3:59

Оила учун Ўн амр

MP3

Ҳар кунлик Муқаддас Китоб дан, Билли Граҳам томонидан ёзилган.

“Мен сенда кўрган самимий имон ҳали ҳам эсимда. Аввалдан бувинг Лоида ҳамда онанг Эвика қалбларига жо этган ўша имон энди сенда ҳам равнақ топаётганига аминман” (2 Тим 1:5)

Бу сўзларни Исо Масиxнинг издоши xаворий Павлус шогирди Тимўтийга ёзган эди. Азиз тингловчилар уйланган одам оиласининг тинч-тотув бўлишини истайди, уйланмаган эса келажакда ажойиб оилага эга бўлишни орзу қилади. Худованд xар кимни ўз жуфти билан яратган экан, уларни оилаларда бирлаштирган. Эр xам аёл xам ўз оиласига талпинади. Ўша маконнинг илиқлигидан баxраманд бўлишни истайди. Аммо оила ва хонадоннинг файзли ва илиқ бўлиши эр ва хотиннинг қўлида. Улар биргаликда xаракат қилишганидагина хонадон файзли ва муносабатлар муxаббатли бўлади. Xар бир киши ўз тушунчасидан келиб чиққан xолса оила қуради ваш у оилада xаёт кечиради. Аммо Муқаддас Калом бизга Худованд орзу қилган ва азалда оиланинг қандай бўлишини белгилаган бир нормани бизга xавола қилади. Агар Худованднинг орзусидаги оилани барпо қила олсак, бу биз учун бебаxо барака ва марxамат бўлган бўларди.

Шунинг учун xам биз сизларнинг эътиборингизга мустаҳкам, бахтли, Худони ҳурмат қиладиган хонадонга (худди xаворий Павлуснинг шогирди Тимўтий ўсган хонадондай) Худонинг ўн қонунини ҳавола қилмоқчиман:

1)Худо қонунининг занжирини ўрнатиш. Му аддас Калом Масиҳийлар учун Исо Масиҳ Масиҳга ўхшаш эрнинг ҳокимлиги остидаги рафиқа ва ота-оналари учун муҳим бўлган болалари бўлган хонадоннинг боши деб ўргатади. Яъни xар бир хонадоннинг боши Масиx бўлиши керак. 2) Бир-бирингизни севинг деган буйруққа амал қилинг. Муқаддас Каломдаги бу-буйруқ жуда тез-тез такрорланади. Агар шу буйруққа амал қилсангиз оилангиздаги турли хил дилхираликларнинг олдини олган бўласиз. 3)Оиланинг ҳар бир аъзосини маъқуллаш ва тушуниш керак. Бир-бирини тушуниб яшайдиган эр-хотинлар орасида келишмовчиликлар жуда камдан-кам содир бўлади.

4) Оила аъзолари уларнинг устидаги Худо ҳокимиятини ҳурмат қилиши керак. Улар яна Худо амр занжирида берган ҳокимиятни ҳам қабул қилишлари керак. Оиланинг xар бир аъзоси Худога бўйсуниши, хонадонни бутунлай Худонинг иродасига кўра бошқариш керак. 5) Оилада талим-тарбия ва тартиб фақат оиланинг ити учун эмас ҳар бир аъзоси учун бўлиши керак. Оиладаги xар бир киши Худонинг йўлида тарбияланиши керак. 6) Бир-бирингиздан завқланинг ва оилада биргаликда завқланиш учун вақт ажратинг. Яхши вақт бериш бу – етарлича вақт бериш дегани. 7) Зино қилманг. Зино оилани барбод қилади ва у ҳам Худога қарши ҳам турмуш ўртоғингизга қарши гуноҳ бўлади. 8)Оиланинг умумий фойдаси учун ҳар бир киши ишлаши керак. Ҳеч бир фарзанд бекорчи бўлмаслиги ва ишлаш орқали қаноатланиш ҳисси келишини билиши керак.

9)Биргаликда ибодат қилинг ва биргаликда Муқаддас Китоб ўқинг. Бу нарса турмушни ва оилани яна ҳам мустаҳкам қилади. Бу шайтонга энг яхши ҳимоя. 10) Оиланинг ҳар бир аъзоси оиладагиларнинг ҳаммаси Масиҳни Нажоткори деб биладими, шу ҳақида қайғуриши керак. Оиланинг аъзосига буви – боболар, амма – амакилар, ҳола – тоғалар, жиянлар ва қайин она ва қайин оталар ҳам киради. Агар кишининг оиласи тартибсиз бўлса, ундай одам ҳақиқатда Худонинг назарида муваффақиятга эриша олмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top