4:20

Худованд Ўз хизматкорини химоя қилади

MP3

Одам характерида ёмон одат бўлгани билан Худованд уни ташлаб кетмайди. Аммо бу одат тез-тез такрорланиши мумкин. Баъзида эса бу одат авлоддан-авлодга хам ўтади. Иброхим пайғамбарнинг хам характерида шундай бир ёмон одат бор эди. Бу ёлғон гапириш эди. Иброхим Мисрга келганларида Сорайни ўзининг синглиси деб атаб Фиръавнни алдаган эди. Кейинроқ эса шох Абумаликни хам алдайди. Иброхим бундай ёлғонларни ишлатганида Худованд уни кузатиб турарди. Иброхимнинг бу ёлғони жуда кўпчиликка қимматга тушди. Иброхим Худога етарлича ишонмагани учун шундай ёлғонлар ишлатди. Худованд Иброхимни ёлғон гапириш қароридан тўхтатмади. Унинг бу ёлғони Худовандга ёқмаса хам: “Бир кеча Худо Абумаликнинг тушига кириб унга: — Сен мана шу олган хотининг туфайли ўласан, чунки у Эри бор хотиндир.”- деди. Шох бу дахшатли тушдан қўрқиб кетди. Чунки Худованд уни зино қилишдан тўхтатиб қолган эди. Зино қилишнинг охирини ўша замонда жуда яхши билишарди.

Шуни таъкидлаб ўтишим керакки, бугунги кунда жуда кўп оилалар ажралиб кетмоқдалар. Бунинг кўпчилигига эр ёки хотиннинг зино қилиши бўлмоқда. Абумалик эса Сорога хали яқинлашмаган эди. “У: — Ё Раббим, нахотки Сен бегунох халқни хам халок қилсанг? Анна шу киши менга ўз аёлини синглим деди-ку! Хотиннинг ўзи хам «бу менинг акам”, деб айтиб юрибди-ку! Мен бу ишни соддадиллик билан, халол қўлим билан қилдим”, — деди. Худованднинг Абумаликка берган жавоби жуда ажойиб бўлди. БУ жавоб Худованднинг Иброхим билан муносабатини белгилайди. «Ха, бу ишни соддадиллик билан қилганингни биламан.” Шундан кўриниб турибдики, Худованд бизнинг юрагимизни билади, кўнглимизда нималар кечаётганини ўқий олади. Шунга кўра У бизнинг юрагимиз орқали ишлашни маъқул кўради. Шундан кейин Худован яна қўшиб қўйди: «Шунинг учун сени Менга қарши гунох қилишдан сақладим, сени Сорога тегишингга йўл қўймадим.” Бу жавобдан кўриниб турибдики, Худовандга тегишли бўлганларни Унинг Ўзи ғамхўрлик қилади ва химоя қилади. Худованд Иброхим билан ахд қилганида унга ким сенга ёмонлик қилса, Мен унга ёмонлик қайтараман, деган эди. Иброхим гунох қилган бўлса хам, Худованд уни химоя қилаяпти.

Худованд Абумаликка: «Энди сен буни эрига қайтариб Бер. У пайғамбардир, сен учун ибодат қилади ва сен тирик қоласан.” – деди. Қандай ажойиб жавоб. Худо шохга гапирганида Иброхим хақида иккита хақиқатни айтди, 1) у Худо билан гаплашадиган пайғамбар , 2) у сен учун ибодат қилади, ва сен тирик қоласан. Худованд Иброхимни Ўзи билан одамлар орасида шафоатчи бўлишга тайёрлаётган эди. У бу ишни бироз оз олдинроқ, Садўм ва Ғамўра хақида айтганида бошлаган эди. Иброхим Худонинг «дўсти” бўлса хам, Абумалик билан учрашув жуда жиддий эди. Ахир у Абумаликни алдаган ваш у туфайли унинг ўлимига сабаб бўлишига оз қолган эди-да. Аммо бу орқали Худованд ёлғон гапиришнинг қанчалик дахшатли оқибатларга олиб келишини кўрсатаётган эди. Иброхим ўзининг хатосини тушуниб олди. Аммо бу одат унинг авлодларида хам такрорланди. Исхоқ худди шу хатони такрорлади. У Абумаликка хотинини синглим деб таништирди. Исхоқдан кейин эса бу хато Ёқубга ўтди.

Хар сафар Худованд уларнинг хатоларини тўғрилади ва характерларини ўзгартирди. Иброхим буюк имон эгаси деб аталса хам, ўшанда у гунохга заиф эди. У Худга кўз тикиш ўрнига «мени ўлдирадилар деб ўйладим”, деди. У Худога эмас ўз ўйларига қараган. У бирор қарор қилишдан олдин Худованд билан гаплашмади. Бугунги кунда хам жуда кўп масихийлар худди шундай хатони такрорлашади. Улар бирор ишга киришишдан олдин Худованднинг фикрини билишга интилмайдилар. Иброхим Худованд айтганидай Абумалик учун ибодат қилди. Шу билан бирга у ўз хатосини тушуниб, Худодан кечирим хам сўраган бўлиши керак. Бугунги кунда хам жуда кўп имонлилар Худованднинг характерини билганлари холда, гунох қиладилар. Шундай бўлса хам Худованд уларни ташлаб кетмайди. Сиз эса Унинг садоқатини суитеъмол қилманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top