4:15

Тананинг муқаддаслиги

MP3

“Баданимни турткилаб, ўзимга қул қилиб оламан, токи бошқаларга насихат қилиб туриб, ўзим ярамас бўлиб қолмайин” (1 Кор 9:27)

Хақиқий муқаддаслик тана ва жисмоний эхтиёжлар устидан назоратни хам ўз ичига олади. Муқаддасликка интилиш давомида танамиз Муқаддас РУхнинг маъбади эканлиги ва Худо танамиз орқали улуғланиши лозимлигини тушунишимиз керак. 20 аср имонлилар, айниқса ғарбий мамлакатлардаги имонлиларнинг кўпчилиги ўз таналарини муқаддас қилиш хақида жуда кам ўйлайдилар. Ўтмишда нафсини тия олмаслик билан дангасалик гунох хисобланар эди. Бугунги кунда эса биз буларни гунох эмас, балки иродасизлик, деб хисоблаймиз. Биз хаккалак отган нафсимиз ва шунга ўхшаш камчиликларимиз учун тавба қилиб Худога ёлворишнинг ўрнига хазил билан улар устида куламиз. Бизнинг танамиз ва табиий эхтиёжларимиз Худо томонидан берилган, шу сабабли улар ўз-ўзидан гунохли ёки ёмон эмас.

Бироқ назоратсиз қолиб кетган нафсу эхтиросларимиз танамизни “солихлик қуроли”нинг ўрнига «фосиқлик қуролига” алантиради. Биз солихликка интилишнинг ўрнига, тана нафсига берилиб кетамиз. Ўзимизга яхшилаб эътибор бериб қарасак, фақатгина рохатланиш учун эрталаб кўп ухлаётганимизни, жойимиздан тургимиз келмаётганлиги учун эрталаб кўп ухлаётганлигимизни, жинсий истагимизни қондириш учун тез-тез хирсли нигох ташлаётганимизни ва хирсий ўй-фикрларга берилаётганимизни сезиб қоламиз. Агар танангиз сизга буйруқ бериб ўз хукмини ўтказаётган бўлса, у холда бу каби жисмоний асос шахсиятингизнинг бошқа хамма томонларини барбод қилиши мумкин, яъни сизнинг хиссиётингиз сусаяди, рухингиз сўниб жонсиз бўлиб қолади. Хаворий Павлус хар қандай табиий хохиш-истаклар назорат остига олиниши кераклигини таъкидлаб ўтган эди. Агар танани турткилаб қул қилиб олмасангиз, у рухингизга қарши кураш бошлаб, хирсий хохиш ва истаклар қуролига айланади, деб айтган эди.

Тана бизга ўз хукмронлигини ўтказмаслиги керак, аксинча биз танани бошқариб туришимиз керак. Павлус: «Эй, биродарларим, Худонинг мархамати хақи сизларга ёлвораман,Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар. Бу дунёга уйғунлашманглар” – деб бизларга даъват қилади. Биз хозирги замон масихийлари эса ўз таналаримизни Худога муқаддас қурбонлик қилиб бағишлашнинг ўрнига, турли хил важлар билан ўзимизни оқлаб, танамизга хаддан ташқари эрк бериб юборамиз. Биз танамиз Худонинг маъбади эканини эсда тутган холда, фақатгина Худони улуғлаш учун еб-ичишимиз лозим. Хаворий Павлус: «БАданимни турткилаб ўзимга қул қилиб оламан”, деганида ўз рухини назарда тутган эди. У танавий бўшанглик рухий бўшликка олиб келишини билар эди. БУндай холатда биз гунохнинг қулига айланиб, қилишимиз керак бўлган ишларни эмас, балки қилишнинг хохлаган ишларни қиламиз.

Эхтиросларни жиловлаб олишнинг дастлабки босқичи бу-васвасалардан қочишдир. Гунохкор истаклар васвасалар таъсири остида кучаяди. Биз васвасага тушганимизда эхтиросларимизнинг зўрайиб, авжига чиққанини сезишимиз мумкин. Биз васвасалардан қочишимиз, гунохкор истакларимизни қондириш йўлларини изламаслигимиз керак. «Эс-хушли одам хавф хатарни кўриб яширинади, сода эса тўхтамай бораверади, шунинг учун қийналади.”, — деб ёзилган Сулаймоннинг хикматларида. Биз ўз иллатларимиз манбаини ва улар нима сабабдан келиб чиқишини билишимиз керак. Биз эхтиросларимизни жиловлаб олишимиз зарур. Бу бизнинг Худо олдидаги масъулиятимиздир. Бироқ буни амалга оширишга ўзимизнинг кучимиз етмаса хам, буни қила оламиз. Бу масалада Муқаддас РУхга инонсак, Унинг Ўзи бизда амал қилади. Бизни кўпгина муваффақиятсизликлар кутмоқда, бироқ биз қатъиятлик намоён қилсак, хаворий Павлус билан бирга: “Мени қўллаб-қувватлаётган Исо Масихнинг мадади билан хар нарсани қила оламан”, дейишимиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top