Биродарлар хаётингизда ўзингизни болалар ва аёлингиз олдида айбдордай хис қилганмисиз? Мен шундай холатни бошимдан ўтказганман. Менимча хар бир эркак хаёти давомида кўпроқ болалари олдида ўзларини айбдор хис қилишса керак. Чунки уларнинг кўп вақти ишга, кўчага ва дўстларга кетади. Ўз фарзандларига вақт ажратишни, улар билан ўйнаш ёки бирор нарса билан шуғулланишни истайдиган оталар кўп вақтини ишга сарфласа, ўзларини айбдор хис қиладилар. Албатта эр ишлаши, пул топиб оилани таъминлаши керак. Бу мақтовга арзигулик иш. Бироқ бизнинг оиламизга бўлган ғамхўрлигимиз ва оилани таъминлаш учун қиладиган астойдил харакатларимиз хар доим хам эътиборга олинавермайди. Жамият эркак кишига кучли таъсир ўтказади. У ўз ишида муваффақиятга эришишни истайди, бироқ ишида ёки борор сохада муваффақиятсизликка учраса қаттиқ тушкунликка тушади. Бундан ўзини омадсиз деб хисоблаб, ўз яқинларимни оиламдагиларнинг умидларини оқлай олмайман, — деган фикрга келади. Бу эса уларнинг хотини ёки болаларига бўлган муносабатларига хам қаттиқ таъсир қилади.
Аммо мен биродар сифатида сизларга таскин бермоқчиман. Сизнинг уйда бўлишингиз жуда мухим. Бу сиз ўйлагандан хам мухимроқ. Сиз уйда бўлсангиз сизнинг ғамхўрлигингиз ва мухаббатингиз билан аёлингиз ва болаларингиз ўзларини химоялангандай хис қилишади. Ундан ташқари сиз яна улар билан гаплашишга ва кўзларига қараб муаммоларини эшитишга, далда беришга вақт ажратсангиз, фарзандларингиз ўзларини керакли ва севимли хис қилишади. Сизнинг бу хатти-харакатингиз улар учун қанчалик мухим эканини сиз хатто тасаввур хам қилолмайсиз. Болаларингиз билан яқинлашишнинг ва уларнинг кундалик ишларига аралашиш ва мухтожликларини қондиришнинг энг оддий йўли бу — ибодат. Албатта ибодатни улар билан шахсан вақт ўтказиш ва сухбатлашишга тенглаштириб бўлмайди, чунки биз ота сифатида болаларимизга бошқалардан кўра кўпроқ керакмиз. Улар билан бирга ўтириб ибодат қилишингиз хам жуда мухим. Агар бирор ерга бир неча кунга ёки узоқ вақтга кетадиган бўлсангиз, уларга хар куни ибодат қилиб туришингизни айтинг. Шунда улар рухан иштирокингизни сезадилар.
Кун давомида хар бир фарзандингиз учун бир неча марта ибодат қилинг. Шунда улар хаётида Худонинг хузурини хис қиладилар. Иложини қилсангиз болаларингиз учун хотинингиз билан бирга ибодат қилинг. Чунки Муқаддас Каломда: «…сиздан икки киши якдил бўлиб, қандайдир бир нарсани сўрашса Менинг осмондаги Отам уларнинг тилагини бажаради.”, — деб ёзилган. ШУндай экан сизнинг хотинингиз билан қилган ибодатингиз қанчалик катта кучга эга бўлишини тасаввур қилаверинг. Болаларингизнинг хар бири ва уларнинг мактабдаги, боғчадаги муаммолари хақида хотинингиздан сўранг. Аёлингиз хар битта фарзандингизнинг муаммолари, заиф томонлари, муваффақиятларини яхши билади. Сизнинг фарзанларингиз учун ибодат қилишингиз аёлингизга шодлик ва хотиржамлик бахш этади. Аёлингиз билан болаларингиз ва у учун ибодатга кетган вақтингизга сира ачинманг. Бунинг натижаси жуда катта бўлади. Улар учун атайлаб вақтингизни қурбон қилар экансиз, келажакда бунинг самарасини кўрасиз.
Улар учун ибодат қилар экансиз, келажак учун самода ўзингизга Хазина йиғаётган бўласиз. Сизларга яна бир нарсани айтай,бирор бир ишингизни кейинга қолдириш мумкин бўлса, кейинга қолдиринг ва шу вақтни болаларингиз билан ўтказинг. У вақтда уларга китоб ўқиб, уй вазифасига ёрдам беришингиз мумкин, ёки бўлмаса улар билан бирор нарса ясанг.Бу уларни хурсанд қилади. Шунда сиз хам ўзингизни улар олдида айбдор хис қилмайсиз. фарзандларингизнинг келажаги, уларнинг рухий хаётига бефарқ бўлмасангиз, аёлингиз болаларингизга сабр-тоқатли бўлишини, Худованд уни бошқаришини, болалар тарбиясида доно бўлиб, фарзандларингизга Худовандни танитишга ёрдам беришини, болаларга ота-онасини хурмат қилишни ва итоат этишни ўргатишини сўраб ибодат қилинг.