2:53

Биргаликда ҳаракат қилиш

MP3

Ассалому алайкум. Сизлар билан оилавий мавзулардаги суҳбатларимизни давом эттирамиз. Ёдингизда бўлса муаммони ҳал қилиш учун уч босқичдан ўтиш кераклиги ҳақида айтиб ўтгандик. Улар:

1. Муаммосиз оила йўқ.

Муаммоларини ҳал қилишни истаган эр-хотин бир-бирига қарши ҳаракат қилмай, олдида турган муаммони биргаликда ҳал қилишни исташи керак.

Кўпгина оилалар муаммоларни тезроқ ҳал қилишни истаб, тезроқ шу мавзуни ёпишга ҳаракат қилишади. Натижада эса муаммони келтириб чиқарган асл сабабни билолмайди.

Сабаби аниқланмай қолса, бу муаммо бир куни яна пайдо бўлиши аниқ. Бу босқичнинг биринчи қисмини ўтган сафар кўриб чиққан эдик. Бугун эса муаммога ечим топишда биргаликда ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида гаплашамиз.

Кўпгина оилалар бир-бирларини ўзаро ҳурмат қилган ҳолда фикрларини яхшилаб тинглайдилар. Эр-хотин муаммога ечим топаётганларида танлашлари керак. Улар ё бирга ҳаракат қилишни ёки бир-бирига қарши ҳаракат қилишни танлайдилар. Масалан Жамол ва Латофат. Уларнинг турмуш қурганларига 10 йил бўлган. Уч фарзанддан кейин яқинда яна бир фарзанд кўрганлар. Латофат касалхонада катта ҳамшира бўлиб ишлайди. Жамоллиддин бўлса яқиндагина ишидан ажралди.

У менеджер бўлиб ишлаётган фирма ёпилди. Тўртинчи фарзандлари ҳали 1 ёшга тўлмаган. Латофат ишга чиқиши керак бироқ, чақалоғини нима қилишни билмаяпти. Эр-хотин биргаликда бу муаммога ечим топишга ҳаракат қилаяптилар.

Латофат: — Дадаси, мен ишга чиқсам, ўғлимизни нима қиламиз. Катталари мактабга, боғчага боради, лекин кичкинамизни нима қиламиз?

Жамоллиддин: — Қишлоқдан бирортасини чақирсакмикан? (Ўйлаб кўриб…чақирадиган бўлсак, унинг йўлкирасини ҳам ўзимиз тўлашимиз керак.) Бўлмайди. Ишинг унчалик узоқ эмас, иш топгунимча бир — икки кун ўзим қараб тураман. Лекин у ҳали эмади-ку, нима қиламиз?

Латофат: — Эрталаб эмизиб кетаман, соат 10-11ларда бирорта мева берсангиз, соат 12 яримларда тезгина келиб эмизиб кетаман. Ҳам уйда биргаликда тушлик қиламиз. Тушлик пулим ҳам тежалади. Лекин кичкинтойга қарашни эплармикансиз?

Жамоллидин: — Эплайман, фақат ишга чиқишдан бир икки кун олдин менга нима қилишларни ўргатиб қўйишингга тўғри келади. Мен ишга чиққач эса ё сеникилардан ёки меникилардан бирортасини чақирармиз.

Бўлди шу билан муаммо ҳал. Улар бир-бирларини яхшилаб тингладилар ва ҳолатларини тўғри тушундилар. Оилада эр ишини йўқотган бўлса, аёл киши ўз имкониятини ишга солиши керак. Оила қийналиб қолмаслиги учун эр ҳам баъзида шундай ҳолатларга кўникишига тўғри келади. Албатта иш топгунича. Бироқ бунинг акси бўлса, эр ўз ғурурини деб оилага зиён етказса, бунинг оқибатида бутун оила жабр кўради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top