4:08

Ролимизни аниқлаштириб олиш

MP3

Ассалому алайкум. Бир неча сафардан буён ишимиздан қаноатланиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида суҳбатлашаяпмиз. Биринчи навбатда интилишларимизни аниқлаштириб олишимиз зарур. Уларни саралаб, Худонинг иродасига тўғри келиш-келмаслигини аниқлаштириб олиш керак. Кейин эса ҳаётимизнинг, ишимизнинг бошлиғи кимлигини аниқлаштириб олиш керак бўлади. Ундан кейингина ишдаги ролимизни аниқлаштириб олиш лозим. Шу мавзуни кенгроқ тушунтириш учун бир мисол келтирсам. Сардор саксонта ишчиси бўлган ишлаб чиқариш компаниясини бошлиғи эди. Икки йил олдин компаниясини сотди. Бироқ барибир у шу компанияда бошқарувчи менеджер бўлиб қолди. У аввалгидек шу компанияда ишлайди бироқ унинг роли алмашди. Компания ишчиларининг кўпчилиги бу ўзгаришни деярли пайқашмади.

Бироқ энди унинг мақсадлари ва муносабати ўзгарди. Чунки у энди компаниянинг бошлиғи эмас эди. Сардорнинг бу ҳолати Исо Масиҳ айтган бир масалга ўхшайди: «Ёки қайси подшоҳ бошқа бир подшоҳга қарши урушга борса, ўзимнинг ўн минг аскарим билан йигирма минг аскарга қарши чиқишга кучим етармикан, деб олдиндан ўтириб маслаҳатлашмас экан? Кучи етмаса, душман ҳали узоқдалигида унинг олдига элчи юбориб сулҳ сўрайди. Шундай қилиб, сизлардан ҳар бирингиз ўзингизнинг бор-йўғингиздан кўнгил узмасангиз, Менинг шогирдим бўлолмайсиз.” Шоҳ душманга қарши жанг қилишга қарор қилганда, агар енгилса ўлиши мумкинлигини англаши керак. Бироқ унга қарши келаётган шоҳга сулҳ билан чиқса, шоҳ уни ўз жойида қолдириши мумкин. Худди Сардорга ўхшаб, бунда кичик ўзгариш бўлади ҳолос. У ҳали ҳам шоҳ бўлади бироқ енгган шоҳнинг қўл остида бўлади.

Бу масал билан Масиҳ нима демоқчи эди? Худди шунга ўхшаб биз ҳам ҳамма нарсамиздан кўнгил узмасак Унинг шогирди бўлолмаймиз. Бу оятда Исо Масиҳ бизга нисбатан жуда шафқатсизлик қилгандек эшитилади. Албатта шундай. Бироқ бу ўзимизда бор нарсамизни сотиб Масиҳ учун бирор жойга кетишимиз керак, дегани эмас. Аксинча ўзимизда борини Масиҳга тобе қилишимиз керак дегани. У бизни ўз жойимизда қолдиради, бироқ биздаги ҳамма нарсани У бошқаради. У бизнинг мутлақ ҳокимимиз бўлиб қолади. У бизга нима қилиш кераклигини буюради, мақсадлар қўяди, биз эса Унинг айтганларига кўра иш тутамиз ва Унга ҳисоб берамиз. Ишда қаноат топиш бу ўзимиз хоҳлаганимиздек «ўз ўзимизга бошлиқ бўлиш” дегани эмас. Бу бизга нима кераклигини аниқлаштириб олиш дегани. Қаноат топишнинг сири ана шунда. Биз ҳаётда ва қилаётган ишимизда ўз ролимизни аниқлаштириб олишимиз керак.

Биз бошлиқ бўламизми ёки хизматчими? Агар биз қўлимизда бори билан Унга таслим бўлсак, Масиҳ бизни ўз ишимизда менежер қилиб қолдиради. Бирор ишимизни режалаштиришдан олдин Худодан маслаҳат олишимиз ва Унинг хоҳишига кўра иш қилишимиз лозим. Биз қанчалик ҳаркат қилмайлик, Худованднинг иродасига кўра бўлмаса, ҳеч бир бошлаган ишимиз баракали бўлмайди. Худо Муқаддас Каломда келажакка режалар тузиш ҳақида шундай деган: «Хўш, сизлар: «Бугун ёки эртага фалон шаҳарга бориб, у ерда бир йил яшаб, савдо-сотиқ қилиб, фойда кўрамиз”, — дейсизлар-у, лекин эртага нима бўлишини билмайсизлар. Ҳаёт ўзи нима? Ҳаётингиз — бирпас кўриниб, кейин парланиб кетадиган буғ каби нарса. Бунинг ўрнига сизлар; «Агар Раббимиз хоҳласа, биз тирик қолиб, уни ёки буни қиламиз”, — деб айтишингиз керак.” Худованд бир вақтнинг ўзида биздан интилишларимизни, ҳаётимизда ким бошлиқ эканини ва ролимизни аниқлаштириб олишимизни хоҳлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top