4:15

Юракдаги исён

MP3

Қадрли тингловчилар фарзанд онасидан ёки отасидан норози бўлганини ва уларга қарши гап қайтарганини кўп бора гувохи бўлгандирсиз. Шундай пайтда сиз фарзанднинг қанчалик нохақлигини, ота-онаси айтаётган ва ундаётган ишнинг у учун қанчалик фойдали эканлигини англамаётганини кўрасиз. Бундай пайтда болага тушунтиришнинг имкони йўқ. Боланинг юрагида ота-онага нисбатан исёт уйғонган бўлади. АМмо бир оз вақтдан кейин, болага мулойимлик билан содда қилиб тушунтирилса, кутилган натижага эришиш мумкин. Аммо шундай қайсар болалар борки, ота-оналарига қарши исён кўтаришса, уларнинг гапларини хатто тинглашни хам истамайдилар. Узоқ вақт юракларида кек сақлаб юрадилар. Бундай фарзандлар билан тил топишиш жуда қийин. Биз хам баъзида шу болаларга ўхшаймиз. Худованд бизга биз учун фойдали, келажакда абадий фароғатимизга хизмат қиладиган ишларни тушунтиришга уринади, аммо биз-чи, биз қулоқ солмаймиз.

Яна Иброхимнинг хаётига назар ташлайдиган бўлсак, Худованд уни бошқарганида, у ўша захоти Худовандга бўйсунди. Худованд унинг хатосини тўғирлаганида ёки уни тарбиялаганида Иброхим буни Худованднинг мехрибонлиги деб қабул қилди. У Худога «дўст”дай муносабатда бўлди. Иброхим Худовандга саволлар берди, аммо юрагида Унга қарши исён кўтармади. Гарчи кўп марта Худованд билан мухокама қилган ёки Унинг фикрларини ўзгартиришга уринган бўлса хам, Худовандга қарши исён қилмади. У юрагида Худовандни севишга ва Унга хизмат қилишга ахд қилган эди. Унинг бу қарори уни ва оиласини баракаланишига сабаб бўлди. Худонинг кўпгина хизматкорлари Унга хизмат қилиш давомида қоқилишган. Худованд узоқ вақт жим қолганида улар Худодан хафа бўлган хатто баъзилари жахл хам қилган. Улар Худовандга шартлар қўйишни бошлашган. Улардан баъзилари эса Худовандан : «Бизларни баракалагин”, деб сўрашган.

Сиз Худодан сизни ва оилангизни баракалашини сўрашингиз шарт эмас, агар сиз Унинг йўлида тўғри юрсангиз, Худованднинг баракаси сизнинг устингизга ёғилади. У баракаларини ўз вақтида ва мўл-кўл беради. Худованд бу орқали Ўз мухаббатини, қудратини намоён этади. Худованднинг мухаббати инсон мухаббатига ўхшаган эмас. У бизни севишдан тўхтамайди. Аммо одамзод мухаббати ожиз. У узоқ вақт сева олмайди. Исроил халқининг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, улар кўп марта Худованддан юз ўгирганлар. Забур 105 бобда Исроил халқининг характери берилган: «Бироқ тезда унутдилар ишларини, кўз тикмадилар ўгит-насихатларига. Чўлда ўтакетган эхтиросга берилдилар, дашт биёбонда Тангрини синадилар.Сўраганларини У уларга бердию, жонларини озғинликка хам мубтало қилди.” Худованга ишонмаслик жуда жиддий гунох, шунинг учун хам хар ишда доимо Уни кутиш ва Унга итоат қилиш керак. Кимки Худога ишонса, Худован уни солих деб қабул қилади.

Иброхим хам Худо билан муносабатда худди шундай йўл тутган эди.

Афсуски Худонинг фарзандлари ва хатто Унинг хизматчилари имон билан итоат қилмайдилар. Унинг халқи Худованд Ўзини намоён қилганига ва айтган сўзларига доимо содиқ бўлишига ишонишлари керак. Хаворий Павлус Филлипликларга ёзган мактубида шундай деган эди: «Эгамнинг Ўзи сизларнинг хар қандай эхтиёжингизни Исо Масих орқали, Ўзининг улуғвор бойлиги билан қондиради.” Жуда кўп имонлилар хаётий воқеаларда Худованд ёрдам Бера олишига ишона олмайдилар. Муқаддас Каломда эса У Ўзининг фарзандларига ваъдалар берган: «Сизлар хамма вақт хамма нарсага тўла қаноат хосил қилиб, турли хайрли ишларга бой бўлишингиз учун, Худованд сизларни хар хил ноз нематлардан бой қилишга қодир.” Бу каби кўпгина ваъдалар айнан сиз ва мен учун берилган. Биз уларга ишонишимиз керак холос. Худованд биздан шуни кутади. Унга ишониш ва итоат қилиш. Хеч қачон Худованднинг иродасига қарши чиқманг. Унинг ишлари сизга маъқул бўлмаса хам, Унга ишонинг. У сиз учун нима яхшилигини билади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top