3:07

Муаммоларнинг турлари

MP3

Ассалому алайкум. Муаммолар ҳар бир оилада бўлиши аниқ. Ҳар бир оила ўз муаммосини аниқлаштириб олиши керак. Қай бири энг катта ва тезда ҳал қилиниши керак бўлган муаммо эканини билиб олиш учун оилада эр ҳам хотин ҳам ўтириб олиб, тез-тез ораларида келишмовчилик туғдирадиган сабабларнинг номини ёзиши ва уларнинг қанчалик даражада келишмовчилик туғдиришини сонлар билан белгилаши керак. Масалан биз энг катта муаммони 100 деб белгиладик. Кичикроқ баъзан-баъзан келишмовчиликка сабаб бўладиган мавзуларни эса 25 деб белгиладик. Шунга кўра сизни қийнайдиган бирор бир мавзу бўлса уларнинг сизни қанчалик безовта қилишига қараб, 50 ёки 70 деб белгилашингиз мумкин.

Бу синовни эр хотин алоҳида – алоҳида бажариши лозим. Шунга кўра ҳар иккиси ҳам уларни нима кўпроқ безовта қилишини билиб олади. Бу тестни оилада эр ҳам хотин ҳам ҳотиржам, оилавий муносабатларни яхшилашга қарор қилган пайтдагина амалга ошириш керак. Бу тестни амалга ошириш учун тўғри вақтни танлай билиш лозим. Ҳар иккиси оилавий ҳаётларини ва ўрталаридаги муаммоларни ҳал қилишга рози бўлишларидан ташқари, эртага ишга борадиган пайт бўлмаслиги керак. Чунки эр-хотин муаммони ҳал қилмай ораларида совуқчилик тушган бўлса, бу нарса эр ёки хотиннинг ишига ҳам таъсир қилади. Агар ҳамма қоидалар тушунарли бўлса, қуйида оилада эр-хотин орасида муаммоли бўлиши мумкин бўлган мавзуларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Сиз эса истасангиз ёзиб олинг, истасангиз эслаб қолинг. Кейинроқ бу ҳақида ўйлаб қоғозга тушириб оласиз. Қуйида биз берадиган мавзулар етарли бўлмаса, оилангизда ўзаро муаммога сабаб бўлган мавзуларни ўзингиз қўшишингиз мумкин. Биз эса асосан кўпгина оилаларда одат бўлган мавзуларни беришга қарор қилдик.

Пул муаммоси. Кўпгина оилаларда бу муммолар учраб туради. Агар эр-хотин ўзаро бир-бирини тушунса, бу муаммо унчалик катта муаммога айланмайди.

Қизиқишлар. Оилада эр-хотин камдан кам ҳолларда бир хил нарсаларга қизиқадилар. Одатда улар бўш вақтларини ўзлари истаганича ўтказишни истайдилар. Баъзан қизиқишлар ҳам бир-бирининг асабига тегиши мумкин.

Рашк. Севган одам рашк қилади. Бироқ беҳудага рашк қилиш касалликдир. Бу муаммо устида астойдил ишлаш керак бўлади. Иккинчи томон ҳам имкон қадар турмуш ўртоғининг рашк қилишига имкон бермаслиги керак.

Суҳбатлашиш. Оилавий мутаҳасисслар эр-хотинлар ўртасида сўровнома ўтказишибди. Эр-хотинлар ўртасидаги энг катта муаммо нима эканлигини биласизми? Бу пул эмас, суҳбатлашиш ва ўзаро муносабат экан. Демак фақат бизда эмас бутун дунёда шу нарса эр-хотинлар ўртасидаги асосий муммо экан.

Дўстлар. Дўстлар учун Худога дуо қилса арзийди. Чунки тўғри дўст танлаш керак.

Иш.

Қайнона-қайнота. Бу муаммо кўпгина оилаларни безовта қилади. Муҳими ҳар икки томондаги ота-онага ҳам ҳурмат билан муносабатда бўлиш.

Ичкилик ва сигарет.

Интим муносабат.

Болалар

Эътиқод. 12. Бошқа қариндошлар ва уй-рўзғор ишлари.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top