3:52

Жамоат ва оилангиз

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Биз жамоат ҳақида кўплаб суҳбатлар олиб борганмиз. Бу суҳбатлар давомида жамоатнинг ҳаётимиздаги аҳамияти ва муҳимлигини билдик. Бугунги мавзумиз ҳам айнан жамоат ҳақида. Бироқ бугунги мавзу бошқа суҳбатларимиздан бир оз фарқ қилади. Чунки бу мавзу ҳаётимизга жуда яқин. У жамоатнинг оиладаги ўрни ҳақидадир. Атрофимиздаги жуда кўп оилалар ҳаёт ташвишлари билан ҳар кунларини яшаб ўтяптилар. Болалар мактабга боради, ота-она боласига ўзи билганича Муқаддас Каломдан ўрганганича тарбия бериб борадилар. Бугунги серташвиш ва тезкор замонда жамоатга вақт қолмагандек гўё. Аслида вақт бор-у, ўша вақтни ҳам ишга ва бошқа ташвишларга сарфлаяпмиз. Бу нимадан далолат беради. Бу шундан далолат берадики, атрофимиздаги ўша масиҳийлар жамоатнинг оилага бўлган катта ижобий таъсирини билмайдилар.

Жамоатда Муқаддас Каломдан сабоқлар, биродарлар билан ўзаро фикр алмашиш, ўрганганларини бўлишиш, биргаликда ибодат қилиш буларнинг ҳаммаси оилага ижобий таъсир кўрсатади. Бутун дунё бўйлаб олиб қарайдиган бўлсак, дунёвий оилаларда масиҳий оилалардагидан кўра ажрашиш кўпроқ. Масиҳий оилаларда ажрашишлар сони жуда кам. Умуман йўқ дейишни қанчалик хоҳлардим, бироқ афсуски бор. Борлигининг ҳам сабаби бор. Масихийлар оиласида ҳам ажрашишлар бўлишига сабаб, эр-хотинларнинг дунёвий фикрлашни бошлаганларида ва дунёга қизиқиб кетганларида. Сиз биласизки, агар дунёга меҳр қўйсак, қалбимиздан Отанинг мухаббати жой олмайди. Агар танамиз нафсига қулоқ солсак, Муқаддас Руҳ амри билан яшай олмаймиз. Масиҳийлар орасида бўладиган ажралишларга ҳам мана шу нарсалар асосий сабаб ҳисобланади.

Баъзи масиҳийлар шунчаки хўжакўрсинга жамоатга қатнайдилар. Бу билан уларнинг ҳаёти ўзгариб қолмайди. Баъзилар эса энг яхши жамоатни топишни исташади. Жамоатни бино тариқасида тасаввур қилмаслик яхшироқдир. Албатта ҳозир махсус бинога эга бўлган жамоатлар талайгина, бироқ имонлиларсиз у бўм-бўш ва совуқ бир бинодан бошқа нарса эмас. Қаерда хушхабар тарғиб қилинса ўша ерда вақти келиб албатта жамоат пайдо бўлади. Янги Аҳд даврида хам Масиҳийлар хонадонларда, тепаликларда, боғларда ва уйларнинг томларида йиғилишиб туришар, биргаликда аҳиллик билан «нон синдириш” маросимини ўтказишарди. Бундай йиғилишлар янги имонлиларнинг рухан ўсишларига ёрдам берарди. Жамоатда олган руҳий билимлари, далда ва руҳий озуқалари ёрдамида қувғинларга дучор бўлганларида ҳам тушкунликка тушишмасди. Ўн тўққиз аср мобайнида имонлилар одатдагидай йиғилишиб туришди.

Худо ўз хушхабарини мана шундай йиғилишлар ва жамоатлар орқалигина шу кунгача сақлаб келяптид. Шайтон шу асрлар мобайнида жамоат ва имонлиларга тинимсиз қаршиликлар қилиб келди. Худо ҳар бир даврда қудратли жамоатлар ва имонлиларни юзага олиб чиқди. Улар орқали Ўз ишини бажарди. Худо масиҳийлар тарихи давомида жамоат орқали ўз иродасини бажариб келган. У бугун хам жамоат орқали ўз ишларини қилмоқда. Маҳаллий жамоатнинг оилага фойдаси кўплиги ҳақида айтиб ўтдик. Жамоатга боришни канда қилмайдиган оилаларда эр-хотиннинг руҳий ҳаёти яхшиланади, фарзандлари Худонинг хушхабарини ёшликлариданоқ юракларига ёзиб олишади, ҳаётнинг сабоқларини ўрганишади ва ниҳоят жамоатга қатнайдиган оилалар гуллаб яшнайди. Фарзандларига ҳақиқатни ўргатишни истаган ота-оналар уларни жамоатларга олиб бориши керак. Чунки ҳаётимиз ва борлиқ ҳақидаги энг мухим ва асосий ҳақиқат бу Худо билан инсоният ўртасидаги муносабатдир. Жамоат ва оила ҳақидаги суҳбатимизнинг қолганини кейинги суҳбатларимизда давом эттирамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top