Ассалому алайкум азиз биродарлар. Сизлар билан яна аёл ва эркак хақидаги хақиқатлар ва улар орасидаги фарқ хақида чуқурроқ сухбатлашиш имконига эга бўлаётганимиздан мамнунмиз. Биз сизлар билан Эркакнинг ва аёлнинг қандай яратилгани ва эркакнинг устунликлари хақида гаплашдик. Энди, бугун гунохнинг кириб келиш сабабига тўхталамиз. Биласизларми Шайтоннинг аввал аёлга мурожаат қилиши тасодифан бўлмаган. Ёлћонда устаси фаранг бўлган душманимиз қандай қилиб одамни алдаш йўлларини қидирган. Худонинг икки жинс вакили билан муносабатларини билган холда, хотинга хужум қилиш маъқул кўринган. У хақ бўлиб чиқди. Ибтидо 3 боб 13 оятда Хотин шайтон уни алдагани хақида тўћрисини айтади. Шайтон аёлга хужум қилар экан, у нафақат аёлда Худонинг сўзларига шубха уйћотади, балки Унинг сўзларини йўққа чиқаради. Аёлда Худонинг одиллигига шубха уйћотади. Момо Хаво шайтоннинг сўзларидан, донолик, зукколик, ва хурсандчиликка умид қилди.
У мевани егач эса, донолик ва ақл фаросат ўрнига уят, шармандалик, қўрқув каби хисларни туйди. У ўзи гунох қилиб қолмасдан бунга эрини хам тортди. Бу гунохи учун Худованд уни она ва Хотин сифатида фарзанд кўраётгандаги дардини ошириш билан жазолади. Унга берилган жазонинг биринчи қисмида, у она сифатида дард чекшиши керак эди. Худованд: «Сенинг хомиладорлик пайтингдаги машаққатингни баћоят орттираман. Сен дард билан фарзандлар тућасан.”, — деди. Жазонинг иккинчи қисми эса турмушдаги эр билан муносабатига тегишли. “Иштиёқинг эрингга бўлади, у эса сенга хоким бўлади.” Бошқача қилиб айтганда бу иккита “иштиёқ” ва “хокимлик” сўзлари эр-хотин ўртасидаги жанажалларнинг асоси хисобланади. Аёл киши кўпроқ жазонинг шу иккинчи қисмидан кўпроқ қийналади. Эркаклар учун бу икки сўз ёки холат қандай билмадим-у, аммо аёллар учун бу қийин холат. Энди Одамнинг жазоланишига қарайдиган бўлсак, Худованд унинг қилган гунохи учун ерни лаънатлади. ШУндай бўлдики у фақат қийин ва машаққатли мехнат орқалигина ердан бирор хосил олиши мумкин эди. Худованднинг бу жазоси эркак учун хам катта азоб бўлди.
Аёлга иштиёқ ва хокимлик деган сўзлар қанчалик қийин бўлса, эркак учун хам ерда машаққат билан ишлаш ва егулик топиш шунчалик қийин бўлди. Одам Ато учун жазонинг иккинчи қисми, унинг ўлиши ва яна тупроққа айланиши бўлди. Момо Хаво хам шу жазони ўзига олди, чунки улар илк оила эдилар. Одам атони Худо оиланинг боши қилиб қўйган эди, шунинг учун Момо Хавонинг қилган гунохидан сўнг, Худованд аёлни эмас, эркакни биринчи бўлиб чақирди, ва ундан сўради. Худованд яратган тартиб бўйича Одам биринчи инсон эди ва оилада бош бўлади. Шунга кўра биз Одам ато ва Момо Хавога қарайдиган бўлсак, улар Худонинг суратида яратилиши бўйича тенг, аммо хаётда уларнинг роли ва вазифалари турлича. Эски Ахднинг қолган қисмида бу икки жинс ўртасидаги вазифалар фарқи яққол кўринади. Унда аёлнинг энг асосий вазифаси она ва рафиқа сифатидаги вазифасидир.
1. ЭСки Ахдда етакчилар асосат эркаклар бўлган. Булар – Нух, Иброхим, Ёқуб, Исхоқ, Юсуф, Мусо, Хорун, Ёшуа, Шоул, Шомуил, Довуд, Сулаймон, Ездра, Неемия, Ишаё, Дониёр, Изекил ва Еремиё. 2.Бошқа халқларда илохалари ва бутлари билан бирга аёл рухонийлар бўлган бўлса хам, Исроил халқида аёлнинг рухоний бўлиши мумкин эмасди. ЧУнки Исроилда, илохалар бўлмаган. 3.Фақат бир аёлнинг зўравонлик билан тахтга ўтирганини хисобга олмаса. Исроилнинг хамма шохлари эркаклар бўлган. 4.Деярли хамма машхур пайћамбарлар эркаклардан бўлган. Шундай бўлса хам Муқаддас Китоб тарихида аёллар хам катта ўрин тутган. Аёл тўћридан тўћри Худога мурожаат қилган, Худо эса унинг ибодатига жавоб берган. Яна Эски Ахдда қахрамонлик қилган бир нечта аёллар хақида хам ёзилган. Бугунги сухбатимиздан эркак ва аёлнинг ўртасидаги яна бир фарқни билиб олдингиз. Сухбатларимиз давомида сизларга бу хақида кенгроқ маълумотлар бериб борамиз. Хозирча омон бўлинг.