4:10

Бузилган муносабатни тиклаш

MP3

“Буларнинг ҳаммасига Худо сабаб бўлди. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ҳамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди” 2 Коринфликларга 5:18. Муносабатлар ҳар доим тикланишга арзийди. Чунки ҳаётимизнинг ўзи қандай севишни ўрганиш билан ўтади. Худованд биздан доимо муносабатларни қадрлашни, ҳафагарчиликлар, келишмовчиликлар бўлганда бузиш ўрнига сақлаб қолишимизни хоҳлайди. Муқаддас Китобда ёзилишича Худованд бизга бузилган муносабатларни тиклаш ишини берган. Шунинг учун ҳам Янги Ахднинг кўпчилик қисми бошқлар билан қандай муносабатда бўлиш ҳақида ёзилган. Павлус: «Агар сизларда Масиҳдан келган Бирон жасорат, муҳаббатдан туғилган бирон тасалли, Муқаддас Руҳдан илҳомланган бирон бирдамлик, дилдан чиққан бирон меҳр шафқат бор бўлса, у ҳолда менинг севинчимни мукаммал қилиб, фикр-зикрингизда якдил, меҳр-муҳаббатда айнимайдиган бўлинглар, ўзаро ҳамдард ва ҳамфикр бўлиб юринглар”, деган эди. Павлуснинг айтишича бошқалар билан яхши муносабатда бўлишимиз бизнинг руҳан камолга етганимизни кўрсатади.

Масиҳ биздан бир-биримизга бўлган муҳаббатимиз бошқаларга маълум бўлишини хоҳлар экан, бизнинг орамиздаги келишмовчиликлар имонсизлар учун уятли гувоҳлик бўлади. Агар Худованд сизни марҳаматлашини хоҳласангиз, Худованднинг фарзандидай ҳаёт кечиришингиз ва тинчлик ўрнатувчи бўлишни ўрганишингиз керак. Исо Масиҳ: «Тинчликни севганлар бахтлидир”, демаган, У : “Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир”, деган эди. Тинчлик ўрнатувчилар жуда кам, чунки буж уда мураккаб иш. Сиз Худонинг оиласида бўлиш учун яратилган экансиз, сизнинг мана шу ерда, ҳаётингиздаги иккинчи мақсадингиз бошқаларни қандай севиш, тинчлик ўрнатиш бўлиши керак. Аммо афсуски кўпчилигимиз келишмовчиликни қандай ҳал қилишни ўрганмаганмиз. Тинчлик ўрнатиш бу келишмовчиликдан қочиш эмас. БАъзида биз келишмовчиликлардан қочишимиз, баъзида келишмовчиликларни пайдо қилишимиз ва баъзида эса уларни ҳал қилишимиз керак бўлади. Шунинг учун ҳам биз Муқаддас Руҳ бизни бошқаришини сўраб ибодат қилишимиз керак.

Муносабатни қандай тиклашимиз мумкин? Муносабатни тиклаш учун бир неча қадамлар бор. Одамга гапиришдан олдин Худовандга гапир. Муаммони Худованд билан бирга муҳокама қилиб олинг. Муаммони бошқа одамга айтиб ғийбат қилиш ўрнига Худовандга ибодат қилсангиз, У ё сизнинг юрагингизни ўзгартиради ёки бошқа одамнинг юрагини ўзгартиради. Агар сиз муаммолар ҳақида кўпроқ ибодат қилсангиз муносабатларингиз силлиқроқ кечади. Ҳар доим биринчи бўлиб бошланг. Бошқаларнинг сизнинг олдингизга келишини кутиб ўтирманг. Чунки Худованд сиз биринчи бошлашингизни хоҳлайди. Тинчлик ўрнатиш кечиктириб бўлмайдиган иш. Унга ҳамдард бўлинг. Оғзингиздан кўра қулоғингизни кўпроқ ишлатинг. Ҳар қандай ишни ҳал қилишдан олдин одамларнинг ҳис туйғуларини эшитишингиз керак. Павлус: «Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзласин”, деган эди.

Кўзласин, сўзининг маъноси қулоқ солсин деган маънони ҳам беради. Уларнинг ҳис-туйғуларига эътибор бериш, керак. Ҳал қилиш билан эмас ҳамдардлик билан бошланг. Одамларга биринчи ўз ҳисларини тўкиб солишларига имкон Беринг. Ҳатто унинг фикрларига қўшилмасангиз ҳам, уни тушунганингизни билдириш учун бошингизни ирғиб қўйинг. Ҳислар ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Келишмовчиликда сизнинг ҳам айбингиз борлигини тан олинг. Агар ҳақиқатда муносабатни тиклашни истасангиз ўз айбингизни биринчи бўлиб тан олишингиз керак. Имонлидан фақат жамоатда эмас, атрофда дунёда, қўшнилар ва қариндошлар орасида ҳам тинчлик ўрнатувчи бўлиш талаб этилади. Тинчлик ўрнатувчи бўлиш учун Худованднинг донолиги керак бўлади. Қадрли биродарлар бу мавзуни кейинги суҳбатимизда давом эттирамиз. Тинчлик ёр бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top