4:26

Исроил халқининг эътиқоди

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчи биродарлар. Бир неча сафардан буён Худованд ўз режасини қандай амалга ошириши хақидаги тарих ва жараёнларни кузатиб бормоқдамиз. Худо ўз режасини амалга ошириш учун Иброхим пайғамбарни танлади. Иброхимдан эса исроил халқи келиб чиқди. Энди эса бугун исроил халқининг эътиқоди қандай бўлгани хақида сухбатлашамиз. Исроил халқи Мисрдан чиқиб кетгач Худо уларни Синай тоғи ёнига олиб келди. Бу жой жуда мухим жой эди. Авваллари Исроил халқи Мисрда кўп худолик мисрликлар билан бирга яшаган. Энди хам улар кетаётган жойдаги Канон халқи хам кўп худолик халқ эди. Улар авваллари хеч қачон Худо билан шахсан муносабатда бўлишмаган. Энди эса Худованд уларни шу муносабатга тайёрлаётган эди. Худо улар билан ахд тузади, солих бўлиш хақида қонунлар беради, ўнта амрни беради, байрамлар ва қурбонликлар қилиш хақида кўрсатмалар беради. Исроил халқининг эътиқоди очиқлик эътиқоди эди.

Юз йил давомида исроилликлар Худо Иброхим, Исхоқ, Ёқуб билан ахд тузганини билиб олдилар, бироқ ўз хаётларида Худонинг қудрати ва хар нарсага қодир эканини синаб кўрмаган эдилар. Синай тоғида эса Худо ўзини исроилликларга кўрсатдир. Эски Ахд китобидаги Чиқиш 19 оятдан Левийлар 27 бобларига қадар умумлаштириб чиқадиган бўлсак, Исроил халқи қуйидаги нарсаларни бошидан кечирди:

Худонинг Исроил халқи билан тузган ахди. Худо билан учрашишга тайёргарлик кўриш.

Ўнта амр. Исроил халқига кўрсатилган аломатлар. Ахднинг тасдиқланиши.

Сажда қилиш жойи. Маъбад қуришга тайёргарлик. Бутга сиғиниш ва жазо.

Солих яшашга ундаш. Қурбонлик келтириш. Муқаддаслик. Покланиш қоидалари. Покланиш куни. Маъжусийларнинг одатларини маън этиш. Солихлик қоидалари. Йил давомидаги байрамлар.

Исроил халқи бутларга сиғинадиган халқ орасида яшаган. Энди эса у бутун бир халқ бўлиб ўзларини Худовандга бағишлашлари керак эди. Худонинг ўз халқини қулликдан олиб чиққани хақидаги хабар хали хеч бир халқнинг тарихи давомида бўлмаган. Ўша замондагилар хам эшитиб, Исроилнинг Худосидан хайиқадиган бўлдилар. Худо Ўзи учун муқаддас бўлиб қолган халқ билан ахд тузди. Бу ахдни тузишга тайёргарлик кўриш учун Исроил халқига уч кун мухлат берилди. Мусо орқли Худо ўнта амрни берди. Халққа фақат ўн амрни эмас, байрамларга ва бошқа қоидаларга амал қилишни буюрди. Исроил халқи ўз вақтида Канон ерига кириб боришини билиб олди. Ахднинг шарти Худога итоат қилиш эди. Халқ орасидаги итоатсизлар эса ўз хуқуқларидан махрум бўлишлари мумкин эди. Моабда ўлимидан олдин Мусо Исроилликлар билан Худо берган ахдни такрорлаб чиқишди. Ўн амр Худонинг халқ билан тузган ахдига кириш қисми бўлиб хисобланади. Бугунги кунда ўн амр шундай жаранглайди: !.

1. Мендан бошқа худоларинг бўлмасинг. 2. Ўзингга бут ясама. 3. Худонинг исмини бекорга тилингга олма. 4. Шанба кунига риоя қил. 5. Ота онангни хурмат қил. 6. Қотиллик қилма. 7. Зино қилма. 8. Ўғирлик қилма. 9. Ёлғон гувохлик берма ва нихоят охиргиси бировнинг нарсасига кўз олайтирма. Эн амрнинг бошқачалиги дастлабки иккита амрда кўзга ташланади. Мисрда мисрликлар кўп худоларга сиғинишарди. Канонда яшайдиган ахоли хам кўп худоли кишилар эди. Исроил халқи эса махсус Худонинг халқи бўлиб ном қозонди. Худога ишонганларга унинг тасвирини чизиш хам рухсат этилмаган. Худо Мусога ўн амрнинг асл нусхасини Синай тоғида берди. Мусо эса бу тош лавхаларни синдириб юборди. Нега? Халқ Мусонинг йўқлигидан фойдаланиб, олтин бузоқ ясаб унга сажда қила бошлашди. Уни кўргач эса Мусо жахлдан тош лавхаларни отиб юборди. Худо Исроил халқини жазолаганидан сўнг, Мусога яна иккита тош лавха ясашини буюрди. Бу тош лавхаларга Худо яна ўз қўли билан ўн амрни ёзиб қўйди. Кейинчалик эса бу тош лавхаларни ахд сандиғида олиб юрадиган бўлишди. Азизлар бизнинг www.najot.com сайтимизда сизни қизиқтирадиган турли хил маълумотлар бор. Улар оила, аёллар муаммоси, фақат эркаклар учун, фарзанд тарбияси, ўсмирлар билан ишлаш, тарихий маълумотлар ва хокозо. Бу маълумотлар сизлар учун фойдали бўлади деган умиддамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top