4:06

Аёлингиздаги қўрқувлар

MP3

Биродарлар инсон зоти борки қўрқувни хис қилади. ХАр кимнинг юрагидаги қўрқув сабаби турлича. Тан олинг сиз хам у ёки бирор нарсадан қўрқасиз. Телевизорда янгиликлар дастурини кўрган ёки газета ўқиган киши борки дунёда қўрқиш учун сабаблар етарли эканини билади. Хатто рухан етукликка эришган кишилар хам вақти вақти билан қўрқувни хис қилишади. Айниқса бу сохада аёллар жуда заиф бўлишади. Уларда бундай қўрқувларнинг юзлаб сабабларини топиш мумкин. Уларнинг оиласининг хавфсизлиги ва фарзандларига тегишли қаторлаб қўрқувлари бор. “Кимдир тўсаттан оиламизга бостириб кирса-чи?”, “ Қарзларимизни тўлашга булимиз етмаса-чи?”, “Агар тўсаттан эрим ўлиб қолса ёки Бирон фалокат сабаб ногирон бўлиб қолса-чи?”, “Болаларимга бирор нарса бўлса-чи?”, “Мен тўсаттан касал бўлиб қолиб, болааримга ва эримга қаролмай қо лсам-чи?”, бундай саволларни тўхтовсиз давом эттириш мумкин.

Бу қўрқувларнинг барии асоссиз, аммо бу қўрқувлар аёл кишини қалбини эгаллаб унинг хаётини бошқара бошлаганда, улар аёлни фалаж холатига келтириб қўяди. ХАётимизда бирор кўнгилсиз воқеа бўлганида, беихтиёр қўрқувга эшик очамиз. Бундай пайтда тан оламизми ёки йўқми, биздаги қўрқув Худованднинг бизни химоя қилиши ва ғамхўрлиги хақидаги ишончимизга ёмон таъсир этади. Худованднинг бизни химоя қилиши хақида шубхалана бошлаймиз. Қўрқувнинг кучи ишончимизни сусайтирган пайтда, қўрқув рухи бизни ўзига қул қилиб олишни бошлайди. Агар хаётимизда қўрқув кучли бўлса, бу қўрқувдан қутулиш учун Худонинг олдига келиш осон бўлмайди. Шунинг учун қўрқув билан яшайдиган инсон ибодатга мухтож бўлади. Эрнинг хотинидаги қўрқувлар учун қиладиган ибодати катта кучга эга.Унинг ибодати аёлини имонда мустахкамлаши, Худованд уни севишини тушуниши ва хеч қачон уни ташлаб кетмаслигини билишига ёрдам беради.

Камбағалликдан, жисмонан хавфли холатларга тушиб қолиш хақида қўрқишдан ташқари аёллар бошқа одамлар унинг оиласи, ўзи болалари ва Эри хақида бирор нарса дейишидан хам қўрқади. Бошқаларнинг у хақидаги фикрларидан ташвишланиши табиий холл, аммо аёл фақат шу ташвишлар билан бошқариладиган бўлса, у одамлар олдида хам қўрқадиган бўлиб қолади. Бундай қўрқув аёлни белгиланган стандардларга амал қилиш учун хар нарса қилишга ундайди. Бу борада сизнинг аёлингиз учун қиладиган ибодатингиз, уни ўзгартиради. Ибодатингиз орқали у одамлардан қўрқиш ўрнига Худованддан қўрқишни ўрганади. Муқаддас Калом бу хақида бизга: “ВАсвасага тушмаслик учун хушёр бўлиб, ибодат қила туринглар. Рух тетик, тана эса заифдир.», — дейди. Сиз аёлингиз учун энг қийин нарса нима эканини биласизми? Унинг юраги тубидаги қурқувларидан хабардормисиз? АГар бу хақида билмасангиз, яхшиси унинг ўзидан сўранг.

Шунда аниқ нималар хақида ибодат қилишингиз мумкинлиги хақида билиб оласиз. Кўпинча аёллар ўзларининг нозик елкаларида жуда оғир юкни кўтариб юрадилар. Аёлингиз қанчалик кучли кўринмасин, хар доим заиф жинс вакиласи бўлиб қолаверади. Буни унутманг. Душман аёлларнинг миясига бир фикрни — қониқмаслик фикрини солиб қўяди. Улар бир ишни кўрганларида унинг фақат камчиликларини кўришни бошлайдилар. Хаётида фақат кўнгилсизликларни кўради, хурсандли воқеалар эса унутилади. У тез-тез хаётидан нолийдиган бўлиб қолади. Бундай химоясизлик туйғуси уларни ўзгартириб юборади. Бундан душман фойдаланиб қолади. У аёлнинг юрагига хавотир, тушкунлик, доимий қўрқув хиссини солиб қўяди. Бундай хисларга эга бўлган аёл эса оиласига етарлича ғамхўрлик қилолмайди. Ва ундаги бу хислатлар турмушига хам салбий таъсир кўрсатади. Шуни билган холда Худованд унга хаётидан хурсанд бўлишни ўргатишини сўранг. Ундаги хавотир, қўрқув, тушкунлик йўқолишини сўранг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top