2:57

Қарор қилиш

MP3

“Илёс халқ олдига борди-да, шундай деди: «Қачонгача иккиланасизлар. Агар Эгангиз Худо бўлса Унга эргашинг; бироқ худойингиз Баал бўлса унга эргашинг. Аммо халқ ҳеч нарса демади.””

Бир қанча вақт мен вақтимни нотўғри сарфлаётганимни билиб қийналдим. Айниқса кечки вақтни нотўғри ўтказардим. Одатда мен учун энг яхши вақт эрталаб, кечга бориб жуда чарчайман. Бошқа ишлашга ҳолим қолмайди. Шундай бўлса ҳам, тренажёрда шуғулланишим керак. Ҳар куни кечки пайт телевизорни ёқиб қўйиб, велотренажёрда шуғулланаман. Баъзан бу ҳам зерикарли туюлади. Мен эса Худога кўпроқ вақт ажрата олмаётганимдан қийналардим.

Эрталаб ишга кетишдан олдин бирров Каломга кўз югуртириб олиб, қисқагина ибодат қилиб қўярдим. Бироқ бир кечқурун калламга ажойиб фикр келди. Эртароқ ухласам-чи? Бу албатта яхши фикр эди, аммо уни бажариш учун ҳам бир неча кун қийналдим. Телевизорга қаттиқ боғланиб қолган эканман. Ундан ўзимни тортиш қийин бўлди. Ва ниҳоят кечки шуғулланишни ҳам эрталабга қолдирдим. Жуда яхши фикр. Агар бир соат эртароқ ёртсам, эрталаб бир соат эртароқ тураман ва Каломимни тренажёрнинг устига қўйиб олиб ўқийвераман. Шунда бир ўқ билан икки қуённи урган бўламан. Бир ўқ билан икки қуённи уриш менга жуда ёқади. Бу фикр миямга келганидан кейин ҳам ҳеч нарса ўзгармади.

Охири ўзгариш қилишга қарор қилдим. Биз ҳар доим нимагадир қарор қилсак, ўша ишни қиламиз, биз қарорлар йиғиндисимиз. Ҳаммамиз қилган қарорларимизга боғланиб қолганмиз. Баъзида бирор нарса қилишга тезда қарор қиламиз, баъзида эса қарор қилиш учун ҳафталаб, ойлаб ёки йиллаб ўйланамиз. Яхши қарорлар қилиш қийин. Яхши қарорлар қилишга бирор бир усуллар борми? Одатда кўпгина эркаклар доно қарорлар қила олмайдилар ёки қилишни истамайдилар. Оқибатда эса ҳаётларини барбод қиладилар, ўзларига ортиқча бош оғриғини сотиб оладилар. Қарорлар икки хил бўлади бирламчи ва аҳлоқий (ички )қарорлар. Бирламчи қарорлар тўғри билан тўғри ўртасидаги танлов бўлади.

Бошқача қилиб айтганда биз тўғри деб ўйлайдиган ва аҳлоқий жиҳатдан тўғри бўлган қарорлар. Хотинингиз билан кечки овқатни бирга қилиш ҳам ёки бўлмаса дўстларингиз билан футбол ўйнаш ҳам тўғри қарор бўлиши мумкин. Шанба кунлари ишлаш ҳам ёки бўлмаса оилангиз билан вақт ўтказиш ҳам тўғри бўлиши мумкин. Бироқ қарорлар қилишда доно бўлишимиз керак. Яхши, яхшироқ ёки энг яхши қарор ўртасидаги фарқни топа билиш лозим. Аҳлоқий қарорларда эса тўғри билан нотўғри ўртасида танлов бўлади. Нотўғри қарор қилиш – гуноҳ. Тўғри қарор қилишнинг қудрати инсоннинг хоҳишларига ва Худога боғлиқ. Бизнинг пул ва вақтни қандай сарфлаш тўғрисидаги қарорларимиз Худонинг принципларига асосланиши керак. Кейинги сафар қандай қилиб нотўғри қарор қилмаслик ҳақида суҳбатлашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top