4:24

Худонинг ишига чуқурроқ назар ташлаш

MP3

Қадрдон биродарлар биз хар сафар сизлар билан сухбатлашар эканмиз, сухбат мавзуси мумкин қадар сизларнинг рухий хаётингизга яқин ва фойдали бўлишини кўзда тутамиз. Чунки мақсадимиз хаммани шу жумладан ўзимизни хам рухий баркамолликка етаклашдир. Бир неча сафардан бери биз сизлар билан Муқаддас Китобдаги Хаворийлар китобига мурожаат қилаяпмиз. Бунинг сабаби хам бор албатта. ЧУнки бу китобда илк жамоат ва унда Худонинг қудратли ишлари хақида ёзилган. Бу ёзувлар бизнинг рухий хаётимиз учун жуда яхши озиқ ва далда бўла олади. Хаворийлар китоби 1 бобдан 9 бобга қадар ўқир эканмиз, Исо Масих самога кўтарилганидан кейинги кунларда Худованд имонлиларнинг хаётларида ва юракларида Муқаддас Рухи орқали қудрат билан ишлаганини гувохи бўламиз. Худонинг Рухи хали хам ўшандай қудрат билан бизнинг орамизда, хар биримизнинг хаётимизда ишлаяпти.

Сиз Худованд билан бирга юра бошлаганингиздан бери Ундан нималарни ўрганганингизни айтиб Бера оласизми? У сизнинг хаётингизда қандай ишлар қилганини-чи? Албатта хар биримиз бу саволларга жўшиб, завқ-шавқ билан соатлаб жавоб Бера оламиз. Чунки Худованд бизни Ўз фарзандлари сифатида танлаган экан, У ишини чала қолдирмайди. У Айни дамда хам Ўз ишини давом эттирмоқда. Муқаддас КАломда Филлипликлар 1:6 оятда бу хақида нима ёзилганини биласизми? Келин ёдингизга солай. “Худо сизларда бошлаган хайрли ишини то Исо Масихнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман”. Бу хақиқат. Хар сафар бу оятни ўқир эканман, юрагимда хотиржамлик пайдо бўлади. Биз рухий хаётимизда баъзан қоқиламиз, турамиз, йўлимизни йўқотиб қўйгандек бўламиз, хаётимиз тартибсиз Худодан узоқлашгандай яшаймиз. Ха бундай холатлар бўлади, аммо сиз имонда қоқилманг. Имонингизни бут қилинг. Агар сиз Худованддан юз ўгириб кетмасангиз, Худованд сизда бошлаган хайрли ишини Исо МАсихнинг келадиган кунигача тамом қилади.

Биз инсон эканлигимизни У билади. БИзнинг таркибимиз Унга сир эмас. Аммо асосийси, Унга ишонинг ва бўйсунишда давом этинг. Муқаддас Каломда сизнинг имонга келган кунингиздан бошлаб, хаётингиздаги ўзгаришлар ва бундан буён қандай яшашингиз хақида хақиқатлар бор. Келинг шулардан бир нечталарини биргаликда ўқиймиз.

2 Коринфликлар 5: 17 оятда шундай ёзилган. «Бинобарин ким Масихга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Қадимги холат ўтиб кетди, энди хаммаси янги бўлди.”

Галатияликлар 2 боб 20 оятда эса қуйидаги сўзлар бор: «Энди яшаётган мен эмас, балки Масих менинг ичимда яшаяпти. Энди танада яшаётганимга келсак, мени севган ва мен учун Ўзини фидо қилган Худонинг Ўћлига бўлган имон билан яшаяпман.” Биз энди Худовандга тегишлимиз. Шундай экан қандай яшаш кераклигини хам биламиз. Муқаддас КАломда бизга бу хақида йўл-йўриқ хам берилган.

Эфесликларга 4 боб 20-24 оятлар бизга қандай яшаш кераклигини ўргатади: “Аммо сизлар Масихдан ундай ўрганмагансизлар. Сизлар Масихнинг сўзларини эшитиб У хақида таълим олгансизлар. ШУнигн учун энди Исонинг хақиқий йўлида юриб, эски ўзлигингизни бир четга олиб қўйинглар; яъни илгариги турмушингизга оид, алдовчи эхтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиатингизни соқит қилинглар. БУнинг ўрнига янги фикрга, рухга эга бўлинглар. Худога муносиб суратда, хақиқий солихлик ва муқаддаслик билан яратилган янги табиатни ўзлаштиринглар.” Буни қандай қиламан деб тушкунликка ёки умидсизликка хам тушманг. Биз юқорида ўқиган оятларимизнинг хаммаси Исо Масихнинг хаётимизда қиладиган ажойиб ўзгаришларни тасвирлайди. Биз имонда ёш бўламизми ёки каттами бу хақиқатлар бизнинг Исо Масих билан биргаликда юришимизни билдиради.Хеч қачон бу хақиқатлар биз учун зерикарли бўлиб қолмасин, аксинча булар орқали Исо Масихга бутун қалбимиз билан интилишимизга ундасин. Юқорида ўқиган оятимизга кўра, Худованд менда, сизда хар биримизни Ўз Ўћлига айлантириш учун ишлаяпти.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top