ва хар қандай қарорни Муқаддас РУхнинг бошқарувида қабул қилишингизни, унга қўполлик қилмаслигингизни, Сўзларингиз барбод қиладиган эмас, тиклайдиган бўлишини, у учун ибодат қилишингизни, рухан ўсишингизни хохлайди. У хохлаганидай эр бўлиш учун ёки хотиннинг эр хохлаганидай рафиқа бўлиши учун доимо икки шахс ўзлари ва бир-бирлари учун ибодатда бўлишлари керак. Сизнинг аёлингиз қайсидир томондан машинага ўхшайди Бу машина катта ва кучли ёки кичик ва ихчам дизайнда бўлиши мумкин. Аммо қандай кўринишга ва моделга эга бўлмасин хар қандай машина каби у хам ёқилғига мухтож. Инсон ичидаги Рух худди автомобил баки ичидаги ёқилғидай ишлайди.
Автомобилнинг ходовойлари ажойиб ёки мотори кучли бўлиши мумкин аммо бакида ёқилғи бўлмаса, у ўрнидан қўзғолмайди. МАшинангизга доимо тўла бак, тўла қувватли аккумулятор ва совуқ кунларда музлаб қолмаслиги учун антифриз керак бўлади. Агар хар куни Муқаддас РУхга тўла бўлмасангиз фақат қуруқ жисм харакатланади холос. Баъзи аёллар ўзларидаги кўрсатгичларга эътибор бермайдилар. Бу кўрсаткичлар, ёнилғининг ёки мойнинг тугаганидан дарак беради. Аммо бунга эътибор бермайдиган аёллар шайтоннинг осон ўлжасига айланиб қолиши мумкин. Сиз оилангизнинг боши экансиз, шайтонга буйруқ беришга ва хотинингизни алдашни тўхтатишини буюришга тўла хуқуқингиз бор. Хотинингиз доимо Муқаддас Рух билан харакат қилишини ва шайтоннинг ёлғонларини англай олишини Худодан сўранг. Ўз тажрибаларимдан шуни аниқ биламанки, жуда кўп аёллар – эрлари улар учун ибодат қилишларини хохлайди. Хотинингиз доимо Худованд билан муносабатда бўлиши учун кучли бўлишни ва хаётида Худонинг иродасини билиб, шунга кўра харакат қилишни хохлайди.
МАсалан Худованд ундан вақтинчалик ишламасдан уйда ўтириб, болаларга ғамхўрлик қилишини хохлаётган бўлса, у буни эшитиши керак. Сизнинг ибодатларингиз эса унга Худонинг иродасини билишга ёрдам беради. Сиз хотинингиз учун қандай ибодатлар қилишингиз кераклигини биласизми? У Худованд билан юриши учун нималарга мухтожлигини – чи? Агар бу хақида тўлиқ билмасангиз, қуйида унинг нималарга мухтожлигини эътиборингизга хавола қиламиз. Хотинингиз имонда мустахкам бўлиши, рухан ўсиши, Муқаддас Калом ўқишга вақт ажрата олиши, хушёр ва доно бўлиши, Худованддан куч олиши, бошқалар учун нур бўла олиши ва Худонинг иродасини билиб, унга амал қилиши учун ибодат қилинг. Худованд солихнинг ибодатларини эшитишини хаётингизда бошингиздан кечиргансиз. Шунинг учун хам хеч иккиланмасдан, аёлингиз учун ибодат қилишни бошланг. Ундаги қайси характерлар сизга ёқмайди – ўшалар хақида ибодат қилинг, унга нисбатан сабр-тоқатли бўлишингиз ва унинг ўзгариши учун ибодат қилинг.
Унинг рухий мухтожликларини билиб, улар учун хам доимо Худодан сўранг. АГар хотинингизнинг рухий ахволи яхши бўлса, муносабатларингиз хам мустахкам бўлади. Умуман муносабатларнинг мустахкам ва Худо йўлида тўғри бўлиши учун эр хам Хотин хам рухий хаёти учун ибодатда бўлиши керак. Сиз аёлингиз учун ибодат қилар экансиз ўзингиз учун хам сўрашни унутманг. Унинг ўзгаришини истасангиз, ўзингизда хам ўзгартириш керак бўлган жойлар борлигини эсланг. Мен бир оилани биламан. Улар хаётлари давомида хар куни тонгда туриб бир-бирлари учун ибодат қилишган. Бу ибодатлар кун давомида уларга Муқаддас РУхга ва ХУдонинг кучига тўлишига ёрдам берган. Уларнинг муносабатлари 28 йилдан сўнг хам худди ёш келин-куёвларнинг муносабатидай ширин. Улар худди энди турмуш қурганларга ўхшашади. Уларнинг мухаббатлари бир-бирига йил сайин ортиб борган. Бу эса эр, хотин ва ХУдо муносабатларининг яқинлиги туфайли.