4:15

Аёлингизнинг бошқалар билан муносабати

MP3

Биродарлар аёл кишининг қандайлиги хақида ёшлигингиздан бир оз бўлсада ўргангансиз. Масалан опангизнинг соатлаб дугонаси билан гаплашиши ёки онангизнинг беш минутда чиқаман деб қўшниникидан бир соатда чиққанини кўргансиз. Шунинг учун аёллар бир-бирлари билан яқин мулоқотда бўлишни хохлашларини биласиз. Аёл кишининг дўстлари кўп бўлиши шарт эмас. Унга сон эмас сифат мухим. Дўстларни тўғри танлаш бу энг мухими. Сизнинг аёлингизга уни орқасидан ғийбат қиладиган, муваффақиятларини кўролмайдиган ёки ундан фойдаланадиган дўстлар керкмас. Унга рухан ўсишга ёрдам берадиган, унинг хаётини бойитадиган, садоқатли, доимо у учун ибодат қиладиган, ёрдамга келадиган дугоналар керак. Бундай аёллар аёлингизнинг рухан ўсишига ёрдам беради ва муносабатларингизга ижобий таъсир кўрсатади. Сиз аёлингиз учун ибодат қилганингизда хар доим Худодан унинг учун яхши дугоналар сўранг.

Яна, аёлингиз учун сизнинг оилангиздагилар билан яхши муносабатда бўлиш хам мухим. Шунинг учун у оилангиздагилар билан тезда дўстлашиб кетиши учун ибодат қилинг. Аёлингиз ва оилангиздагилар турли хил одамлар шунинг учун хам уларнинг дўстлашиб кетиши сизга боғлиқ. Қуйида биз сизга саволлар берамиз. Шу саволларга берадиган жавобингизга қараб ибодат қилаверасиз.

1.Оилангиздагилар аёлингизни қабул қилишганми, ёки хали хам бошқасига уйланишингиз мумкинлигига умид қилишаяптими? 2. Оилангиздагилар олдида аёлингизга яхши муносабатда бўлиб, уни дунёдаги энг яхши аёл деб билишингизни кўрсатасизми? 3. Оилангиздагиларга аёлингизни ёмонлайсизми ёки бўлмаса оилангиздагилар уни танқид қилганда сиз хам улар тарафида бўласизми? 4. Оилангиздагилар аёлингизни сиз учун энг яхши жуфт деб биладими? 5. Оилангиздагилар бу аёлга уйланганингизга қандай қарашади? 6.Оилангиздагилар аёлингизни қучоқ очиб кутиб оладиларми ёки ўзларини ундан олиб қочадиларми? 7.Аёлингиз қариндошларингиз билан муносабатларидан қониқмаётганини сизга айтганми?

Бу саволларга қандай жавоб берганингизга қараб, қандай ибодат қилиш кераклигини билиб олгандирсиз. Худованддан аёлингизнинг оилангиздагилар билан муносабати қанчалик мухимлигини кўрсатишини сўранг. Кейин эса аёлингизни ёнингизга ўтиргизиб, ундан оилангиздагилар хақида қандай фикрда эканлигини ва улар билан муносабати қандайлигини сўранг. Жуда кўп аёллар эрларининг оиласи уни йиллаб қабул қилмаслигидан қийналадилар. Агар сизнинг аёлингиз хам шундан қийналса Худодан муаммонинг асл сабабини кўрсатишини сўранг. Баъзида бу шунчаки кишиларнинг турли хиллигидан бўлиши мумкин. Чунки аёлингиз хеч кимни уни ёқтиришга мажбурлай олмайди. Қариндошларингизнинг уни қабул қила олмаётгани сизнинг унга бўлган мухаббатингизга таъсир қилмаслиги керак. Иккита ёки учта оилаларнинг биргаликда яқин мулоқотда бўлиб туришлари ўша оилаларнинг хаётига завқ олиб келади.

Аммо хар иккингизга хам ёқадиган шундай жуфтликни топиш бир оз мушкул. Агар хаётингизда шундай оилавий дўстлар бўлишини истасангиз бунинг учун хам ибодат қилинг. Муқаддас Каломда: «Имонсизлар билан нораво шериклик қилманглар”, — деб ёзилган. Бу сизнинг имонсиз дўстингиз бўлмаслиги керак, дегани эмас. Бу уларнинг хаёт тарзи сизнинг рухий хаётингизга таъсир қилмаслиги керак деганидир. Шунинг учун хам Худодан хаётингизга салбий таъсир кўрсатаётган одамлардан халос бўлиш хақида ибодат қилишингиз керак. Агар хаётингизда шундай дўстлар бор бўлса, орангиздаги муносабатлар мустахкамланиши учун ибодат қилинг. Хақиқатдан имонли дўстлар оилангиз учун барака бўлади ва хаётингизни безайди. Сиз ўзингизга ва аёлингизга хақиқий яхши дўст излар экансиз, ўзингиз хам шундай дўст бўлишга харакат қилинг. Чунки дўстингиз хам ўзига яхши дўст топишни истайди. Бу гаплар аёлингизга хам тегишли. Атрофингиздагилар сизнинг хаётингизга фақат яхшиликлар олиб келсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top