3:05

Оилада завқланишни кўпайтириш

MP3

Ассалому алайкум. Биз оилавий ҳаёт рукни остидаги радиоэшиттиришларимиз давомида, кўпгина мавзуларга масалан, эр-хотиннинг бир-бирини тушунишлари жанжаллар орқали яхши нарсалар ўрганиш, эр-хотин ўртасида дўстликни ривожлантириш ҳақида тўхталганмиз. Энди эса катталар учун бироз кулгили туюлиши мумкин бўлган мавзу яъни оилада завқланишни кўпайтириш ҳақида суҳбатлашамиз. Оилада эр-хотин турли усуллар билан завқланишининг аҳамияти катта. Завқланиш улар ўртасидаги муносабатни мустаҳкамлайди. Завқланиш ҳақида гап кетганда кўпчилик, «Бу унчалик муҳим эмас», «Бунга вақт қайда дейсиз», дейишади. Бироқ ҳаётимизнинг асоси ишдан иборат эмас. Завқланиш эр-хотинни бир-бирига яқинлаштиради. Оилавий муносабатларнинг соғлом бўлишига катта ҳисса қўшади.

Замонимиз шунчалик тезлашиб кетган-ки, иш, болалар, оила ташвишлари билан эр-хотин биргаликда бирор нарсадан завқланишни унутиб қўйганлар. Айнан шунинг учун ҳам завқ олиш унчалик муҳим эмасдек, туюлади. Агар эр-хотин турмуш қурмасдан олдин бир-бирлари билан учрашиб юрган бўлсалар, ўша пайтларнинг нақадар тотли ўтганларини тан олишади. Бироқ ҳозир турмуш ўртоқларнинг бирга завқланиши учун нималар тўсқинлик қилади? Шу ҳақида тўхталамиз. Завқланиш учун вақт йўқ. Кўпгина оилалар шу жавобни беришларига шубҳам йўқ. Агар турмушларининг дастлабки пайтларида ёш-келин куёв, кўпроқ диққатини биргаликда завқланишга қаратган бўлсалар, энди бундай бўлмай қолган.

Эндигина турмуш қурган пайтларингизни эсланг. Бирга кинотеатрларга борардингиз, кафега, шунчалик сайр қилишга чиқардингиз, ёки бўлмаса ҳар-ҳар замонда паркларга бориб турардингиз, шундай эмасми? Энди эса болалар бор, иш кўп, ундан ташқари яна бошқа ташвишлар, хуллас у ёқ бу ёққа боришга ва завқланишга вақт йўқ. Ҳаётингиз бир хил кечаётгандек туюлмаяптими? Борган сари яшаш зерикарли бўлиб бораётгандир? Агар шундай деб ўйласангиз, ҳаётингизга завқланиш етишмайди. Ишларингизнинг кўплиги, завқланишингиз учун тўсиқ бўлиб қолган. Агар эр-хотинларнинг завқланишларига биринчи тўсиқ – уларнинг жуда бандлиги бўлса, иккинчи тўсиқ нима экан. Кўпгина оилалар, биз турмуш қурганмиз, энди беҳуда нарсалар бизга ярашмайди, деб ўйлашади.

Бундай ўйлайдиганлар, завқланиш фақат ҳали турмуш қурмаган ёшларга ярашади. Кўпчилик эр-хотинлар бир-бирларини бутун умр севишни, ҳурмат қилишни ва бўйсунишни ният қилиб турмуш қуришади. Бироқ шу ниятлар билан бирга бахтли бўлишни ҳам орзу қилишади. Бахтли бўлиш нима? Ҳаётингиз қандай кечишидан қатъий назар эр-хотин биргаликда завқланиб яшашдир. Завқланишнинг усуллари кўп. Баъзи эр-хотинлар кечки сайрига чиқишни маъқул кўрсалар, баъзилари биргаликда уйда ўтириб бирорта ўйин ўйнашни маъқул кўрадилар. Бошқалар эса ҳафтада бир марта бирор жойга ёлғиз боришни исташади. Ҳар ким ўзига маъқул келганича завқланиши мумкин. Бироқ турмуш қурдингми- тамом энди ўйинлар, тўғри келмайди дегувчилар ҳам бор. Азизлар оилада завқланишга иккинчи тўсиқ бу «биз турмуш қурганмиз, энди бу бизга тўғри келмайди», деб ўйлашдир. Завқланишга навбатдаги тўсиқни кейинги суҳбатларимизда давом эттирамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top