3:03

Бўйсуниш нима?

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Биз бугун сизлар билан бўйсуниш деган сўзга чуқурроқ назар ташлаб унинг мохиятларини ўрганиб чиқишни маъқул кўрдик. Юнончадан таржима қилинган «бўйсуниш” сўзи қуйидаги сўзлардан бирига тўғри келади. Бу сўзлар эр-хотин ўртасидаги муносабатларга ойдинлик киритади:

ёрдам / ёрдамчи (иброний тилида езер)

бўйсуниш ёки итоат этиш (Юнон тилида hypotasso)

Бош (Юнон тилида kephale)

Хукмронлик қилиш (Юнон тилида authenteo)

Юқоридаги сўзларнинг маъноларини тўғри тушуниш керак. Юнон тилидаги hypatasso “бўйсуниш” деб таржима қилинади. Ёки бўлмаса кимнингдир бошқаруви остида бўлиш, дегани. Бу сўз хамиша аниқ бир хокимиятга бўйсуниш маъносини билдиради.БИзнинг давримизда “бўйсуниш” сўзи деярли ўз маъносини йўқотган. Хамма бу сўз хақида салбий фикрда.

Шунга қарамай, бўйсуниш бу – муқаддас калом таълимотидаги тушунча, ва масихийча савоб иш. Биз бусиз хаёт кечиролмаймиз. Бўйсуниш сўзи кўпинча масихий аёллар хаётидаги муаммоли қисми бўлади. Бунда улар Муқаддас каломга ва Худованд белгилаган тартибга қарши равишда, ўз эрларига бўйсунишни камситилиш ва хақорат деб хисоблайдилар. Аммо Худованд белгилаган тартибга кўра, эр оиланинг бошлиғи ва аёл эса оила бошига бўйсуниши керак. Лекин эрдан бўйсунишни талаб этмасин. Бутрус хокимиятга бўйсунинглар, деганида аёлларга айнан эрларга бўйсуниш кераклигини назарда тутган. Бўйсуниш хақида мулохаза қилар эканмиз, Исо Масихнинг Ўзи бунга қандай амал қилганини кўриб чиқайлик:

*Исо Масих ота-онасига бўйсуниб яшади. (Лука 2:51 “Исо…уларга итоатда бўлиб юрди.”)

*У ўша даврдаги хокимиятга бўйсуниб солиқ тўлади.

*Масих Ота Худога бўйсунади. (1 Кор 15:28 “Хамма нарса Унга тобе бўлгандан кейингина Ўғил хам Ўзига хамма нарсани тобе қилдирган Отага тобе бўлади…”)

Биз Масихнинг бўйсуниши хақида мисоллар келтирдик. Энди бизга бўйсуниш хақида нималар дейилганига диққатимизни қаратсак:

Исо Масих ота-онасига бўйсунганидай, биз хам уларга бўйсунишимиз керак. Худонинг ўн амридан бири “ота-онангни хурмат қил ва Худо сенга берган юртда узоқ умр кўргайсан”, деган амрга итоат қилишимиз лозим. Агар уларни хурмат қилмасак, уларга бўйсуна олмаймиз хам.

Фуқаролар сифатида мавжуд хокимиятга бўйсунишимиз керак (Рим 13:1 «Хар бир одам хукмрон хокимиятга бўйсунсин…”)

Жамоат Масихга бўйсунади (Эф 5:24 “Масихнинг уммати Масихга қандай тобе бўлса…”)

* Кўзга кўринмас кучлар Масихга бўйсунади (1 Бутрус 3:22 “Масих эса осмонга чиқиб…фаришталар ва коинотдаги барча кучлар устидан хокимият ўрнатди.”)

Имонлилар Худога бўйсунадилар (Ёқуб 4:7 «Шундай қилиб, Худога итоат қилинглар.”)

Имонлилар ўз рухий етакчиларига бўйсунишлари керак.

Аёллар эса ўз эрларига бўйсунишлари керак.

Турмушда эр-хотиннинг вазифалари турлича бўлса хам, улар орасидаги муносабат бузилмаслиги керак. Соғлом масихий оилаларда эр-хотинлар бир-бирлари билан маслахатлашадилар, биргаликда донолик билан қарор қилишади. Никохда турмуш ўртоқлар бир-бирларига рақиб эмас, бир бирларини тўлдиришлари керак. Сизнинг оилангизда хам Худонинг тинчлиги хукмрон бўлсин, деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top