3:09

Худованд ибодатларга жавоб беради

MP3

«Худованд учун имконсиз нарса борми?» Ибтидо 18:14

Бутун еру-кўкни яратган, муқаддас ва қудратли Худованд, нопок, гуноҳкор бир инсоннинг илтижоларига қулоқ тутади. Худованд азалдан мавжуд эди. У инсон зотини Ўзи билан муносабатда бўлиши учун яратди. Инсон унга қарши гуноҳ қилиб, Унинг режаларини барбод қилиб, Уни хафа қилган бўлса ҳам, Худованд ҳалигача инсонни севади. У бизни ҳайратлантиришдан чарчамайди. Ҳар сафар Худонинг донолиги ва қудрати билан яратилган нарсаларни кўрганимизда, Унинг бу қадар буюк ва қудратли эканидан ҳайратга тушамиз. Унинг донолигига ҳамду-санолар айтамиз.У яратган нарсаларни кўриб, бундай нарса яратишга на инсон зоти ва на бошқа яратилган мавжудот қодир эмас, деб ҳайратланамиз.

Яратувчимиз бизнинг ибодатларимизга қулоқ солади. Нафақат қулоқ солади, ибодатларимизга жавоб ҳам беради. Ҳар сафар ҳар бир имонли Худованд унинг ибодатларига қандай моҳирлик ва донолик билан жавоб берганидан ҳайратга тушади. Иброҳим воқеаси ёдингиздами? Қандай қилиб қариб кампир бўлиб қолган Соро фарзанд кўриши мумкин эди? Инсоний имкониятларимиздан келиб чиқиб юз фоиз бундай бўлиши мумкин эмас, деб айтамиз. Чунки аёл организми қариб қолгач, фарзанд кўриш ҳусусиятини йўқотади. Аммо Худонинг қудрати ва марҳамати билан Соро ҳомиладор бўлди. Довуд қилган гуноҳи учун, туғилган фарзандини омон сақлашини сўраб Худога илтижо қилди. Худо қандай жавоб берди? Худованд адолатли Худо, У Ўз айтганида туради.

Довуднинг фарзанди ўлди, бироқ Худованд Довуд билан Ботшевага бошқа бир фарзанд берди. Худованд ҳар сафар турлича жавоб беради. Унинг имонлиларга берган жавоби бир-бирига ўхшамайди. Унинг иродасига кўра бир нима тиласак, У бажо келтиради. Биз учун сўраётган нарсамизнинг вақти соати келмаганида, сабр-тоқат билан кутиб, сўрашда давом этишимизга тўғри келади. Баъзан сўраган нарсамизга умуман эришмаймиз, чунки биз сўраган нарса Худованд учун маъқул бўлмаслиги мумкин. Ҳаётда ҳар доим ҳам ҳамма тилакларимиз, истакларимиз амалга ошавермайди. Бироқ Худованд албатта ҳар бир ибодатимизга жавоб беришини биламиз. Хўш бундан нима ўргансак бўлади? Имонингизни сусайтирманг.

Сиз кетаётган йўл оғир ва машаққатли бўлаяптими, тушкунликка тушманг.

Атрофингиз қоронғидай ва қаерга кетаётганингизни билолмаётгандай туюлаяптими, руҳингиз тушмасин. Худованд ҳеч қачон ухлаб қолмайди. У сиздан кўзини узмайди. Муаммоларингиз ва қийинчиликларингиз кўп бўлса ҳам умидингизни ишончингизни йўқотманг, қайдан биласиз, балки Худованд ҳозир ўша муаммоларингизни ҳал қилиш пайидадир. Ëки бўлмаса, муҳтожлигингизни қондиришни бошлагандир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам имонингизни йўқотманг. Чунки фақат имон билангина ўз ибодатингизга жавоб оласиз. Наҳотки Худованд ўзига илтижо қилаётганларни ташлаб қўйса?! Нимаики сўрасангиз олишингизга шубҳа қилмай сўранг, муҳими сиз сўраётган нарсалар Унинг иродасига кўра бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top