Саломатмисиз, азиз биродарлар. Рухий хаётингиз қандай. Рухий жанглар билан чарчамаяпсизми? Азиз тингловчи, бундай саломлашиш бир оз ғайритабиий эшитилдими? Ха, биз дунёда бошқача саломлашишга ва шундай саломлашишларни эшитишга ўрганиб қолганмиз. Аммо аслида бизлар биродарлармиз. Бизда энг мухим ўринни рухий хаётимиз эгаллаши керак. Чунки хар битта хақиқий имонлининг хаётида рухий жанглар ва рухий хаётида ўзгаришлар бўлиб туради. Бу ўзгаришлар эса кишининг ташқи дунёсида хам ўз натижасини кўрсатади. Биз эса биродарларимиз билан муносабатда бўлар эканмиз, уларнинг рухий хаёти хақида қайғуришимиз керак. Шунинг учун хам устоз шогирдлик муносабатлари рухий хаётни ривожлантиришга, ўстиришга қаратилган. Биз нимаики қилсак, шогирдларимизнинг рухий ўсишлари учун қиламиз. Уларни имкон қадар Худога яқинлаштиришга харакат қиламиз. Узтоз шогирд муносабатини яхшироқ билиш учун Муқаддас Каломга қарайлик. Тимўтий Павлуснинг шогирди эди. Уларнинг орасидаги муносабат қандай бўлганлигини сухбатимиз давомида билиб оласиз. Павлус Тимўтийга иккинчи ёзган хатида, шундай деб ёзади:
«Севимли ўғлим Тимўтийга Отамиз Худо ва РАббимиз Исо МАсихдан, иноят, мархамат ва тинчлик тилайман. Мен ота-боболарим каби Худога соф виждон билан хизмат қиламан. Унга кечаю кундуз шукрлар айтар эканман, ибодатларимда доим сени эслаб тураман. Сенинг кўз ёшларинг ёдимда, яна дийдорингга тўйиб, кўнглим севинчга тўлсин, деб сени соғиниб қолдим. Мен сенда кўрган самимий имон хали хам эсимда. Аввал бувинг Лоида хамда онанг Эвника қалбларига жо этган ўша имон энди сенда хам равнақ топаётганига аминман. Шу сабабдан, қўлларимни бошингга қўйишим натижасида сен Худодан олган рухий қобилиятингни алангалатиб туришингни эслатмоқчиман. Худо бизларни қутқарди ва муқаддас бир даъват билан чақирди. Бунга биз савоб ишларимиз туфайли эришмадик. Аксинча Худо Ўз хохиши билан азалий вақтларданоқ Исо Масих орқали бизга иноят қилишга қарор қилган эди..Мен эса бу Хушхабарни турли халқларга етказувчи воиз , хаворий, муаллим бўлиб тайинландим. Шу сабабдан хам бу азобларни тортаяпман.
Лекин мен бундан ор қилмайман, чунки Кимга эътиқод қилганимни биламан ва аминманки, Унинг менга топширган омонатини махшар кунига қадар Ўзи сақлашга қодир.. сен мендан эшитган соғлом таълимотдан намуна олиб, Исо Масихнинг садоқати ва мухаббати билан йўл тутгин. Сенга топширилган улуғ омонатни ичимизда яшовчи Муқаддас Рух ёрдамида сақлагин.” Бу мактуб орқали Павлус ТИмўтийга нималар деяётганини кўриб чиқайлик. Аввало у Тимўтийни ўзининг ўғлидай кўрган. У билан ота-ўғилдай, узтоз шогирддай ва дўстлардан муносабатда бўлган. Мактубини қандай бошлаганига диққат қилинг: «СЕвимли ўғлим Тимўтийга…” Бу билан у “Сен менинг севикли ўғлимсан” деяпти. Шундай сўзларни яна ким айтган эди. Ха, Худованд Исо Масихга айтган эди. Худовандимиз бизларга хам шундай дейди. У шогиридининг севикли эканлигини эслатишдан ташқари унга ёшлигини хам эслатяпти.
«Мен сенда кўрган самимий имон хали хам эсимда. Аввал бувинг Лоида хамда онанг Эвника қалбларига жо этган ўша имон энди сенда хам равнақ топаётганига аминман. ” Бу билан у ёшлигини эслатиб унга далда бераяпти. Ўша имонинг жуда хам яхши эди, демоқчи. Яна унга қобилиятларини эслатяпти. “сен Худодан олган рухий қобилиятингни алангалатиб туришингни эслатмоқчиман” Энг асосийси унинг танланганини эслатяпти “Худо бизларни қутқарди ва муқаддас бир даъват билан чақирди” Бундай мактуб Тимўтийга албатта далда берган. У шу мактуби орқали Тимўтийга хам ўргатаяпти, хам далда бераяпти. Павлус уни доимо ибодатларида эслаб туришини хам ёзган. Кимдир биз хақимизда доимо ибодат қилса, бундан кўнглимиз кўтарилади. Сиз хам бир-бирингизга далда беришни унутманг. Бу сухбатимиз сизларга маъқул бўлди деган умиддамиз.