Қадрдон биродарлар биз қандай қилиб Худонинг назаридаги яхши турмуш барпо этиш хақида бир неча сафардан бери сухбатлашаяпмиз. Одатда аёл киши турмуш қурганидан кейин тўйдан олдин бошланган севгиси ўлиб бўлганидан кейин хам, ўша одам билан яшашда давом этади, чунки ўртада болалар бор. Севиб турмуш қурганингиздан сўнг ўша севгини озиқлантириб туриш керак. Севгилингиз доимо сизни хурсанд қилиши, хаётингиздан сармаст холда, бахтиёр яшашингиз учун, доимо янгидан – янги муаммоларни хал қилишга ва тўсиқларни енгишга куч топа олишингиз учун сиз хам турмушингиздаги мухаббатни озиқлантириб туришингиз керак. Бунинг учун эса севиб турмуш қурган аёлингизга зарур пайтда эътибор кўрсатишингиз керак бўлади. Албатта бўйинга ола хуржун осилганидан сўнг, аввалгидай яшашнинг имкони йўқ. Энди оила ташвиши, иш, муаммолар пайдо бўлди. Аста секин фарзандлар дунёга келади. Аммо бутун эътиборингизни ишга, кўчага ва муаммоларга қаратиб, оилангизга эътибор беришни унутиб қўйсангиз, муаммоларингиз хеч қачон тугамайди. Ўзингиз хам совуқ, жиззаки, ва зиқна одамга айланиб қоласиз.
Аммо агар вақтида турмуш ўтоғингизга эътибор қарата олсангиз, ишни хам турмушни хам бирдай олиб борсангиз, хамма ишларингиз жойида бўлади. БУ билан муаммоларингиз бўлмайди демоқчи эмасмиз, оилада тинчлик ва ўзаро эътибор бўлса, муаммоларингиз сизга дахшатли ва имконсиз туюлмайди. Бахтли оилаларда эр ва Хотин хар доим ёлғиз ўтириб гаплашиш учун вақт топади. Агар бунга хеч хам вақтим йўқ деб ўйласангиз, демак сиз хаддан ортиқ ишни ўзингизга юклаб олгансиз. Сиз албатта ўз фикрларингиз билан ўртоқлашиш, нималарни бошингиздан кечираётганингизни ёки режаларингизни айтиш учун вақт топишингиз керак. Тушунаман баъзида ярим тунгача ишхонада қолиб кетишингизга тўғри келиб қолади. Бундай пайтлар ўзингизга хам ёқмайди. ШУндай экан вақтингизни тўғри режалаштиришни ўрганишингиз учун Худованддан ёрдам сўранг. Аёлингизга вақтида кўрсата олган эътиборингиз сизга хурсандчилик, куч, ва тинчлик бўлиб қайтиб келади.
Энди эса турмушдаги мулоқот уруғи хақида гаплашайлик. Сўзлар худди уруғларга ўхшайди. Аввалига улар кичкина бўлади кейин эса улкан ўсимликка айланади. Агар эркак оиласида жахл уруғларини экса, у турмушидан жахл, бепарволик, қониқмаслик, сабрсизлик ва хиссизлик хосилини териб олади. Унинг ўзи эккан уруғлардан шундай катта ўсимликлар ўсиб чиқадики, улар эркакни халок қилиши хам мумкин. Турмушдаги энг катта муаммолардан бири бу- ўзаро мулоқотнинг етишмаслигидир. Одатда аёллар: “Эрим мени эшитмайди”- деб нолийдилар. Эрлар эса: “Хотиним мени тушунмайди. Менинг гапларимни нотўғри тушунади”, — дейишади. Бунинг сабаби аёллар ва эркакларнинг бир хилда ўйламаслигидадир. ШУнинг учун хам улар бир-бирларини тўлдирадилар. Агар эр-хотиннинг фикри бир жойдан чиқмаётган бўлса, Худодан сўрасин. Худо бу масалага қандай қараса, улар хам шундай қарашни ўрганишлари учун ибодат қилишсин. АГар эр-хотин сухбатлашишни билмаса, унда турмуш боғида бегона ўтлар ўсади.
Сизнинг турмушингиз дўзах ёки жаннат бўлиши мумкин. Кўпчилик одамларнинг турмушида жаннат билан дўзах қоришиб кетган. Демак улар турмуш ўртоқлари билан бир тан бўла олмаяптилар. Аммо бу билан бошқа турмуш ўртоқ топиш керак деган фикрга борманг. Турмуш ўртоғингиз айнан сиз учун яратилган, фақат биргаликда Худованд режа қилган оилани барпо этишга интилинг.Э-хотин биргаликда рухан ўсиши учун Худо ёрдам беради. Ибодат орқали хар биримиз турмуш ўртоғимизга ишонишни ўрганамиз. Уни бошқариш ўрнига фикрларини тасдиқлашни ёки бўлмаса танқид қилиш ўрнига, қўлаб-қувватлашни ўрганамиз. Худодан бир-бирингизни тўғри тушунишни, орангиздаги фарқни ва шу билан бирга бир-бирингизни тўлдириб турганингизни кўришни ўргатишини сўранг. Турмушингизда ўзаро мухаббат ўсишини бир-бирингизни хурмат қилишни, ўзаро дўст ва севикли ёр бўла олиш учун ибодат қилинг.