MP3

«Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўлатуриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳини бериши янада шубҳасиздир» Лука 11:13.

Ассалому алайкум. Азизлар сизлар билан Худованд Исроил халқига маъбадни қандай қуриш кераклигини кўрсатгани ва улар бу кўрсатмаларга аниқ амал қилиши лозимлиги ҳақида гаплашгандик. Ундан ташқари Худованд маъбадда ишлайдиган хизматчиларнинг қандай ҳаракат қилиши кераклигини ҳам аниқ буюрган. Улар Худонинг кўрсатмаларига қатъий амал қилишлари лозим эди. Худованд маъбадни қурадиган усталарни ҳам Ўзи танлади.

У Базалил ва Охолиёвни бош уста қилиб тайинлади. Нима учун уларни бош усталар қилиб танлади экан? Улар бошқалардан қобилиятли ва зўр уста бўлгани учунми? Менимча ундай эмас. Улар Худовандга бошқалардан кўра итоатлироқ бўлгани учун танланганлар. Базалил Яҳуда қабиласидан эди. Исо Масиҳ ҳам шу қабиладан келиб чиқиши лозим эди. Худо Базалилни маъбадни қурадиган асосий уста қилиб танлади ва уни Муқаддас Руҳга тўлдирди. Охолиёв эса Базалилга ёрдамчи эди. Исо Масиҳ осмонга олингандан кейин ҳосил байрами пайтида фақат бир неча одамгина Муқаддас Руҳга тўлди. Ҳолбуки у ерда мингдан ошиқ одамлар бор эди. Худо халқни бошқариши керак бўлган бир нечта одамларгагина Муқаддас Руҳидан берган. Булар: Мусо, Ëшуа, Отониёл, Гидион, Шимшўн, Шоул ва Довуд.

Ҳаворийларда айтилган ҳосил байрами кунида ҳам Худо фақат Ўз танлаганларига Муқаддас Руҳини юборган. Худо ўз пайғамбарларига, ҳакамларига, ва халқни бошқарадиган йўлбошчиларига Муқаддас Руҳидан берган. Бироқ Базалил на пайғамбар ва на йўлбошчи эди. У оддийгина уста эди ҳолос. У меҳнати билан кун кўрадиган оддий ишчи эди. Худо эса уни Муқаддас Руҳи билан қувватлантириб, худди самодагидек маъбад қуришга ундади. У бунинг уддасидан чиқди. Базалил Худонинг хизматчиси эди. Биз ҳам Худонинг хизматчиларимиз. Бизлар бошлиқ, шоҳ ёки пайғамбарлар эмасмиз. Биз ҳам худди Базалилдек Худонинг хизматчиларимиз. Базалил исмининг маъносини биласизми? Бу исм «Худонинг соясида» деган маънони англатади. Худо уни танлаган бўлса ҳам у баландроқ мавқега эга бўлишга уринмади. У шунчаки Худонинг соясида ўз ишини аъло даражада бажаришни истади.

Шунинг ўзи унга етарли эди. У бир ўзи эмас бошқа усталар билан бирга ишлади. Бошқа усталарсиз бир ўзи маъбадни қура олармиди? Биз ҳам Худога қилаётган хизматимиз жараёнида бошқаларга муҳтожлик сезамиз. Ўзаро ёрдам алмашамиз. Муқаддас Руҳнинг қудрати билан Худо бизларга топширган ишни бажара оламиз. Базалилга иш топилди фақат бу ишни у Худонинг қудрати билан бажариши лозим эди. Худо Базалилга ўхшаган хизматчиларни қидиради. Худо у орқали ўз ишини бажаришига йўл қўядиган хизматчини истайди. Худо сизга бирор бир хизмат берган экан, ўша хизматни Худо сиз орқали бажаришига йўл қўйинг. Сиз шунчаки Унинг амрларига итоат қилинг. У айтганидек қилинг. Шунда ўз ишингизни аъло даражада бажарган бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top