Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Исроил халқи Канон юртини қандай бўлиб олгани хақида билмоқчи бўлсангиз, хозироқ бу хақида маълумот беришни бошлаймиз. Канон юртидаги хеттийлар ва хет хукмронлиги кучли бўлишига қарамай Худованд Канонни Исроил халқига берди. Ёшуа қолган 9 яримтага ер бўлиб бериши керак эди. Чунки Рубен, Гад ва Манаше қавмининг ярми хали Мусо тириклигидаёқ Иордан дарёсининг шарқидан ўз ерларини олишган эди. Бутун халқ Ёшуа ва Елизарнинг бошқарувида хамма ерларни бўлиб олишди. Канонга борга 12та айғоқчилардан бири бўлган ва Худовандга садоқатли бўлган Холиб эса мукофот тариқасида Хеброн водийсини олди. Яхудо қавми эса Ўлик денгизи билан Ўрта ер денгизи оралиғидаги жойни олди. Эфраим ва Манаше қабиласининг ярими Иорданнинг ғарбидаги Жалила кўли билан Ўлик денгизи оралиғидаги катта ерга эга бўлишди. Шилў эса Исроил халқининг диний маркази бўлиб қолди.
Шимўн қабиласига Яхудо ерларининг жанубий қисми берилди. Бенямин ва Дан қабиласига эса Яхудо ерларининг шимолий қисми берилди. Манаше ерларининг шимолий қисмидан бошлаб Мегиддо водийси ва Кармил тоғлари Исахор, Завалун Ошер ва Нафтолига тегди. Мусонинг қонунларига кўра бирор киши билмай одам ўлдириб қўйса ёки бирор жиноят қилиб қўйса, ўша одам қочиб яшириниши мумкин бўлган панох шахарлар бўлган. Шундай панох шахарлар мамлакатнинг хамма жойида бўлган. Нафтоли қавми учун панох шахар Қадеш бўлган. Сихем эса Эфраим қабиласи учун панох шахар бўлган. Яхудо шахарлари учун панох шахар Хеброн бўлган. Агар қасди бор одам қотилни панох шахарлардан ташқарида ушлаб олиб ўлдирса, қотилликда айбланмаган. Левий қабиласи ердан улуш олмади. Чунки уларнинг вазифаси бутун мамлакат бўйлаб рухий хизматда бўлиш эди. хар бир қабиланинг ерида левийлар учун шахарлар ажратилишга буйруқ берилди.
48 та шахарларнинг хаммасида Левий қабиласининг мол-холлари ўтлаб юриши мумкин эди. Канонга ўрнашиб олгач Исроил халқи Худога қурбонгох қурди. Муқаддас Каломда ер бўлиб олингандан кейин Ёшуа қанча яшагани ёзилмаган. Аммо Муқаддас Каломда ёзилганларига қараб Канони босиб олишга етти йил кетган деб тахмин қилишимиз мумкин. Шунга кўра Ёшуа Канон босиб олингандан сўнг20-30 йил умр кўрган бўлса керак деган фаразлар бор. Ўлимидан олдин 110 ёшида бутун исроилликларни шакамга тўплаб Худодан қўрқиш кераклигини айтди. Халқ хам бир овоздан Ёшуага Худога сидқидилдан хизмат қилишга сўз берди. Ёшуа халқни тўплаб деди: «Энди Эгамиздан қўрқинг, Унга содиқ бўлиб, доимо чин дилдан хизмат қилинг. Аждодларингиз Фурот дарёсининг нариги томонида ва Мисрда сажда қилган худоларни ташлаб, фақатгина Эгамизга хизмат қилинг. Агар Унга хизмат қилишни маъқул кўрмасангиз, кимга хизмат қилишни бугун танланг. Фурот дарёсининг нариги томонида яшаган пайтда сажда қилган худоларингизга хизмат қиласизми?
Ёки олдин Амор халқларига тегишли бўлган ерларда яшаётганингиз учун энди уларнинг худоларига хизмат қиласизларми? Бугун танланг. Мен ва оилам эса Худога хизмат қиламиз.” Ёшуа 110 ёшга кириб вафот этди. Гаш тоғининг шимолидаги, Эфраим қирларида жойлашган Тимнат – серах шахри Ёшуага улуш қилиб берилган эди. Уни ўша ерга дафн қилдирлар. Исроил халқи Мисрдан чиққанида Юсуфнинг суякларини хам ўзлари билан олган эди. Улар мана шу суякларни Шакамда кўмишди. Ёқуб бу ерни Шакамнинг отаси Хамўрнинг ўғилларидан юз бўлак кумушга сотиб олган эди. Юз бўлак кумуш ибронийча матнда юз қисито дейилади. Бу пул бирлигининг қиймати ва оғирлиги хозирги кунгача сақланиб қолмаган. Қадимги пайтларда маълум ўлчамдаги кумуш бўлаклари одатда пул бирлиги сифатида ишлатилган. Ёқуб сотиб олган ер Юсуф авлодларининг улуши бўлиб қолди. Ёшуанинг ўлимидан кейин халқ ўз ваъдасини бажарди. Бироқ Худонинг мўъжизаларини кўрган ва сахрода Худо билан муносабатда бўлган катта насл бирма-бир оламдан ўтгач, халқ Худодан юз ўгирди. Худони яқиндан билишни хамда Худо ва инсоният ўртасидаги муносабатлардан бохабар бўлишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Бундан асло афсусланмайсиз.