4:33

Ўзгарган иштиёқ

MP3

Азизлар бизнинг хаётимизда ажойиб ишлар содир бўлади. Биз тирик эканмиз, ХУоднинг мўъжизаси, Унинг инояти ва мехрибонлигини хис қилиб яшаймиз. У билан муносабатда бўлиб яшаш қандай яхши. Гарчи хаётимиз осон кечмасада, бизни ташлаб қўймайдиган, доимо бизнинг ёнимизда бўладиган тирик ва бархаёт ХУдойимиз бор. Шундай Худога эга бўлиш, энг катта бахт ва чексиз бойликдир. Исо Масих хаётларни ўзгартиради. БИз сизлар билан ўтган сафар, Исо Масихнинг издоши Стефан хақида ва ундаги кучли иштиёқ хақида сухбатлашдик. БУгун эса Стефаннинг ишитёқига бутунлай қарама қарши иштиёқли бир киши хақида сухбатлашамиз. Сиз у одамни жуда яхши биласиз, у хақида кўп марта эшитгансиз ва ўқигансиз. Гап ким хақида кетаётганини англадингизми? Бу Шоул. У фарзийлар мазхабидаги ТАвротга қатъий амал қиладиган диндор кишилардан бири эди. ХАр холда у ўзини шундай деб хисобларди. Шоул Стефаннинг ўлдирилишида хам иштирок этган эди. Стефаннинг ўлдирилишидан сўнг у яхудий олийрухонийларининг олдига бориб, Исо Масихнинг бошқа издошларини орқасидан тушиб уларни ушлаб қамоққа ташлаш учун рухсатнома олди.

Стефан Исо Масих учун қанчалик иштиёқ билан хизмат қилган бўлса, Шоул ўзининг диний қарашларига бўлган иштиёқи билан имонлиларни қувғин қилар ва ушлаб олганларини келтириб зиндонга ташлар эди. У жуда катта иштиёқ билан имонлиларнинг кетига тушган эди. У бошқа уламолар ва фарзийлар каби ўзининг қарашлари ва ишончини энг тўғри деб билар, Исо Масихга ишонганларни эса яхудийларнинг динига ва одатларига қарши иш қиляпти деб қораларди. У ёшлигидан яхши таълим олган, Таврот китоби ва қонунларини жуда яхши биларди. У кучли иштиёқ ва балки нафрат билан Исо Масихнинг издошларини таъқиб қиларди. У имонлиларни таъқиб қилар экан келажакда ўзини нима кутаётганини билмас эди, аммо Худованднинг у учун ажойиб бир режаси бор эди. Хаворий Павлус яъни Шоулнинг хаёти биз имонлилар учун катта тасалли ва далда бўла олади. Ўзини Худога бағишлаш, ибодат, мўъжизалар, аломатлар, қудрат ва жасорат илк жамоатнинг қандай бўлганлигини кўрсатади. Аммо шуни хам унутмаслик лозимки, таъқиблар, нафратлар ва хатто шахид бўлиш хам ўша жамоатга тегишли сўзлар эди. Худонинг қўли бўлган жойда, душман хам жим ўтирмаган.

Худо Ўз фарзандлари орқали қанчалик қудрат билан ишлаган бўлса, бу дунёнинг хокими, имонлиларнинг ғайрати ва шижоатини сўндириш учун бор махоратини ишга солган. Шоул хам шундай қуроллардан бири эди. Аммо Шоул Дамашқ йўлида имонлиларни таъқиб қилишга отланган бир пайтда, Исонинг Ўзи бу ишга аралашишга қарор қилди. Шоул ўшанда имонлиларни эмас аслида Исо Масихни таъқиб қилаётганини англади. Шоул Исо Масихнинг қудратига, Раблилига ишонган ва кимни таъқиб қилаётганини англага бир пайтда Худованд хали Ўз ишини тугатмаган эди. У Ханания деган бир имонлига Худо нима қилиш кераклигини билдирди. Ханания Шоулнинг бошига қўл қўйиб Исо Масих номи билан ибодат қилганидан сўнг унинг кўр бўлиб қолган кўзлари очилди. ШУндан сўнг у сувда имон келтирди. Хаворийларнинг кейинги бобларига қарайдиган бўлсак, Шоул яъни Павлус кучли иштиёқ, ғайрат ва шижоат билан Худога хизмат қилишни давом эттирди.

Худованд Хананияга Шоул хақида шундай деган эди: « Сен боравер, мана бу одам Менинг исмимни турли халқлар, подшохлар ва Исроил ўғиллари олдида улуғлаш учун танланган қуролимдир. Менинг исмим учун у қанчалар азоб чекиши кераклигини Ўзим унга кўрсатаман.” Ха, хақиқатдан хам у Исо исми учун жуда кўп азоб чекди, аммо ўз йўлидан оғишмай охиригача давом этди. Унинг иштиёқини Худованд тубдан ўзгартириб юборди. Агар хаётингизда Шоулга ўхшаш одамлар бор бўлса, бундан асло хавотирланманг. Улар балки ота-онангиз ёки бўлмаса қариндошларингиздан биридир. Ким бўлган тақдирда хам улар Худодан кўра кучли эмас. Худойимиз биз билан экан, атрофимиздагиларнинг хам хаётида ишлайди. Уларнинг иштиёқларини хам худди Шоулникидан ўзгартира олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top