4:06

Унинг кайфияти 2 қисм

MP3

Азиз биродарлар бугун сизлар билан ўтган сафарги мавзунинг давомини тинглаймиз. Аммо бу сафарги сухбатимиз аввалгисидан хам қизиқроқ бўлади, деб ўйлайман. Чунки бугун аёлларнинг баъзи қирраларини кашф этамиз. Аммо олдин аёлингиз унинг кайфиятига тегишли бўлган қандай мавзуларда ибодат қилишингизга мухтож эканлигини билиб олсангиз яхши бўларди. Демак эшитинг: Сиз у учун ибодат қилар экансиз, у Худонинг тинчлигига эга бўлишини, кайфияти ёмонлигидан қийналмаслигини, организмидаги гормонлар доимо нормада бўлишини, ичидагиларини сизга очиқ айта олишини, уни севишингизга ишонишини, ўзингиз хам уни хар доим эътибор билан тинглашингизни ва аёлингиз доимо Худога бўйсунишини сўранг. Бундай ибодатларни деярли хар куни қилинг. Агарда унутсангиз Муқаддас Рухдан бу хақида эслатишини сўранг. У сизга эслатган пайтда пайсалга солмай ўша захоти бир икки минут ибодат қилинг. Хозир эса бир биродаримизнинг гувохлигини тингланг.

Аёлим билан турмуш қурганимга 13 йил бўлди. ШУ йиллар давомида биз бир-биримизни анча тушунишни билиб олдик. ШУнигн учун хам сизларга аёллар хақида сизлар билан баъзи бир нарсаларни бўлишмоқчиман. Биродарлар агарда аёлингиз унга яқинлашганингизда бақириб: «Менга тегманг”, дея эрта кундан чироқни ўчириб жойига ётиб олса, билингки бу унинг: “ Мендан узоқлашманг. Ёнимга келинг. Мени қутқаринг. Менга ёрдам Беринг.” – дегани бўлади . Агарда уни қучмоқчи бўлганингизда қўлингизни бўшатиб, ўзини четга олса, бу унинг: “ Илтимос мени баћрингизга босинг. Хозир бу менга жуда керак. Мени ўз тушкунликларимдан қутқаринг”, — дегани бўлади. Менинг хотиним жуда чиройли, қобилиятли аёл. У пазанда ва хар қандай ишларимда менга ёрдам беради. Ишлайди ва ишдан ташқари уй ишларини хам жойига қўяди. Доимо менинг орзуимдаги аёл бўлишга харакат қилади. Аммо баъзида пайпоқларимни керакли жойдан тополмайдиган ёки юзни ювганимдан кейин сочиқ қидириб қоладиган пайтларим хам бўлади. Шундай пайтларда унга бор захаримни сочган пайтларим хам бўлган.

Шундай пайтларда бирор жойга чиқиб кетгим келади. Бир куни шундай кунлардан биринда унга яқинлашмоқчи бўлдим, у қўлимни итоариб юборди, яна харакат қилдим, у яна итариб юборди. Ва нихоят юрагидагиларни очди. “ Мен чиройли эмасман. Хеч нимага уқувим йўқ. Хеч кимга керак эмасман. Омадсизман. Нима учун менга уйландингиз,хайронман.”, — деди. Шундай пайтларда унигн кўнглини кўтаришга харакат қилинг ва жуда эхтиёт бўлинг. Чунки у сизни синаётган бўлиши хам мумкин. Шундай холатда сиз ундаги яхши томонларини ўзига кўрсатинг. Сизга унинг қайси жихатлари ёқишини, қайси пайтларда гўзал бўлиб кетишини ва унинг тайёрлаган таомлари сизга жуда ёқишини жуда чиройли қилиб айтинг. Умуман аёллар тез-тез ўзлари хақида ширин сўзлар эшитишни яхши кўрадилар.

Аммо айтиб қўяй хеч хам сохта гапирманг. У хақида қандай яхши гап айтсангиз хаммаси чин кўнгилдан ва хақиқат бўлсин. Акс холда улар ўзларини камситилгандай хис қиладилар. Аёлим баъзида мендан: “ Дадаси, мени севасизми?”, деб сўраб қолади. Баъзида бу саволни оддий қабул қиламан. Баъзида эса жахлим чиқиб кетади. Ахир севишимни ўзи хам билади-ку, нега хадеб сўрайвераркин. СЕвишимни қилаётган ишларимдан билиб олса хам бўлади-ку. ХАдеб такрорлайверишим шартми?, дейман, ичимда. Аммо шу ерда уларни тушунишга харакат қилайлик. Уларга нисбатан юрагимизда бўлган хисларимизни айтиб туришимиз керак. Уни жуда севишингизни хис қилаяпсизми, ўша захоти айтинг. Ичингизда қолмасин. Унинг бирорта ажойиб ишини кўрдингизми, айтинг. ШУ билан унга далда берасиз ва бор чарчоқларини ёзиб юборасиз. Сизнинг у хақидаги ширин сўзларингиз улар куч ва шижоат бахш этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top