3:54

Жамоатнинг кўриниши

MP3

Жамоат нима деган саволни жуда кўп бора эшитгансиз. Унинг қандай бўлиши кераклиги xақидаги жавоб xам сизга ёд бўлиб кетган бўлса ажаб эмас. Аммо бугунги сухбатимизда сизларга Жамоатнинг нималики ёки уни кимлар ташкил қилиши эмас, нима учун шундай ташкил қилинганлиги хақида сухбатлашмоқчимиз. Жуда кўп бора эшитганингиздай, жамоат бу бино эмас, Исо Масиxха ишонадиган ва Унга эргашадиган, кишилардан таркиб топган жамоа. Аммо шу жамаонинг хам ўз тартиб-қоидалари мавжуд. Биз дунёдаги тартиб қоидалардан зерикиб, жамоатга келганимизда ўша ерда хам тартиб – қоидага дуч келамизми? Дегувчилар хам топилади албатта. Мен ўзим хам айнан ўшалардан бири эдим. Аммо ўқиб изланишлар натижасида шуни билдим-ки, агар инсоният маълум бир тартиб-қоидалар билан чеклаб турилмас экан, у хайвондан хам баттар бўлиб кетиши аниқ.

Шунинг учун xам дунёда ва жамоатда ўзига хос тартиб қоидалар белгиланган. Аммо дунё билан жамоатдаги тартиб қоидаларнинг мохияти бир-биридан тубдан фарқ қилади. Дунёдаги тартиб-қоидалар дунёнинг ўзига хос қонунларига ва меъёрларига амал қилиш учундир. Сиз бу меъёрларга амал қилган холда ёки яхши бўлиб таниласиз ёки ёмон бўлиб, бундан ортиғи эмас. Аммо жамоатдаги тартиб қоидага бўйсунсак бундан бизга нима наф? Умуман бу тартиб-қоидалар нима учун? Улар ким томонидан белгиланган? Бундай саволларга биз батафсил жавоб беришга тайёрмиз. Аввало жамоат учун тартибни ким ўйлаб чиқарган, деган саволга жавоб топайлик. Унда ўз-ўзидан жамоатни ким ташкил қилган, деган савол келиб чиқади. Бу эса xаммангизга кундай равшан, албатта Исо Масиx, Худованд. Жамоатни Худованд яратган экан ундаги тартиб-интизомни xам У яратган бўлиб чиқади. Жамоатдаги тартиб-интизом эса xаммани якдил бўлишига хизмат қилади.

Эски ахд китобининг умумий мазмуни: «Эганг Худовандни бутун қалбинг, бутун онгинг, бутун қувватинг ва бутун жонинг билан сев ва яқинингни ўзингни севгандай сев” деган қонунда мужассамлашган экан, бизнинг жамоат ичида тартиб-интизомга бўйсунишимиз xам беихтиёр ўша амрга бориб тақалади.

Айтингчи Худованднинг жамоатидаги тартиб-интизомга амал қилишни истамайдиган қайси бир имонли, «Мен Худовандни севаман”, дея оларкан? Биз кимни севсак унинг хохиш истакларига қарши иш қилмаймиз. Жамоатдаги xар битта тартиб-интизомнинг тагида маълум бир маъно бор. Масалан жамаоатда xар бир имонли бўйсуниши шарт бўлган интизомлар мавжуд. Оқсоқоллар учун xам жуда қатъий талаблар ва меъёрлар мавжуд. Оқосоқоллар жамоатни бошқарадиган имонлилар бўлгани учун улар бошқа имолилар учун ўрнак бўлмоғи ва жамоатдаги қоидаларга аввало улар бўйсунмоғи лозим. Яна жамоатда туллар учун йўл-йўриқлар xам мавжуд.

Шу қоидаларга амал қилинса, жамоатнинг шаънига доғ тушмайди. Эсингизда бўлсин, жамоат бу Исо Масиxнинг ердаги танаси. Исо Масиx бенуқсон ва муқаддас бўлганидай, Унинг танаси xам муқаддас бўлмоғи лозим. Унда xар бир холатдаги киши учун маълум тартиблар бор. Чол одамлар учун, бевалар учун, кексалар учун, ёшлар учун оқсоқоллар, етакчилар, нозирлар xуллас xамма учун белгиланган тартиб ва йўл-йўриқлар бор. Бу йўл-йўриқларга амал қилмаслик мумкин эмас. Демак бу тартиб-қоидаларга бўйсуниш, Худога бўйсуниш деганидир. Бўйсунишнинг замирида эса камтарлик, ўзини Худога топширганлик, ишонч ва тинчлик ётади. Сиз Худога бўйсунсангиз демак сизда Муқаддас Рухнинг мевалари бор. Xаммаси бир бирига боғлиқ эканини унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top