3:48

Жамоатдан руҳий озуқа олиш

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Жамоатни тўғри танлаш ҳақидаги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, бутун ўша танлаган жамоатингиздан қандай ижобий таъсирлар олиш мумкинлиги ҳақида сухбатлашамиз. Қайси жамоатга боришни танлагач, унинг шунчаки аъзоси бўлиб қолманг. Жамоатга бутун борлиғингиз билан қўшилиб кетинг. Уни ўзингизнинг руҳий хонадонингиз қилиб олинг. «Нима эксанг шуни ўрасан”, деган мақолни эшитгансиз. Жамоатга меҳр берсангиз, ундан меҳр оласиз. Жамоатлар гуллаб яшнаши учун имонлилар у ёки бу вазифани қилишига тўғри келади. Шунинг учун жамоатингиз оқсоқоли сизга ёки оилангизга бирорта вазифа хақида айтса, жамоатингиз учун албатта ўша вазифани бажаришни ўз зиммангизга олинг. Ҳар бир жамоатда янги аъзолар ва имонлилар топилади. Бундай имонлиларга эса эътибор ва хизмат қилиш керак. Сиз жамоатингизда шунга ўхшаш ишларни бажаришингиз мумкин.

Жамоатда бир кун асосий ваъз айтиладиган кун бўлади. Бошқа кунларда эса ибодат қилиш кечасини, Муқаддас Каломдан ўрганиш кунини белгилаш мумкин. Баъзи имонлилар жамоатга номигагина келиб кетадилар. Ундайлар жамоатни ўз уйи ва ўз оиласи деб билолмайди. Ундан ташқари руҳий баракадан хам энг камини оладилар. Бироқ асосий кундан ташқари ибодат кечаларига, Муқаддас Калом дарсларига қатнашадиганлар эса Худодан энг кўп баракани оладилар. Хафтада 168 соат вақт бор. Шундан бир ёки икки соатини уйда Муқаддас Калом ўқишга сарфлайсиз. Борингки ҳафтада бир кун 3 ёки 4 соат жамоатда Худонинг Сўзини тинглайсиз. Қолган вақтингиз эса бошқа нарсаларга сарф бўлади. Ҳар бир кишининг ўз иши бор. Ҳар куни эрталабдан кечки соат 5 ларгача ишлайди. Бўш вақтида эса газета ўқиш, телевизор кўриш, дўстлар билан у ёқ бу ёққа бориш билан банд бўлади.

Шундай имонлилар борки, Муқаддас Каломдан кўра газетани кўпроқ ўқийди. Биз қанча кўп вақтимизни Худога бағишласак, Ундан шунча кўп мархамат ва баракат оламиз. Баъзи имонлилар жамоатда у ёки бу вазифани бажарадилар. Бошқаларга эса бунга вақт бўлмаслиги мумкин. Умуман банд имонли ҳам у ёки бу вазифани олиши мумкин. Ундайлар ишдан сўнг, биродарлари, жамоати, хасталар ва руҳий ёрдамга мухтожлар учун ибодат қилиши мумкин. Кўрдингизми жамоатда энг банд одамга ҳам иш топилади. Ибодат қилиш хам катта вазифа. Баъзи оилаларда ота-оналар фарзандларини жамоатга боришга кўндира олмайдилар. Бундай оилаларда баъзи ота-оналар фарзандларини жамоатга боришга мажбур қилсалар, баъзилари эса мажбурлаб жамоатга олиб боришни нотўғри деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрича, жамоатга мажбурлаб олиб бориш, болада жамоатга нисбатан нафратни келтириб чиқаради. Биз эса бу фикрга бошқача ёндашмоқчимиз.

Нима учун болалар жамоатга боришни исташмайди? Аввало шу сабабни топинг. Ундан ташқари ота ёки она бўш пайтларида болалар билан Худо Каломини ўқиши керак. Бу пайт бола учун қизиқарли бўлсин. Шундагина болалар жамоатга боришни аста-секин ўрганиб олади. Бола жамоатга бориши учун бу кўникмани ота-онадан олиши керак. Ота-она жамоатга боришни канда қилмайдиган имонлилар бўлса, ундан ташқари болаларида Худо Каломига мухаббатни уйғота олса, бундай болаларни жамоатга олиб бориш муаммо бўлмайди. Сизда ота-оналик ҳуқуқи бор. Шу ҳуқуқ билан сиз болангиз учун қарор чиқара оласиз. Болангиз хоҳламаса ҳам мактабга юборасиз, тўғрими? Шундай экан бола хоҳламаса хам жамоатга бориши керак. Бироқ юқорида айтганимиздек, шу билан бирга унда Худо Каломига мухаббатни хам шакллантириб боринг.

Азизлар жамоат ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни хоҳласангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Ундан ўзингизни қизиқтирган маълумотларга эга бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top