4:06

Ёбус хақида ўйлар

MP3

Ассалому алайкум џадрли биродарлар. Биз сизлар билан яна Муџаддас Каломда алохида эътиборга олинган бир кишининг хаёти ва унинг илтижоси хаџидаги мавзуга тўхталамиз. Бу энг џисџа хикоя бўлишига џарамай, Раббимиз Исо Масихнинг танаси бўлган жамоатимиздаги хар бир аъзонинг гуллаб яшнашига ва Худовандга янада кўпроџ интилишига сабаб бўлади деган умиддамиз. Бу мавзуни танлашимиздан маџсад, Худованд Ўз фарзандларига улар хаёл џилганларидан хам ёки сўраганларидан хам кўпроџ беришни хохлашини билдиришдир. Биз “Худованд бизга барака беради, аммо ўша баракани олишни билмаймиз”, деган гапларни жуда кўп эшитганмиз. Бироџ бу хикоя хаётимиз ва келажагимиз учун намуна ва сабоџ бўлишга арзийди. Биз Ёбус хаџида ёзилган жойга џайтсак. Кимдир айтган эди: “Одамлар орасида фарџ катта эмас”. Албатта бу шундай бироџ шу кичик фарџ катта ўзгаришларга олиб келади.

Ёбус Мусо ёки Довуд каби катта ўзгаришлар џилгани йўџ. Ёки Хаворийлар китобида ёзилган Хаворийлар каби дунёни остин устун џилгани хам йўџ. Бироџ унинг хаётидаги кичик бир воџеа, хамма нарсани бошџачасига ўзгартириб юборди. АГар бу китобни шунчаки ўџиб кетсангиз, бу Исроил халџининг ўн иккита џабиласининг урућлари хаџида ёзилган рўйхатномадай хисоблашингиз мумкин. Балки у хаџида ёзилган иккита мухим оятни унчалик эътиборга олмаслигиниз хам мумкин. Паралипоменон китобининг дастлабки тўџџизта боби, Исроил џабиласининг урућлари хаџида ёзилган. Бу тўџџизта боб жуда зерикарлига ўхшайди. Бу китобдаги исмларнининг узундан узоџ рўйхатини ўџиш кишини зериктиради. Нафаџат рўйхатни балки бу исмлар биз учун жуда ћалати. Уларни ўџиш хам осон эмас. Агар тўртинчи бобдан бошлайдиган бўлсак, Яхудонинг авлодлари, Перез, Хезрон, Карми, Хур, Шобал…. бу исмлар хали бошланиши ундан кейин яна џанчадир џийин исмларнинг рўйхати келтирилган.

Агар бу китобни ўџишни бошлаганингизда, зерикиб бошџа жойни вароџласангиз ёки ундан кўра телевизорни кўрганим яхши деб ўйласангиз мен сизни тушунаман. Бироџ хозирги сухбатимизни диџџат билан тингланг. Чунки биз Ёбус хаџида кўпроџ ўрганиш учун муддаони анча узоџдан бошладик. Энди Ёбус хаџида ёзилган ўша кичик иккита оятни тўлиџ келтирайлик: «Ёбус акаларидан кўра ориятлироћи эди ва унинг онаси унинг исмини “Уни оћриџ ичида тућдим” деб Ёбус џўйди. Ёбус эса Исроилнинг Худосига шундай деб илтижо џилди: «Эй Худойим, Сен мени баракаласанг эди, менинг ерларимни кенгайтирсанг, Сенинг џўлинг мен билан бўлса ва оћриџ келтирмаслигим учун мени ёвузликдан саџласанг эди!” Худованд эса унинг сўраганларини бажо келтирди.” Бу оятлардан сўнг эса худди хеч нарса бўлмагандай, Исроил џабиласининг урућлари номи давом эттирилади…Келуб, Шуах, Мехир… ва хокозо.

Бу китобда рўйхатлар давом эттирилган экан, Ёбус хаџида ёзилганида бирданига тўхталиш бўлади. Бу икки оят тарихнинг ўртасида тўхталиш џилади. Хўш, Ёбуснинг хаётига џисџагина тўхталиш бўлишига нима сабаб бўлганикан? Агар шу икки оятга диџџат билан џарайдиган бўлсак, ундан џуйидаги маъноларни кўришимиз мумкин:

Бу одам учун хаёти ёмонлик билан бошланди.

У жуда ћайриоддий тарзда ибодат џилди. Унинг ибодати биргина гапдан иборат.

Унинг хаётидаги воџеалар эса ћайритабиий тарзда яхшиликка ўзгарди.

Шунга кўра Ёбуснинг кичик биргина гапдан иборат бўлган ибодати унинг хаётини ўзгартирди. Азизлар сиз хали хам ўз хаётингизда катта ўзгаришлар бўлишини истасангиз, бизни тинглашда давом этинг. Биз Ёбус хикоясига џанчалик чуџурроџ кириб борсак, у хаџида шунча кўп биламиз. Бу эса Худовандга тўћри мурожаат џилишимизга ёрдам беради. Агар шунга рози бўлсангиз, бизнигн келгуси сухбатларимизни тингланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top