Барча яхши ва ёмон нарсалар болаликдан бошланади. Спиртли ичимликларни ичишга мойиллик ҳам болаликдан бошланади. Ҳар ҳолда бола шаробни мактабда ўқиб юрган пайтларида татиб кўради. Ва кўпчилик одамларда бу бир умр давом этади. Баъзилар бизнинг фикрларимизга эътироз билдириши мумкин. Аммо бу ҳақиқат. Мисол учун бир оилага меҳмон келди. Оила бошлиғи бир зумда дастурхонга овқатдан ҳам олдин ароқ билан пиёлалар келтириб қўйди. Ҳеч қанча вақт ўтмай: “Ол, ол”лар бошланади. Қарабсизки келган меҳмонлар ҳам оила бошлиғи маст бўлиб турибди-да. Оилада ҳали фарзанд бўлмаса яхши аммо бу ҳодисаларнинг ҳаммасини бола кўриб турган бўлсачи? Ахир бундай ёшда болалар ҳамма нарсани – яхши нарсани ҳам ёмон нарсани ҳам миясига ёзиб олади-ку. Инсон табиати жуда қизиқ. Яхши одатлардан кўра ёмон одатларга осон ўрганади. Болалар ҳам шундай. Улар ҳамма нарсани ён атрофдан, оиладан кўриб ўрганади. Агар оилада ичкилик ичиш оддий ҳол деб ҳисобланса, ва ҳатто ичкилик ичишга ижобий қаралса бундай оиланинг фарзанди ҳам вояга еткач албатта ичкилик ичадиган ва ҳатто пиёниста бўлиб қолиши мумкин. Аммо ота-оналар ўсмир фарзандларига жуда эҳтиётлик билан уларнинг ҳолатини тушунган ҳолда тарбия беришлари керак бўлади.
Одатда ўсмирлар ва йигит қизларнинг ҳиссиётлари ниҳоятда ўткир, барча ўй-фикрлари ниҳоятда шиддатли ва кучли бўлади. уларнинг ақли ҳис туйғуларини назорат қилолмай қолади. Ўсмирнинг организмида кескин психологик ва гармонал ўзгаришлар содир бўлади. шу сабабли улар организмининг қаршилик кўрсатиш кучи суст бўлиб, алкоголизмга осонликча берилади. Шунинг учун ҳам фарзандларни бу ёшда ҳам руҳан ҳам жисмонан спиртли ичимликлардан узоқроқ олиб юриш керак бўлади. Жуда кўп ўсмирлар бир хўплам ичиб кўрганларидан сўнг, унинг нақадар сассиқ ва жирканчли эканини ҳис қиладилар. Аммо ўша пайтда уларнинг ота ёки қариндош эркаклар: “Сен ҳам эркак бўласан. Ичиб ўрганишинг керак. Ичмаган эркак, эркакми.”, — каби гаплар билан уларинг миясини заҳарласа бундай ўсмир албатта энг пиёниста одамга айланади. Болангизнинг ичкиликка бўлган салбий қарашини оширмоқчи бўлсангиз энг аввало ўзингиз намуна бўлишингиз керак. Агар оилада болага: “Ичкилик ичиш яхши эмас. Ароқ жуда ёмон нарса. Ҳеч қачон ичмагин.”, — деб ўзингиз спиртли ичимликларни истеъмол қилсангиз, болангиз ҳеч қачон сизнинг гапингизга қулоқ солмайди. Аксинча у сизнинг қилаётган ишларингиздан ўрнак олади. Алкогол қанча кўп ичилса, организм шунча ўрганиб қолади. Баъзи ота-оналарнинг ўзлари тарбия кўрмаган, маънавий жихатдан носоғлом одамлардир. Бундай ота-оналар фарзандларига ҳеч қачон яхши тарбия беролмайдилар.
Табиийки спиртли ичимликлар ичишни ҳам ота-оналарни ўргатишади. Болаларининг спиртли ичимликлар ичишини қўллаб-қувватлайдиган оталар ўз фарзандларининг душманларидир. Бундай оталар жамиятга ва ўзларига жуда катта зарар етказади. Атрофимизда учраб турадиган жуда кўп пиёнисталарнинг кўпчилиги дастлабки ичкиликни 7-12 ёшлар атрофида ичганликларини тасдиқлайдилар. Бу ёшда эса болалар катталарга тақлид қиладиган бўлади. Агар фарзандларингизда шу ёшда ичкиликка салбий фикр уйғотолмасангиз, кейин қийин бўлади. Биз жуда кўп ота-оналарга бир нарсани яна таъкидлаб ўтмоқчимиз. Азиз ота-оналар фарзандларингизнинг келажакда пиёниста бўлиб қолишини хоҳламасангиз, ўзингиз ҳам спиртли ичимликларни истеъмол қилманг.