4:23

Жамоатни писанд қилмаслик

MP3

Бугун биз ўзимизнинг мулоҳазасиз ҳаракатларимиз билан жамоатни писанд қилмай юрган йўлларимизни кўриб чиқамиз. Қадимги Аҳд даврида Худо халқ билан сулҳ тузган. Янги Аҳд даврида эса У жамоат билан сулҳ тузди. Жамаот ер юзидан ҳар қандай ташкилотдан ҳам муҳимроқ, чунки у Масиҳнинг баданидир. Киши Исо Масиҳни тан олган пайтида шу баданга чўмдирилади. Жамоат имонли кишиларнинг кўринмас танасидир. Кўриниб турган жамоат яхши ва ёмондан, қутқарилган ва мунофиқ кишилардан иборат бўлган ташкилотга ўҳшайди. Ер юзидаги жамоатлар иҳтиёрсиз равишда секталарга ва оқимларга бўлинади. Масиҳнинг режаси эса яхши, мукаммал жамоат қуришдир. Жамоатга бормаслик эса – “жамоатга бориш муҳим эмас, агар соғлигинг яхши бўлса, ҳаво яхши бўлса, бирон нарса билан банд бўлмасанг, вақтинг бўш бўлса, жамоатга бориш яхши”, деган билан баробардир. Мана шуни нарса жамоатни писанд қилмасликка киради. Албатта биз бемор кишилар ҳақида гапирмаяпмиз, балки касал бўлиб қолиб, овқатланадиган пайтда тузалиб қоладиганлар ҳақида айтяпмиз.

Фарзандларимизни покланишга олиб борамизу, лекин якшанба дарсларига олиб бормаймиз. Ёшларни оила қуриши учун жамоатга олиб борамизу, лекин уйда қурбонлик бермаймиз. Жамоатда номимиз бор, лекин имонсизларга ўҳшаб яшаймиз. Нон синдириш маросимига йилда бир марта ёки ойда бир марта қатнашамизу, лекин ҳеч қачон адашганларни тўғри йўлга солиш ҳақида ўйламаймиз. Мавлуд байрамига, Пасҳа байрамига қатнашамизу, лекин Каломнинг бошқа ҳақиқатларини ўрганмаймиз. Ўлганларни дафн қилишга олиб борамиз, лекин ўзимизни ўлимга тайёрламасдан гуноҳ қилиб яшайверамиз. Воиз яхши тайёрланишини, ваъз айтишини ва ибодат қилишини кутамиз. Аслида эса бу нарсаларга жамоатнинг ҳар бир аъзоси тайёр бўлиши керак. Жамоатга тоза ва камтар кийимда келиш яхши, лекин ибодат ва Калом ўқиш орқали рухан тайёр ҳолда келиш муҳимроқдир.

Худо беҳурмат кишиларни ёқтирмайди. Ёдингизда бўлсин, сиз Худонинг уйида турибсиз. Биз фақат нимани тинглаётганимизга эмас, балки қандай тинглаётганимизга ҳам эътибор беришимиз керак. Имонсизлигимиз, ёмон фикрларимиз ҳамда таълимотларга ишончсизлигимиз орқали ҳам жамоатни писанд қилмаслигимиз мумкин. Буларнинг узалари йўқ. Биз қандай бозор қилиш кераклигини, тикишни, овқат пиширишни, бизнес қилишни, кундалик ҳаётимиз учун ҳамма нарсаларни ўрганамиз, лекин Исо Масиҳни илоҳийлигини исботлай оламизми? Агар биз Муқаддас Калом таълимотларини тўғрилигини исботлай олмасак, ўзимизга ҳам жамоатга ҳам шармандалик олиб келамиз. Бундан ташқари, ширинлик сотиб олиши учун фарзандимизга икки юз сўм берамиз, лекин жамоатга юз сўм берамиз. Бу жамоатга бўлган хурматни ифодалайдими? Агар жамоатга бериш Худога бериш эканини билганимизда эди, Яратувчим ва Нажоткоримга бўлган муҳаббатимни ифодалаган бўлардим. Қонун бўйича биз ўзимизда бор нарсаларни ўндан бирини беришимиз керак, иноят остида эса бунга қўшимча қилиб, қурбонлик ҳам беришимиз керак.

Жамоатга бормайдиган масиҳийнинг оқибати гуноҳкорлик ва ташвишдир. Худо хафтанинг бир кунида жамоат бориб, Унга топинишимизни истайди. Жамоатга ҳеч қачон бефарқ қараманг. Сиз ўз дунёвий оилангизга бефарқ ёки беписандлик билан қарайсизми? Шундай экан Масиҳнинг кўринмас танасини, яъни жамоатни қандай улуғлаш ва хурмат қилишни ўрганинг. Сиз Масиҳни қандай ҳурмат қилсангиз, Унинг танасини ҳам шундай ҳурмат қилишингиз керак. Агар сизда хоҳиш бўлса-ю, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаётган бўлсангиз, Исо Масиҳнинг қудрати ва Муқаддас Рухнинг далдаси билан сиз буни уддалай оласиз. Сизга бу йўлда Муқаддас Руҳнинг ҳамроҳлиги ёр бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top