Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Турмушингизда турмуш ўртоғингиз билан келишмовчиликлар бўлганми? Албатта бўлган. Бунинг сабабини топишга уриниб кўрганмисиз? АГар чуқурроқ тахлил қилиб кўрадиган бўлсак, бундай келишмовчиликларнинг асосий сабаби, эр ва хотиннинг бутунлай бир биридан фарқли равишда яратилганлиги ва уларнинг бир-бирларини тушунмаслигида. Сўзларимга қўшиласизми? Агар бу фарқлар хақида яна хам кўпроқ билиб олишни истасангиз сухбатимизни тингланг. Бунда сиз икки жинс ўртасидаги фарқлар ва Айни пайтда уларнинг тенглиги хақида билиб оласиз. Сухбатимизни Исо Масихнинг кимлиги хақидаги савол билан бошлаймиз. Хўш У ким эди? Масих ўзида икки хил табиатни, илохий ва инсонийлик табиатини мужассамлантирган эди. Шундай бўлса хам У битта шахс. Ерга инсон сифатида келар экан, у Худонинг қизи бўлиб эмас Худонинг Ўғли бўлиб келди. У ерга эркак бўлиб келди.
Биласизми, Исо Масих тасодифан эркак бўлиб туғилмаган. Бу муқаддас калом ва Худонинг назарида хам жуда мухим эди. Муқаддас Китобда Унинг жинси хақида аниқ қилиб ёзилган. У инсон бўлиб эмас айнан эркак бўлиб туғилиши керак эди. Исо Масих одам ато сингари Худонинг аралашуви билан бунёд бўлган эди. Уларнинг иккиси хам дунёга гунохсиз бўлиб келди. Одам Момо хавонинг боши бўлганидай, Масих хам Ўз жамоатининг боши бўлди. Биринчи одам Худо тайинлаган вазифасини тўлиқ адо этолмади, аммо Масих янги инсониятнинг боши сифатида Ўз вазифасини тўлиқ адо этди. Юханно китобини ўқисак, Масихнинг: «Нажот яхудийлардандир”, деган сўзларини ўқиймиз. Шунинг учун хам У яхудий бўлиб туғилиши керак эди. Ундан ташқари Унинг шажараси Иброхим ва Довудга бориб тақалиши керак эди. У Довуд наслидан ва хақиқий шох бўлиши керак эди. Ундан ташқари Масих Худонинг яққол намоён бўлишидир. Унинг Ўзи инсон танасидаги Худо эди. Худони аёл дейиш мумкин эмас.
Албатта Исо Масих келган даврда атрофдаги халқлар орасида аёл илохалар бор эди. Масалан Юнон илохаси Исида, Канон илохаси Астарта, Бобил илохаси Иштар ва хакозо. Аммо масихийлик ўша даврда хам ягона ва мукаммал бўлган. Исо Масих шогирдларига қандай ибодат қилиш кераклигини ўргатгани эсингиздами? “Бизнинг осмондаги Отамиз…”. Худовандимиз отага ўхшаш эмас, У хақиқий Ота. Исо Масих ўғилга ўхшаш эмас, Ўғил эди. Агар сиз хали хам МАсихнинг эркак бўлиб дунёга келганига шубхаланаётган бўлсангиз, хаворий Павлуснинг сўзларини ўқинг. “Хотин таълим бериб, эркак устидан, хукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин. Чунки олдин Одам Ато кейин Момо Хаво яратилди. Шунингдек Одам эмас балки Хотин шайтонга алданиб жиноят қилди. Унинг яна Коринфликларга ёзган мактубида қуйидаги сўзларга эътибор Беринг: «Яна шуни билишингизни хохлайманки, хар бир эркакнинг бошлиғи Масих, хотиннинг бошлиғи эркак, Масихнинг бошлиғи эса Худодир.” “Хотин эркакнинг иззатидир.”
Агар Масих эркак бўлиб туғилмаганида, Ўз шогирдларига таълим беролмасди. Худонинг яратилишдаги режаси бўйича эркак хокимлик қилиши, оиланинг боши ва йўлбошчи бўлиши керак эди. Шундай экан Жамоатнинг боши бу Исо Масих. Исо Масих эса эркак. Муқаддас Каломда Худованднинг сифатлари тасвирланганда , баъзан аёл образидан фойдаланилган, масалан Ишаё китобида: “Узоқ вақт сабр қилдим, Мен, чидадим… аммо энди қичқираман, худди туғаётгандай…”, деган сўзлар бор. Бунда Худонинг Ўз халқига қичқириши худди туғаётган аёлнинг қичқириғига қиёсланган. Бу оятлардан Худо аёл экан ёки туғар экан деган маъно келиб чиқмайди. Исо Масих Ўз жамоати учун хаворийлар танлар экан, уларни эркаклар орасидан танлади. Ўзининг ердаги хизмати давомида У ўн иккита эркакни кейинги хизмат учун тайёрлади. Уларни танлашдан олдин эса бир кеча тинмай Отага ибодат қилди. Тонгда эса туриб ўн икки хаворийни танлади. Бу мавзумизни кейинги сафар давом эттирамиз.